Sayt test rejimida ishlamoqda

Ширинова Раима Хакимовнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Олам миллий манзарасининг бадиий таржимада қайта яратилиши». 10.00.06–Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/Fil46.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик институти, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Ўзбекистон Миллий университети, 27.06.2017.Fil.21.01.

Расмий оппонентлар: Дадабоев Хамидулла Арипович, филология фанлари доктори, профессор; Холбеков Мухаммад Нуркасимович, филология фанлари доктори, профессор; Носиров Абдурахим Абдимуталипович, филология фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: бадиий таржимада олам миллий манзарасининг  қайта яратилиши муаммоларини концептуал таҳлил қилиш ва адекват таржима яратиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

бадиий таржимада «олам манзараси» ва «олам миллий манзараси» феноменларининг фалсафий-лисоний моҳияти асосланган;

бадиий таржимада реалиялар (хос сўзлар), фразеологик бирликлар ва паремияларнинг адекват берилиши олам миллий манзарасининг яхлитлигини таъминловчи етакчи лисоний восита эканлиги контекстуал-компонент таҳлил методи орқали исботланган;

мутаржимнинг лисоний ва фон билимлари даражаси ҳамда таржимонлик маҳорати таржимон-муаллиф-асар учлиги (триадаси) асосида аниқланиши асослаб берилган;

замонавий таржимашуносликда сонанс, диссонанс, когнитив диссонанс феноменлари лингвистик ҳодиса экани тавсифланиб, таржима жараёнида уларнинг келиб чиқиш сабаблари  ва когнитив диссонанс ҳодисасини бартараф этишга оид амалий тавсиялар ишлаб чиқилган;

таржимада аслият оламининг миллий манзарасини адекват яратишда миллий-маданий сўзлар таржимаси муҳимлиги, таржимонлар учун лингвомаданий луғатлар етишмаслиги инобатга олиниб таржима луғатларига маданий ахборотларни тўлиқ киритиш зарурати далилланган;

тадқиқотнинг натижалари, илмий-назарий хулосалари асосида «Миллий-маданий сўзларнинг аудиовизуал луғати»ни яратиш тамойиллари ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Бадиий таржимада олам миллий манзарасининг қайта яратилиши тадқиқоти бўйича ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:

ишда муҳокама қилинган айрим масалалар, хусусан, фразеологик бирликлар, ўзбек халқ мақолларининг француз тилида берилиши усуллари чет тилини эгаллашнинг умумевропа компетенциялари (CEFR) асосида яратилган «Француз тили» дарслиги мазмунига сингдирилган (№303-0120). Жорий этилган материаллар миллий-маданий сўзларнинг луғавий ва таржимадаги контекстуал маъносини ўрганишга хизмат қилган;

тадқиқотнинг илмий натижаларидан Франция элчихонаси томонидан ўтказиладиган халқаро «Франкофония 2015–2016» тадбир доирасида тайёрланган «Interprètes étrangers» («Чет эллик таржимон») саҳна кўринишларини тайёрлашда амалий фойдаланилган (Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонасининг 2017 йил 27 мартдаги маълумотномаси). Саҳналаштирилган мазкур спектаклда миллий-маданий сўзлар яъни реалиялар, паремиялар, метафораларнинг таржимада берилиши мутаржим поэтик маҳоратини аниқлашга хизмат қилган;

француз халқининг маданияти ва санъати ҳамда миллий қадриятлари, француз оламининг миллий манзараси акс этган илмий маълумотларни ўзбек халқига тақдим этишга доир фикр-мулоҳазалар Ўзбекистон телевидениясининг «Дунё бўйлаб» туркум кўрсатувларида мунтазам бериб борилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Дунё бўйлаб» телеканалининг 08-14-307–сон маълумотномаси). Кўрсатувлардаги адабий-илмий материаллар француз халқи маданияти, урф-одати, миллий қадриятлари ва маросимлари тўғрисидаги тасаввурларни кенгайтиришга муҳим манба бўлиб хизмат қилган;

тадқиқот натижасида «Миллий-маданий сўзларнинг ўзбекча-французча аудиовизуал луғати» (ўзбекча-французча изоҳ) яратилди (№DGU 04096-2016). Мазкур луғат «Ўзбектуризм» агентлиги қошидаги барча сайёҳлик муассасаларида Ўзбекистонга ташриф буюрувчи сайёҳларга мамлакат тарихи ва маданияти тўғрисидаги маълумотларни етказиб беришда муҳим манба бўлиб хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish