Sayt test rejimida ishlamoqda

Эргашев Нуриддин Ғайратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабаларга ўқув материалларини дастурий-визуаллаштириш асосида тақдим этиш методикаси” (Техник тизимларда ахборот технологиялари фани мисолида), 13.00.02 –  Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Ped2438. 
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти. 
Илмий раҳбар: Холмуродов Абдулҳамид Эркинович, физика математика фанлари доктори (DSc).
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.70.02.
Расмий оппонентлар: Химматалиев Дўстназар Омонович, педагогика фанлари доктори; Жўраев  Ҳусниддин  Олтинбоевич, педагогика  фанлари  доктори,  доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларга ўқув материалларини дастурий визуаллаштириш технологияси асосида тақдим этиш методикасини ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқув материалларини ўзлаштиришнинг самарадорлигини таъминлашга, олий ўқув юртларида ахборот таълим ресурслари орқали ўқув материалларини визуал ҳамда образли тақдим этишга йўналтирилган ва кафолатланган натижавий визуаллаштириш  технологияси ишлаб чиқилган;  
касбий йўналтирилганлик тамойилларига асосланган, тизимли ёндашув доирасини очиб берадиган визуал тақдим этишнинг функционал, морфологик, ахборот йўналишларидаги таркибий даражали тузилиши замонавий илмий-фундаментал билимларга йўналтирилган умумий таълим ва маданий аҳамиятга эга бўлган визуаллаштириш технологияси орқали такомиллаштирилган;
визуал ахборот билан ишлашнинг илмий, фундаментал ва амалий тажрибасини шакллантириш учун масъул бўлган муаммоли, шахсга йўналтирилган таълим технологияларни амалга оширишнинг адекватлик, узвийлик, изчиллик каби педагогик шартлари ўқув материалларини визуал тақдим этишнинг ўқув жараёни (умумий тавсифли), ўқув предмети (мазмунли), ўқув машғулоти (процессуал) параметрларини оптималлаштириш орқали аниқлаштирилган; 
таълим мазмуни ва фойдаланиладиган дидактик таъминот, техник воситалар, электрон ўқув қўлланмалар каби элементларнинг изчиллиги бўйича  3D (уч ўлчамли) график, анимацияли визуал ўқув материалларини мураккаблаштириш кетма-кетлиги технологияси барча даражалардаги амалий визуал методлар орқали электрон ўқув дастури билан интегратив алоқадорлигини таъминлаш  асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларга ўқув материалларини дастурий-визуаллаштириш технологияси асосида тақдим этиш методикаси юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлари асосида:
ўқув материалларини визуал ҳамда образли тақдим этишга асосланган мақсадли йўналтирилган ва кафолатланган натижавий визуал технологияси мақсадга мувофиқ жараён сифатида тушуниш ўқув материалларини ўзлаштиришнинг самарадорлигини таъминлаш, талабаларнинг шахсий тажрибаси олий ўқув юртларида ахборот таълим ресурслари орқали асосланганлигига оид хулосаларидан И-ХТ-0-19929-рақамли “Таълим қорақалпоқ тилида ўкитиладиган мактабларнинг 8-9 синфлари учун аниқ фанлар буйича электрон дарслик ва методик тавсия иловасини яратиш хамда ўқув жараёнига жорий этиш” мавзусидаги лойиҳада фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими, Қорақалпоқ гуманитар фанларилмий-тадқиқот институтининг 2021 йил 02 августдаги №182/1-сон маълумотномаси).  Натижада олий таълим муассасаларида ўқув материалларини дастурий визуаллаштириш технологиясига доир ўқитиш методикалари таҳлил қилиш имконини берган; 
олий ўқув юртларида ўқув материалларини визуал тақдим этиш технологияси компонентлари ва касбий йўналтирилганлик тамойилларига асосланган, тизимли ёндашув доирасини очиб берадиган визуал тақдим этишнинг етакчи талаблари, яъни функционал, морфологик, ахборот йўналишларида таркибий даражали тузилиши  замонавий илмий-фундаментал билимларга йўналтирилган умумий таълим ва умумий маданий аҳамиятга эга бўлган метод орқали такомиллаштирилишига оид хулосаларидан И-ХТ-0-19929-рақамли “Таълим қорақалпоқ тилида ўкитиладиган мактабларнинг 8-9 синфлари учун аниқ фанлар буйича электрон дарслик ва методик тавсия иловасини яратиш хамда ўқув жараёнига жорий этиш” мавзусидаги лойиҳада фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими, Қорақалпоқ гуманитар фанларилмий-тадқиқот институтининг 2021 йил 02 августдаги №182/1-сон маълумотномаси). Натижада олий таълим жараёнида талабаларга ўқув материалларини дастурий визуаллаштириш технологиясини ишлаб чиқиш ҳамда уни ўқитиш методикасини апробация қилишнинг илмий, расмийлаштирилган компонентлари тавсифи асосланиши имконини берган;
 визуал ахборот билан ишлашнинг илмий, фундаментал ва амалий тажрибасини шакллантириш учун масъул бўлган технологияларини амалга оширишнинг педагогик шартлари ўқув материалларини визуал тақдим этишнинг ўқув жараёни (умумий тавсифли), ўқув предмети (мазмунли), ўқув машғулоти (процессуал) параметрларини оптималлаштириш орқали аниқлаштирилишига оид таклифларидан “Техник тизимларда ахборот технологиялари”  номли ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 14 августдаги 418-сон буйруғи, 418-133-сон гувоҳнома). Натижада  визуал ахборот билан ишлашнинг илмий, фундаментал ва амалий тажрибасини шакллантириш учун масъул бўлган ўқув материаллари дастурий визуаллаштириш технологияси шартларини ишлаб чиқиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish