Sayt test rejimida ishlamoqda

Кўчимов Улуғбек Қўчқаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Фантастик асарларда бадиий психологизм концепцияси (Рэй Брэдбери ва Ҳожиакбар Шайхов ижоди мисолида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Fil.347
Илмий раҳбар: Ибрагимова Рано Мавлановна, филология фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университети,  DSc.03/30.12.2019.Fil/Ped.27.01.
Расмий оппонентлар: Садиқов Зоҳид Яқубжанович, филология фанлари доктори (DSc), доцент; Жўрақулов Узоқ Ҳайдарович, филология фанлари доктори (DSc).
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Рэй Брэдбери ва Ҳожиакбар Шайхов асарларида бадиий психологизм концепциясининг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш, ёзувчиларнинг қаҳрамон руҳиятини яратиш маҳоратини қиёсий-типологик очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
америка ва ўзбек фантаст ёзувчилари ижоди мисолида бадиий психологизмнинг адабий-эстетик категория сифатидаги назарий-концептуал мақоми, илмий қонуниятлари, тараққиёт босқичлари, тематикаси қиёсий-типологик аспектда ёритилган;
Рэй Брэдбери ва Ҳожиакбар Шайхов фантастик асарларида умуминсоний ғоялар муштараклиги, қаҳрамонларнинг ўзига хос психологик ҳамда миллий хусусиятлари қиёсий-типологик жиҳатдан умумлаштирилиб, аёл руҳияти талқини бадиийлик мезонлари асосида очиб берилган;  
миллий ва умумбашарий қадриятларни эъзозлаш, техника ва электронлашиш хавфидан инсониятни асраш каби ғоялар бинар типология аспектида ёритилиб, асар ғоясига сингдирилишида бадиий тўқиманинг ўрни,  техниканинг инсон тафаккури тадрижидаги аҳамияти, қаҳрамон руҳиятини очишдаги ижодий-эстетик тамойиллари аниқланган;
фантаст-ёзувчилар дунёқараши ва маънавиятини шакллантирувчи омиллар Рэй Брэдбери ва Ҳожиакбар Шайхов асарларининг ғоявий-бадиий хусусиятлари, фантастик асарларда ёзувчи дунёқарашини шакллантирувчи маънавий, диний, илмий, фалсафий ғоялар узвийлиги  асосида илмий исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Рэй Брэдбери ва Ҳожиакбар Шайховнинг фантастик роман, қисса ва ҳикоялари асосида бадиий психологизм муаммосини тадқиқ этиш ҳамда унинг илмий-назарий  асосларини  ишлаб  чиқиш жараёнида олинган илмий натижаси асосида:
психологик фантастиканинг ўзига хос томонларидан бири – фантастик асар қаҳрамонини ақл бовар қиладиган ва ақл бовар қилмайдиган турли вазиятларга солиниши, характер, психологик портретни яратишда  муаллифнинг бадиий маҳоратини  ёритишга доир  илмий-назарий қарашлардан Ф-1-06-рақамли «Истиқлол даври ўзбек адабиётида Шарқу Ғарб адабий анъаналари синтези» мавзуидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасининг «Истиқлол даври ўзбек адабиётида жаҳон илғор тадқиқ методларининг замонавий ўзбек адабиётшунослигига татбиқи (психоанализ, герменевтика, структурализм, семиотика)» қисмида (2012-2016) фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таьлим вазирлигининг 2020 йил 16 октябрдаги 89-03-3991-сон маьлумотномаси). Натижада асарда маънавий, фалсафий, ижтимоий ёҳуд тарихий ғояларни илгари суришда фантастиканинг мазмун-моҳияти,    руҳий-тарихий  ва  психологик  ёндашувларнинг  синтезлашуви каби ижодий-эстетик қонуниятларни очиш имконини берган;
фан ва техника соҳасидаги кашфиётларнинг фантастик нусхасини бериш, фантастик гипотезани илгари суриш кабилар билан биргаликда,   инсондаги дунёни билиш, ўзлигини англашга бўлган эҳтиёжини қондириш, Рэй Брэдбери ва Ҳожиакбар Шайховнинг бадиий оламини ҳамда психологизм муаммоларини, уларнинг фантастик қаҳрамонлари, шу жумладан, аёллар фантастик образига хос психологик ўзига хосликни  тадқиқ этиш юзасидан мавжуд маълумотларни кенгайтиришга оид қарашлардан Ф1-ФА-0-43429-рақамли “Қорақалпоқ фольклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳа (2012-2016)  да фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таьлим вазирлигининг 2020 йил 16 октябрдаги 89-03-3991-сон маьлумотномаси). Натижада фантастик асарнинг жанрий хусусияти, асардаги бадиий тасвир (илмий-техник восита, космик кемалар, ўзга планета табиати, сеҳр-жодуга асосланган эртак олами) дан қатъй назар унинг ҳаққонийлигини таъминловчи компонентлардан бири психологизм эканлиги, аёллар образининг ўзига хослиги фольклор жанрларини жаҳон адабиёти контекстида қиёсий ўрганиш имконини берган.   
Америка фантаст-ёзувчиси Рэй Брэдбери ва ўзбек фантаст-ёзувчиси Ҳожиакбар Шайхов асарларининг ғоявий-бадиий хусусиятлари, ёзувчи дунёқарашини шакллантирувчи маънавий, диний, илмий, фалсафий, умумбашарий ғоялардан “Жаҳон болалар адабиёти” (2016 й., 10 жилдлик) китобларини нашр этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2020 йил 12 мартдаги 01-03-07/411-маълумотномаси). Натижада диссертацион илмий иш Ўзбек ва Америка ёзувчиларининг индивидуал услуби, турли миллат адиблари ижодидаги фантастик тамойиллар тасвири, фантастик адабиётнинг асосий поэтик воситалари – ички монолог, нутқий характеристика, психологик портрет, ҳисларнинг ташқи экспрессияси, галлюцинация, туш, психологик тимсоллар ва уларнинг турли типологик хусусиятлари умумлаштирилганлиги сабаб бадиий асар таржимаси билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга хизмат қилган;
фантастик асарда ҳам қаҳрамонлар қалб даъватига кўра гапириши, ҳаракат қилиши, инсонга хос сифатлар билан тақдирланиши, қаҳрамон фантастик касб эгаси (ўйлаб топилган, аслида йўқ: юлдуз учувчи (звездолётчик), вақт машинаси ҳайдовчиси, планетани қайта қуриш муҳандиси) бўлса, ёзувчи бу касб эгаларининг ажабтовур психологиясини тасвирлашига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “O‘zbekiston tarixi” телеканали “XAYRLI KUN” кўрсатувида “Жаҳон адабиётида дидактика” мавзусига бағишланган сонини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “O‘zbekiston tarixi” телерадиоканалининг 2020 йил 18 июндаги O’z/R-02-40-673-сон маълумотномаси). Натижада илмий фантастика, ижтимоий фантастика, антиутопия, апокалиптика ва постапокалиптик фантастика, киберпанк ва посткиберпанк каби фантастиканинг турлари ҳақидаги маълумотлар томошабинларнинг фантастик адабиёт ҳақидаги тасаввурларини бойитишга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish