Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуманнотов Элбек Абдумажитовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларида экскурсия туризми воситасида ватанпарварлик туйғусини такомиллаштириш (Умумий ўрта таълим мактабининг 5-9-синф ўқувчилари мисолида)”, 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Ped1232.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самрқанд давлат университети. 
Илмий раҳбар: Мусурманова Айниса, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.01.2020 Ped.02.06.
Расмий оппонентлар: Маҳмудов Мэлс Ҳасанович, педагогика фанлари доктори, профессор; Аҳмедов Фурқат Қўлдошевич, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат унверситети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим мактаби 5-9-синф ўқувчиларида ватанпарварлик туйғусини экскурсия туризми воситасида такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Ўзбекистонда экскурсия туризми шаклланишининг қадимги тамаддун, ислом ва Ўрта аср маданияти, мустақиллик даври каби тарихий  босқичлари ватанпарварлик тарбияси жараёнининг даврий ёндашувлари (тарихий-тадрижий, ижтимоий, илмий-педагогик)га устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган; 
ўқувчиларда ватанпарварлик туйғусини такомиллаштириш шакл ва методлари мазмуни “таълим муассасаси–оила–маҳалла” ҳамкорлигининг экскурсия ва туризмга оид саёҳатлар, тадбирлар, маросимлар, байрамлар каби функцияларини киритиш асосида очиб берилган; 
экскурсия туризми воситасида ватанпарварлик туйғусини такомиллаштириш механизми умумтаълим мактаблари ва фуқаролик жамияти институтлари ҳамкорлигининг педагогик мотивацияси омиллари (жараён, натижалилик, баҳоланиш, зиддиятдан қочиш) ва тамойилларини (устуворлилик, самарадорлилик, йўналганлик, асослилик) аниқлаштириш асосида ишлаб чиқилган;
ўқувчиларда ватанпарварлик туйғусининг шаклланганлик даражасини баҳолаш технологияси туризмга оид индикаторлар (туризм турлари, географик саводхонлик, қадамжолар, обидалар) ва маънавий тарбия фазилатлари (дахлдорлик, садоқат, бурч каби) интеграциясига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларида экскурсия туризми воситасида ватанпарварлик туйғусини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган назарий ва амалий таклифлар асосида: 
ўқувчиларда ватанпарварлик туйғусини такомиллаштиришнинг шакл ва методлари мазмуни, “таълим муассасаси–оила–маҳалла” ҳамкорлигининг экскурсия ва туризмга оид функциялари, ўқувчиларда ватанпарварлик туйғусининг шаклланганлик даражасини баҳолаш технологияси, туризмга оид индикаторлар (туризм турлари, географик саводхонлик, қадамжолар, обидалар) ва маънавий тарбия фазилатлари интеграциясига оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги “Узлуксиз маънавий тарбия концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрbсида”ги 1059-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 23 декабрдаги 89-03-5448-сон маълумотномаси). Натижада, “таълим муассасаси–оила–маҳалла” ҳамкорлигининг экскурсия ва туризмга оид функцияларини амалга ошириш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
Ўзбекистонда экскурсия туризми шаклланишининг тарихий босқичлари (қадимги тамаддун, ислом ва Ўрта асрлар маданияти, мустақиллик даври), ватанпарварлик тарбияси жараёнларининг даврий ёндашувларига (тарихий-тадрижий, ижтимоий, илмий-педагогик) оид таклиф ва тавсиялардан ёшлар туризмини ривожлантиришга қаратилган ички туризм дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда ички туризм йўналишларини ёш авлод орасида тарғиб қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2020 йил 19 ноябрдаги 02-16/5483-сон маълумотномаси). Натижада, ўрта таълим мактаблари, “Баркамол авлод” болалар маркази тўгарак раҳбарлари, олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар, магистрлар ҳамда туризм фаолияти билан шуғулланувчи маъсуллар фаоллигини оширишга эришилган;
экскурсия туризми воситасида ватанпарварлик туйғусини такомиллаштириш механизми, умумтаълим мактаблари ва фуқаролик жамияти институтлари ҳамкорлигининг педагогик мотивацияси омиллари (жараён, натижалилик, баҳоланиш, зиддиятдан қочиш) ва тамойилларини (устуворлилик, самарадорлилик, йўналганлик, асослилик) аниқлаштиришга оид тавсиялардан А-1-30 рақамли “Миллий тимсоллар ва рамзлар энциклопедиясини нашрга тайёрлаш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2020 йил 4 июлдаги 133-26.02-сон маълумотномаси). Натижада ёшлар туризмини ривожлантиришга оид методик таклиф ва тавсиялар соҳа мутахассислари, ўқитувчилар, ёшлар, тадқиқотчилар, фуқаролик жамияти институтлари мутасаддилари ўз амалий фаолияти ва ўқувчиларда ватанпарварлик туйғусини ривожлантиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish