Sayt test rejimida ishlamoqda

Куранова Мархабо Махаммадовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида ижтимоий компетенцияларни ривожлантириш методикаси (Тарбиявий ишлар методикаси)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (Педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2PhD/Ped.406.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
Илмий раҳбар: Рискулова Камола Джуммаевна, педагогика фанлари доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01. 
Расмий оппонентлар: Эркабаева Нигора Шерматовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Муслимов Нарзулла Алиханович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ижтимоий компетенцияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ижтимоий компетенцияларини ривожлантириш мазмуни (мотивацион, ижтимоий-психологик, прогностик, эмоционал-валеологик, квалиметрик) “Узлуксиз маънавий тарбия Концепцияси” талабларига трансформациясини таъминлаш асосида модернизациялаштирилган;
арт-педагогик ёндошув асосида бўлажак ўқитувчиларни ижтимоий компетенцияларини ривожлантиришнинг дидактик компонентлари масофавий таълим муҳитида ижодий-ривожлантирувчи, рефлексив, коммуникатив-ижтимоий тренинглар, веб квест технологияларини киритиш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг  ижтимоий компетенцияларни ривожлантириш моделини ишлаб чиқиш орқали талабаларнинг ижтимоий-маданий фаоллик кўникмаларини ривожлантиришнинг мақсадли, мазмунли-ташкилий ва баҳоловчи-ташхисловчи каби функционал компонентларининг мазмуни такомиллаштирилган;
“Тарбиявий ишлар методикаси” фанини ўқитишнинг концептуал, интегратив, ассессмент ва рефлексив-ижодий компонентлардан иборат вариатив-модулли дастурларини киритиш орқали бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ижтимоий компетенцияларини ривожлантириш методикаси  такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида ижтимоий компетенцияларни ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида: 
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ижтимоий компетенцияларини ривожлантириш мазмуни (мотивацион, ижтимоий-психологик, прогностик, эмоционал-валеологик, квалиметрик) “Узлуксиз маънавий тарбия Концепцияси” талабларига трансформациясини таъминлаш билан боғлиқ таклифлардан кредит-модул тизимига асосланган, 5111700 – Бошланғич таълим бакалавриат йўналиши Давлат таълим стандартини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 18 августдаги 89-03-2842 сон маълумотномаси). Натижада, бу бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ижтимоий компетенцияларини ривожлантириш мазмунини такомиллаштиришга хизмат қилган.
арт-педагогик ёндошув асосида бўлажак ўқитувчиларни ижтимоий компетенцияларини ривожлантиришнинг дидактик компонентлари масофавий таълим муҳитида ижодий-ривожлантирувчи, рефлексив, коммуникатив-ижтимоий тренинглар, веб квест технологияларини киритиш асосида такомиллаштиришга оид амалий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 августдаги “Узлуксиз маънавий тарбия Концепциясини тасдиқлаш ва амалга ошириш чора тадбирлари тўғрисида”ги 1059 сонли Қарори 1 иловасининг 27 бандида белгиланган “Ўқитувчилар, ота-оналар, махалла мутахассислари учун маънавий тарбия индикаторлари ва тарбиялаш методлари билан бойитилган методик қўлланмалари  ишлаб чиқиш”да фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2020 йил 18 августдаги 692-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларини ижтимоий компетенцияларини ривожлантиришнинг методик таъминотини такомиллаштиришга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish