Sayt test rejimida ishlamoqda

Райхонова Мухайё Мухаммадиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Абдулла Орипов шеъриятида оламни идрок этиш ва бадиий воқелантириш тадрижи”, 10.00.02-Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/Fil957.
Илмий раҳбар: Афоқова Нодира Махмудовна, филология фанлари доктори, доцент
Диссертация бажарилган муассаса: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.70.01.
Расмий оппонентлар: Жабборов Нурбой Абдулхакимович, филология фанлари доктори, профессор; Эшонқулов Ҳусниддин Примович, филология фанлари  доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Абдулла Ориповнинг оламни фалсафий идрок этиш ва уни бадиий қайта гавдалантириш концепциясини тадрижий ўрганиш, ижтимоий муҳит ва ижодкор шахс муносабатлари диалектикасини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шоир лирикасининг халқона бадиий тафаккур мезони, мумтоз поэтика усуллари, тарихий асарда замон ва макон таҳлили, тарихий-асарнинг мазмуни ва мавзуси тарихий-ижтимоий муҳитда ижодкор шахси ва дунёқарашини шакллантирувчи бошланғич манба эканлиги Абдулла Орипов ижоди асосида аниқланган; 
ижодий жараён ўта мураккаб кечган ХХ асрда ўзбек адабиёти тараққиётининг ижтимоий, эмпирик хусусиятларини ўзида акс эттирган Абдулла Орипов асарларида олам, унинг тузилиши, ижтимоий борлиқ ва унда инсоннинг ўрни муаммосининг бадиий талқини яхлит ҳолда очиб берилган;
Абдулла Орипов шеъриятида мазмун ва жанр диалектикаси, оламни бадиий қайта гавдалантиришнинг тасвирий-воситавий усуллар билан ўзаро муносабати, борлиқда инсоннинг ўрни ва унинг муаммоларининг бадиий талқини, оламни бадиий қайта гавдалантиришнинг тасвирий-воситавий усуллар билан ўзаро муносабати шоир асарлари мисолида очиб берилган;
мураккаб ижтимоий-тарихий шароитда яшаган шоир ижоди босқичлари, инсон ва унинг жамиятига муносабати образли, муфассал, муаммоли ҳамда дидактик талқинларига кўра аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Абдулла Орипов шеьриятида оламни идрок этиш ва бадиий воқелантириш тадрижи  бўйича олиб борилган тадқиқот асосида олинган натижалар асосида: 
жаҳон ва замонавий ўзбек адабиётшунослигида оламни идрок этиш ва бадиий воқелантириш ҳодисасининг ўрганилиш усуллари, бунга доир назарий хулосалар умумлаштирилиб, ўзбек шеъриятига хос поэтик ходисанинг моҳияти ҳақидаги кузатувлардан, шеъриятидаги фольклор мумтоз адабиёт, жаҳон адабиётига хос поэтик омилларнинг аниқлашга оид илмий хулосаларидан FA-F1-OO5 рақамли “Қорақалпоқ фолкьлоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадққиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (ЎзРФАҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2021 йил 26 майдаги 17-01-111-сон маълумотномаси). Натижада жаҳон ва ўзбек шеъриятидаги оламни идрок этиш ва бадиий воқелантириш, адабиётга хос поэтик омилларнинг илмий натижаларини аниқлаш имконини берган;
шоир ижоди мисолида бадиий тафаккурда оламнинг яратилиши ва унинг тузилишига оид хулосасидан “Митти юлдуз” жилолари ёхуд Абдулла Орипов издошлари ҳузурида” мавзусидаги лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси Қашқадарё бўлимининг  2021 йил 31 мартдаги 30-сон маълумотномаси). Натижада оламни фалсафий идрок этиш ва бадиий тафаккур диалектикаси талқинини ойдинлаштириш имконини берган;
Абдулла Орипов шеъриятида мазмун ва жанр диалектикаси, оламни бадиий қайта гавдалантиришнинг тасвирий-воситавий усуллар билан ўзаро муносабати шоир асарлари мисолида очиб берилганлигига оид хулосаларидан “Ҳозирги замон ўзбек адабиёти” номли экспозицияни шакллантиришда фойдаланилган (ЎзФА Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейининг 2020 йил 28 декабрдаги 136-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек шеъриятининг янгиланиш тамойилларини тадқиқ этишда ва бу ўлмас меросни оммалаштиришга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish