Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмедов Алибек Баҳодировичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда тиш қаттиқ тўқимаси нокариес касалликларини комплекс даволаш самарадорлигини клиник-биокимёвий баҳолаш», 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Tib764.
Илмий раҳбар: Гаффоров Суннатулло Амруллоевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти DSc04/30.12.2019.Тib.59.01.
Расмий оппонентлар: Ковач Илона Васильевна тиббиёт фанлари доктори, профессор (Украина); Камилов Хайдар Пазилович тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Д.С.Асфандияров номидаги Қозоқ миллий тиббиёт университети (Қозоғистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Болаларда тиш қаттиқ тўқималари эрозиясини даволаш усулларини клиник-биокимёвий асослаш ва патогенетик даволашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
болаларда тиш қаттиқ тўқималари эрозияси асосан юқори жағ олдинги тишларида кўпроқ учраши, зарарланишнинг эмал юзаси бўйлаб кенг тарқалиши ва жароҳат тубининг силлиқлиги билан ажралиб туриши исботланган; 
болалар организмида паратиреоид гормони миқдорининг ошиши, оғиз суюқлиги таркибида остеокальцин ва ишқорий фосфатаза миқдорининг пасайиши негизида минерал алмашинувининг бузилиши ва тиш қаттиқ тўқимаси эрозияси келиб чиқиши асосланган;
тиш қаттиқ тўқимаси эрозияси аниқланган болалар организмида паратиреоид гормони ва эркин аминокислоталар алмашинувидаги номутаносиблик негизида ягона биологик тизимнинг бир қисмини ташкил этувчи оғиз суюқлигидаги салбий ўзгаришлар исботланган;
болаларда тиш қаттиқ тўқимаси эрозиясини этиопатогенетик даво мақсадида аминокислоталарни қўллашнинг самарали натижаси клиник-биокимёвий текширишлар орқали асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Болаларда тиш қаттиқ тўқимаси нокариес касалликларини комплекс даволаш самарадорлигини клиник-биокимёвий баҳолаш бўйича олинган натижалар асосида:
болаларда тиш қаттиқ тўқимаси нокариес касалликларини комплекс даволашда клиник ва биокимёвий кўрсаткичларнинг материалларидан олинган илмий натижалар асосида «Болаларда тиш қаттиқ тўқимаси эрозиясини комплекс даволаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 мартдаги 8н-д/103-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома болаларда тиш қаттиқ тўқимаси эрозиясини умумий даволаш курсини қисқартириш, касаллик оғирлашишини олдини олиш ва тиш резистентлигини ошириш имконини берган;
болаларда тиш қаттиқ тўқимасининг эрозив зарарланишини ташхислашда суюқлик хроматографиясидан олинган илмий натижалар асосида «Болаларда тиш қаттиқ тўқимаси эрозиясини ташхислашда суюқлик хроматографияси усули (қон зардоби ва оғиз суюқлиги аминокислота мисолида)» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 мартдаги 8н-д/103-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома тиш қаттиқ тўқимаси эрозияси келиб чиқишида оғиз суюқлиги ва қон зардобидаги эркин аминокислоталарнинг патогенетик аҳамиятини очиб бериш имконини берган;
Болаларда тиш қаттиқ тўқимаси нокариес касалликларини комплекс даволаш самарадорлигини клиник-биокимёвий баҳолашда замонавий комплекс ёндашувлари асосида олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Бухоро, Хоразм ва Жиззах вилоят болалар стоматологияси ҳамда Бухоро вилоят Вобкент туман стоматология поликлиникалари клиник амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 мартдаги 8н-д/103-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида болаларда тиш қаттиқ тўқимаси эрозиясини комплекс даволаш усулларини такомиллаштириш,  тиш қаттиқ тўқималари эрозияси мавжуд болаларда эрта ташхислаш ва даволаш муддатларини қисқартириш, профилактик ёрдам сифатининг ошириш, клиник ва биокимёвий кўрсаткичларнинг меъёр даражасида яхшилаш ҳамда даволаниш муддатларининг қисқартириш ва касаллик асоратларининг олди олиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish