Sayt test rejimida ishlamoqda

Базаров Собиржон Бекташовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Нормурод Норқобилов асарларининг поэтикаси”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Fil1101.
Илмий раҳбар: Насиров Азимидин Нормаматович, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика институти, PhD.03/04.06.2020.Fil.113.02.
Расмий оппонентлар: Қосимов Усмонжон, филология фанлари доктори, доцент; Якубов Исломжон, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади истеъдодли адиб Нормурод Норқобилов асарлари поэтикаси, хусусан, бадиий образлар олами, уларнинг табиати, характер ва руҳият бирлиги, адабий макон ва замон, бадиий услублари, ёзувчининг поэтик маҳоратини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Нормурод Норқобиловнинг “Қуёш ботмайдиган юрт”, “Тунгги меҳмон”, “Даштда”, “Етим қолган гуллар”, “Кураш” каби ҳикоялари мисолида ўзбек насри бадиий тафаккуридаги янгиланишларда Бердибой, Анвар, Сувонқул, Холида момо миллий образлари олами ва характери, қаҳрамонларнинг мардлик, ғурур, орият сингари индивидуал табиати талқинлари очиб берилган;
“Овул оралаган бўри”, “Қоялар ҳам йиғлайди”, “Ғанимлар”, “Белбоғ” каби қиссаларида инсон руҳий изтироблари ҳамда наботот олами билан муносабатлари туш, ички монолог, рамзийлик ҳамда фалсафийликда намоён бўлиши аниқланган;
адибнинг поэтик маҳорати “Дашту далаларда”, “Қорақуюн”   романларида одам ва оламни идрок этиш йўсинлари, эстетик идеали, бадиий талқин имкониятларининг намоён бўлиши истиқлол йилларида тубдан янгиланган ўзбек адабиёти адабий-илмий концепциялари билан узвий боғлаб яхлит адабий жараён контекстида аниқланган; 
насрий асарларининг бадиий хусусиятлари Шукур Холмирзаевнинг “Ўзбеклар”, Тоғай Муроднинг “Юлдузлар мангу ёнади”, Исажон Султоннинг “Боқий дарбадар” ҳамда Чингиз Айтматовнинг “Қиёмат”,” “Оқ Кема”, Азиз Несиннинг “Халоскор ит”, “Шафқатли ит” сингари жаҳон адиблари асарлари билан қиёсланиб, характер яратишдаги ижодий қиёфаси, тафаккур тарзи, ифода йўсини каби  бадиий маҳорати очиб берилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Нормурод Норқобилов асарларининг поэтикаси тадқиқи жараёнида эришилган илмий натижалари асосида:
Нормурод Норқобиловнинг “Қуёш ботмайдиган юрт”, “Тунгги меҳмон”, “Даштда”, “Етим қолган гуллар”, “Кураш” каби ҳикоялари мисолида ўзбек насри бадиий тафаккуридаги янгиланишларда Бердибой, Анвар, Сувонқул, Холида момо миллий образлари олами ва характери, қаҳрамонларнинг мардлик, ғурур, орият сингари индивидуал табиати талқинлари ҳақидаги хулосалардан 2017-2020 йилларда бажарилган ФА-Ф1-005 рақамли “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзуларидаги фундаментал тадқиқот лойиҳанинг назарий қисмида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 17 февральдаги 01.17/148-сон маълумотномаси). Натижада қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этишда ўзбек адабиётининг таъсири масалалари борасида муайян хулосаларга келинишига имкон берган.  
“Овул оралаган бўри”, “Қоялар ҳам йиғлайди”, “Ғанимлар”, “Белбоғ” каби қиссаларида инсон руҳий изтироблари ҳамда наботот олами билан муносабатлари туш, ички монолог, рамзийлик ҳамда фалсафийликда намоён бўлиши ҳақидаги олинган хулосалардан  ФА-Ф1, Г002 рақамли “Қорақалпоқ фольклори ва адабиёти жанр ва турларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” (2012-2016) мавзусидаги фундаментал лойиҳанинг назарий қисмида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 8 январьдаги 01.17/ 01-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа адабиётшунослик илмида бадиий ижод жараёни, хусусан, асар поэтикаси билан боғлиқ равишда унинг бадиий-эстетик хусусиятларига оид масалалар илмий далиллар билан бойишига эришилган;
адибнинг поэтик маҳорати “Дашту далаларда”, “Қорақуюн”   романларида одам ва оламни идрок этиш йўсинлари, эстетик идеали, бадиий талқин имкониятларининг намоён бўлиши истиқлол йилларида тубдан янгиланган ўзбек адабиёти адабий-илмий концепциялари билан узвий боғлаб яхлит адабий жараён контекстида аниқланган хулосалардан Х1-ХТ-19919-рақамли «Ўзбек мифологияси илмий ва унинг бадиий тафаккур тараққиётидаги тутган ўрни» мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 27 январдаги 89-03-493-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг назарий жиҳатдан бойишига замин яратган;
насрий асарларининг бадиий хусусиятлари Шукур Холмирзаевнинг “Ўзбеклар”, Тоғай Муроднинг “Юлдузлар мангу ёнади”, Исажон Султоннинг “Боқий дарбадар” ҳамда Чингиз Айтматовнинг “Қиёмат”,” “Оқ Кема”, Азиз Несиннинг “Халоскор ит”, “Шафқатли ит” сингари жаҳон адиблари асарлари билан қиёсланиб, характер яратишдаги ижодий қиёфаси, тафаккур тарзи, ифода йўсини каби  бадиий маҳорати хусусида Сурхондарё вилоят телерадиокомпаниясининг «Бир асар шарҳи», «Маънавият қалб кўзгуси», «Адабиёт гулшани»  кўрсатувлар сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Сурхондарё вилоят телерадиокомпаниясининг 2021 йил 18 январдаги 19-14/ 7-сонли маълумотномаси). Натижада, мазкур кўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашиб, илмий далилларга бой бўлиши таъминланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish