Sayt test rejimida ishlamoqda

Муродова Зарина Рашидовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ахборот технологиялар таълимида интеллектуал салоҳиятни шакллантириш ва аниқлаш методикаси (умумий ўрта таълим муассасалари мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Ped 978. 
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик технология институти. 
Илмий раҳбар: Муминов Баҳодир Болтаевич, техника фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.70.02.
Расмий оппонентлар: Хамидов Жалил Абдурасулович, педагогика фанлари доктори, профессор, Узаков Зоир, физика математика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ахборот технологиялари таълимида ўқувчиларнинг интеллектуал салоҳиятини шакллантириш ва аниқлаш методикасини ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
интеллектуал салоҳият (мослашувчанлик, диққат ва хотира, абстракт ва мантиқий фикрлаш, технологик саводхонлик)ни шакллантириш ва интенсив аниқлашнинг селектив дастур, IQ тестлар тизими каби технологик шарт-шароитлари умумий ўрта мактабларда “Информатика ва ахборот технологиялари” дарсларида фойдаланиладиган интегратив, дифференциал педагогик дастурий воситаларнинг узвийлиги ва изчиллиги асосида аниқлаштирилган; 
ўқувчиларнинг индивидуал ривожланиш харитасини акс эттирувчи “бошқотирма”, “мантиқий компьютер ўйинлар” ва “алгоритмик масалалар” каби  якка ва кичик гуруҳли ўқитиш методлари ва педагогик дастурий воситаларини кибернетик, инвариантлик ва дискретлилик тамойиллари асосида ишлаб чиқиш орқали ўқувчиларнинг интеллектуал салоҳиятини шакллантириш методикаси такомиллаштирган; 
вазнли ва шажарали ёндашув асосида ўқувчиларнинг интеллектуал салоҳиятини шакллантириш ва аниқлаштиришга йўналтирилган алгоритмик топшириқлар ва муаммоли масалаларни ечишнинг функционал босқичли методик тизимини ишлаб чиқиш орқали информатика ва ахборот технологиялари фанини ўқитишнинг ўқув-услубий таъминоти такомиллаштирилган; 
ахборот технологиялари таълимида замонавий малака талаблари (дастурчи, веб саҳифаловчи, транскрибатор, иллюстратор, ижтимоий тармоқ администратори ва синовчи) ва қулай интерфейсга имкон яратадиган Scratch муҳитининг педагогик дастурий лойиҳалари асосида ўқувчиларнинг интеллектуал салоҳиятини аниқлаш мезонлари (мотивацион, когнитив ва фаолиятли) ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ахборот технологиялар таълимида интеллектуал салоҳиятни шакллантириш ва аниқлаш методикасига оид тадқиқот натижалари асосида:
вазнли ва шажарали ёндашув асосида таълим олувчиларнинг интеллектуал салоҳиятни шакллантириш ва аниқлашга йўналтирилган топшириқлар (IQ тестлар банки, алгоритмлаш муаммоли масалалар)га оид таклифлардан AIF 2/20-“Шахсга йўналтирилган инновацион технологиялар асосида техник йўналишлар бўйича малакали муҳандис кадрлар тайёрлаш ва ўқитувчилар малакасини ошириш сифатини яхшилаш” мавзусидаги халқаро лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 15 декабрдаги 89-03-5282-сон маълумотномаси). Натижада таълим олувчиларнинг интеллектуал салоҳиятни шакллантиришнинг индивидуал ёндашув тамойилларини ва  усулларини  такомиллаштириш имконини берган; 
интеллектуал салоҳиятни шакллантириш ва аниқлашга йўналтирилган педагогик дастурий воситалар ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари, интеллектуал салоҳиятга йўналтирилган топшириқ ва масалаларни ишлаб чиқиш механизми ҳамда якка ва кичик гуруҳли ёндашиш ва фойдаланиш методикасидан Эрасмус Плюс дастури доирасида ECCUM халқаро лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 15 декабрдаги 89-03-5282-сон маълумотномаси). Натижада умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларнинг интеллектуал салоҳиятни шакллантириш ва аниқлаш методикасининг самарадорлигини оширишга хизмат қилган; 
ўқувчиларнинг ижодий фаолиятини лойихалаштириш муаммоси, интеллектуал салоҳиятни шакллантиришнинг индивудал ёндашиш воситалари, усуллари ва методикасини ишлаб чиқиш таълим концепциясида ўз аксини топган “Scratch muhitida dasturlash” номли ўқув қўлланмаси (Республика таълим маркази қошидаги “ИАТ” йўналишининг онлайн 3-сонли илмий-методик кенгаш йиғилиши баённомаси) мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 15 декабрдаги 89-03-5282-сон маълумотномаси).  Натижада ўқувчиларнинг интеллектуал салоҳиятни шакллантиришнинг индивидуал ёндашув тамойиллари, усуллари  такомиллаштирилишига хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish