Sayt test rejimida ishlamoqda

Ғуломов Акрамжон Бахромовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жадид мутафаккирларининг экологик маданиятга доир қарашлари: тарихий – фалсафий таҳлил”, 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Fa1463.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети. 
Илмий раҳбар: Зойиров Эркин Халилович, фалсафа фанлари номзоди, доцент. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020F.72.08.
Расмий оппонентлар: Саломова Ҳакима Юсуповна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Джуракулов Ҳусан Анварович, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жадид мутафаккирларининг илмий-маърифий ғоялари асосида экологик маданиятнинг ижтимоий-фалсафий моҳиятини очиб бериш ҳамда ёшлар экологик саводхонлигини оширишга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“табиат – жамият – инсон” тизимининг уйғунлигини таъминлашда жадид мутафаккирлари қарашларидаги экологик маданиятни шакллантирувчи экологик масъулият, экологик тафаккур, экологик фаолият омилларининг умумбашарий экологик муаммоларни ҳал этиш, табиий манбалардан оқилона фойдаланиш ва шахс экологик масъулиятини кучайтиришга оид моҳияти фалсафий жиҳатдан очиб берилган; 
жадид намоёндалари Фитрат, Чўлпон, Беҳбудий ҳуқуқий (экологик бурч ва мажбурият), ижтимоий-маданий (экологик таълим ва саводхонлик), сиёсий (экологик назорат ва халқаро ҳамкорлик) қарашлари асосида экологик маданиятнинг давр руҳияти билан боғлиқлиги мантиқий далилланган;
ёшлар экологик онги ва маданиятини ривожлантиришда жадид мутафаккирларининг ижтимоий борлиқдаги дифференциал ёндашув (экологик масъулият, фаоллик, бурч)лари билан ўзбек халқи экологик маданиятининг ижтимоий ментал хусусиятларидаги онтологик ва  диалектик алоқадорлиги очиб берилган; 
жадид мутафаккирлари қарашларидаги табиат билан халқ маданияти уйғунлиги тамойиллари асосида ёш авлоднинг экологик маданият ва экологик тафаккурини юксалтиришга оид экологик билим, кўникма, малака ва компетенцияларни ривожлантириш, умуммиллий тадбирларни мувофиқлаштириш, экологик тарғибот механизмларини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жадид мутафаккирлари экологик маданиятга доир қарашларининг тарихий – фалсафий таҳлили бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида:
“табиат – жамият – инсон” тизимининг уйғунлигини таъминлашда жадид мутафаккирлари қарашларидаги экологик маданиятни шакллантирувчи экологик масъулият, экологик тафаккур, экологик фаолият омилларининг умумбашарий экологик муаммоларни ҳал этиш, табиий манбалардан оқилона фойдаланиш ва шахс экологик масъулиятини кучайтиришга оид хулосалардан А–1–099 рақамли “Ўзбекистоннинг барқарор стратегик тараққиётида фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш ва маънавий –ахлоқий хавфсизликни таъминлаш концепцияларининг аҳамияти” мавзудаги лойиҳа доирасида нашр этилган “Баркамол инсонни тарбиялаш – давр талаби” номли ўқув қўлланма тайёрлаш ва нашр этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 27 январдаги 89-03-327-сон маълумотномаси). Натижада, нашр этилган қўлланманинг “Маънавий янгиланишлар ва уларнинг замонавий баркамол инсон тарбиясига таъсири” номли учинчи бобнинг мазмунан бойишига ва жадид мутафаккирлари қарашлари асосида ёшларда экологик маданиятни оширишнинг тарихий ва замонавий йўналишларини очиб беришга хизмат қилган;
жадид намоёндалари Фитрат, Чўлпон, Беҳбудий ҳуқуқий (экологик бурч ва мажбурият), ижтимоий-маданий (экологик таълим ва саводхонлик), сиёсий (экологик назорат ва халқаро ҳамкорлик) қарашлари асосида экологик маданиятнинг давр руҳияти билан боғлиқлигига доир илмий хулоса ва таҳлиллардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг “Халқимизнинг тарихий мероси, урф – одатлари ва миллий тарбия анъаналарини асраб – авайлаш, кенг аҳоли қатламлари, айниқса ёшлар ўртасида динлараро бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ва ўзаро меҳр – оқибат муҳитини мустаҳкамлашга доир тадбирлар” мавзусида ўтказилган туркум маънавий-тарғибот ишларида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат Кенгашининг Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2020 йил 11 мартдаги 02/07-322-сон маълумотномаси). Натижада, жадид мутафаккирлари қарашлари асосида ёшларнинг экологик маданиятини ривожлантириш борасидаги тарғибот ишлари самарадорлигини таъминлашга, ёшлар экологик саводхонлигини оширишга хизмат қилган;
ёшлар экологик онги ва маданиятини ривожлантиришда жадид мутафаккирларининг ижтимоий борлиқдаги дифференциал ёндашув (экологик масъулият, фаоллик, бурч)лари билан ўзбек халқи экологик маданиятининг ижтимоий ментал хусусиятларидаги онтологик ва  диалектик алоқадорлигига оид илмий умумлашма ва хулосалардан Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан “Ёшларда соғлом турмуш тарзини шакллантиришда экологик маданиятнинг ўрни ва аҳамияти” мавзусидаги тадбирлар сценарийларини тайёрлаш, ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф – муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2020 йил 25 ноябрдаги 02-05-2840-сон маълумотномаси). Натижада, аҳоли экологик маданиятини ривожлантиришда устувор аҳамиятга эга бўлган вазифаларни аниқлаб олиш, соғлом турмуш тарзини жорий этишга хизмат қилган;
жадид мутафаккирлари қарашларидаги табиат билан халқ маданияти уйғунлиги тамойиллари асосида ёш авлоднинг экологик маданият ва экологик тафаккурини юксалтиришга оид экологик билим, кўникма, малака ва компетенцияларни ривожлантириш, умуммиллий тадбирларни мувофиқлаштириш, экологик тарғибот механизмларини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг “Ўзбекистон Республикасида Экологик таълимни ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича тадбирлар режаси” асосида “Экологик муаммолар ва уларнинг ечимлари билан боғлиқ мавзулар бўйича материаллар тайёрлаш ва оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш” номли банд ижросини таъминлаш мақсадида тадбирлар режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2020 йил 14 декабрдаги 14-13/2908–сон маълумотномаси). Натижада, ёшларнинг экологик маданиятга доир қарашларини жадид мутафаккирлари таълимотлари асосида ривожлантиришнинг замонавий тарғибот технологиялари ишлаб чиқилган ва амалиётга татбиқ этилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish