Sayt test rejimida ishlamoqda

Эватов Салимжон Собировичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “IX-XII асрларда Марказий Осиёда тасаввуфий-фалсафий таълимотларнинг шаклланиши ва ривожланиш босқичлари”, 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Fal311.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети. 
Илмий раҳбар: Пўлатов Хасан, фалсафа фанлари номзоди, доцент. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020F.72.08.
Расмий оппонентлар: Рўзматзода Қодирқул, фалсафа фанлари доктори (DSc); Зоиров Эркин Халилович, фалсафа фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади IX-XII асрларда Марказий Осиёда тасаввуфий-фалсафий таълимотларнинг шаклланиши ва ривожланиш босқичларининг ўзига хос хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
IX-XII асрлар ҳакимия, сайёрия, маломатия ва ҳамадония оқимлари асосида шаклланган тасаввуфий таълимотларнинг вужудга келиши ва ривожланиш босқичларининг тарихий-маданий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-мафкуравий, диний-фалсафий асосларининг азалий кетма-кетлик, сабабий боғланишлар ва ўзаро алоқадорликка оид синергетик мазмуни юксак маърифатли инсонни тарбиялаш тамойили асосида фалсафий жиҳатдан очиб берилган; 
Марказий Осиёдаги яссавийлик, кубровийлик ва хожагон-нақшбандия тасаввуфий таълимотлари билан стоиклар (равоқийлик), неоафлотунчилик ва ўзга диний анъаналар (зардўштийлик, буддизм, яхудийлик, христианлик)га хос хусусиятларнинг гносеологик ва праксеологик синтезлашуви тасаввуфнинг яхлит умумилмий манзарасини шакллантиришда муҳим омил эканлиги далилланган;
IX-XII асрлар Марказий Осиё яссавия, кубровия ва хожагон-нақшбандия тасаввуф-фалсафий таълимотларининг шаклланиши ва ривожланиши, улардаги инсон, нафс, ахлоқ, борлиқ ҳақидаги ғояларнинг ислом таълимотидаги инсонпарварлик, бахт-саодат ва адолатга эришиш ғоялари билан диалектик алоқадорлиги фалсафий жиҳатдан исботланган; 
ҳакимийлик, яссавийлик, хожагон, кубровийлик тасаввуфий тариқатларидаги альтруизм, филантропия ва инсонпарварлик, футувват, жавонмардлик, ийсор ҳақидаги ғоялар асосида ёш авлодни юксак маънавиятли этиб тарбиялаш ҳамда уларнинг маърифатини оширишда тарихий тафаккурни миллий тарих билан шакллантириш, миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлигига эришишга оид методологик тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. IX-XII асрларда Марказий Осиёда тасаввуфий-фалсафий таълимотларнинг шаклланиши ва ривожланиш босқичлари бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
IX-XII асрлар ҳакимия, сайёрия, маломатия ва ҳамадония оқимлари асосида шаклланган тасаввуфий таълимотларнинг вужудга келиши ва ривожланиш босқичларининг тарихий-маданий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-мафкуравий, диний-фалсафий асосларининг азалий кетма-кетлик, сабабий боғланишлар ва ўзаро алоқадорликка оид синергетик мазмуни юксак маърифатли инсонни тарбиялаш тамойили асосида очиб берилганлигига оид хулоса ва таклифлардан А-1-099 рақамли “Ўзбекистоннинг барқарор стратегик тараққиётида фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш ва маънавий-ахлоқий хавфсизликни таъминлаш концепцияларининг аҳамияти” мавзудаги амалий лойиҳа доирасида нашр этилган «Баркамол инсонни тарбиялаш – давр талаби» номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 30 октябрдаги 89-03-4311-сон маълумотномаси). Натижада, нашр этилган қўлланманинг “Баркамол инсон шахси структурасининг асосий қисмлари (ақлий, ахлоқий, эстетик)” мавзуидаги иккинчи бобининг мазмунан бойишига хизмат қилган;
Марказий Осиёдаги яссавийлик, кубровийлик ва хожагон-нақшбандия тасаввуфий таълимотлари билан стоиклар (равоқийлик), неоафлотунчилик ва ўзга диний анъаналар (зардўштийлик, буддизм, яхудийлик, христианлик)га хос хусусиятларнинг гносеологик ва праксеологик синтезлашуви тасаввуфнинг яхлит умумилмий манзарасини шакллантиришда муҳим омил эканлигига доир илмий хулоса ва умулашмалардан Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг Фарғона вилоятида фаолият кўрсатаётган имом-хатиб, имом ноиблар учун ташкил этилган малака ошириш ўқув дастурларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5416-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган “Марказий Осиё мутафаккирларининг диний-маърифий мероси”, “Мумтоз тасаввуф ва замонавий тариқатчилик”, “Замонавий мусулмон жамияти ва ислом омили”, “Абул Муъин Насафийнинг мотуридийлик таълимоти ривожига қўшган ҳиссаси ва илмий меросининг бугунги кундаги аҳамияти” каби мавзулардаги маърифий лойиҳаларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси мусулмонлар идорасининг 2020 йил 17 сентябрдаги 1807-сон далолатномаси). Натижада, имом-хатиб, имом ноибларнинг тасаввуфий таълимотлар шаклланиши ва ривожланишига оид билим ва кўникмаларининг такомиллашувига, назарий ва амалий машғулотларнинг мазмунан бойишига эришилган; 
IX-XII асрлар Марказий Осиё яссавия, кубровия ва хожагон-нақшбандия тасаввуф-фалсафий таълимотларининг шаклланиши ва ривожланиши, улардаги инсон, нафс, ахлоқ, борлиқ ҳақидаги ғояларнинг ислом таълимотидаги инсонпарварлик, бахт-саодат ва адолатга эришиш ғоялари билан диалектик алоқадорлигига оид хулосалар ва таҳлиллардан Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказинининг турли мафкуравий хуружлар авж олаётган бугунги кунда аждодларимизнинг маънавий меросини чуқур ўрганиш, улардаги эзгу ғоя ва таълимотларни кенг халқ оммасига етказиш ва шу асосда ёшларда соғлом дунёқарашни кучайтириш, уларни азалий қадриятларга содиқлик руҳида тарбиялашга доир функциялари ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган 2020 йил учун чора-тадбирлар режасини амалга оширишда фойдаланилган (Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказинининг 2020 йил 15 декабрдаги 01-07/91-сон далолатномаси). Натижада минтақамизга хос бўлган тасаввуф тариқатлари таълимотларидаги альтруизм, филантропия ва инсонпарварлик ғояларини янада чуқур ўрганиш, улардаги эзгу ғоя ва қарашларни кенг халқ оммасига етказиш ва шу асосда ёшларда соғлом дунёқарашни кучайтиришга оид фаолиятнинг мазмунан такомиллашувига эришилган.
ҳакимийлик, яссавийлик, хожагон, кубровийлик тасаввуфий тариқатларидаги альтруизм, филантропия ва инсонпарварлик, футувват, жавонмардлик, ийсор ҳақидаги ғоялар асосида ёш авлодни юксак маънавиятли этиб тарбиялаш ҳамда уларнинг маърифатини оширишда тарихий тафаккурни миллий тарих билан шакллантириш, миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлигига эришишга оид методологик тавсиялар Фарғона вилояти телерадиокомпаниясининг илмий-маърифий мавзулардаги эфирга узатилган “Огоҳлик давр талаби”, “Муносабат”, “Диёр янгиликлари”, “Долзарб мавзу” рукни остида эфирга узатилган кўрсатувлар ва радиоэшиттиришларнинг сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Фарғона вилоят телерадиокомпаниясининг 2020 йил 12 октябрдаги 431-сон маълумотномаси). Натижада, ёш авлоднинг минтақамизга хос бўлган тасаввуф тариқатлари таълимотларидаги нафс, ахлоқ, маънавий тарбия, бағрикенгликка оид қарашларини янада чуқур ўрганишлари имкониятларини кенгайтирган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish