Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдиназарова Феруза Умидиллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қишлоқ хўжалиги ва саноат корхоналарининг ишлаб чиқариш кооперациясини ривожлантириш», 08.00.04–Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2. PhD/Iqt199.
Илмий раҳбар: [Умурзаков Ўктам Пардаевич], иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSc.03/30.01.2020.I.10.03.
Расмий оппонентлар: Қодиров Абдирашид Мажидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Асқаров Нозим Ниязович, иқтисодиёт фанлари номзоди, катта илмий ходим.  
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тaдқиқoтнинг мaқcaди қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноат корхоналарининг ишлаб чиқариш кооперациясини ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мойли экинларни етиштирувчи ва ёғ-мой саноати корхоналари ўртасидаги хомашё етиштириш ва харид қилиш юзасидан шартнома муносабатларида мажбуриятлар, хом ашёни қайта ишлаш шартлари ва нормалари (tolling agreement) ўзгаришини назарда тутувчи иқтисодий механизм таклиф этилган;
мойли экинларни парваришловчи субъектлар ва қайта ишлаш корхоналари фаолиятини манфаатли интеграциялаш доирасида трансакция харажатларини камайтириш ва фойда миқдори ошишига қаратилган агросаноат кластерларининг рақобат устунликлари асосланган;;
Қашқадарё вилоятида мойли экинларни етиштириш ва қайта ишлаш жараёнларида кооперация тамойиллари асосида фаолият юритувчи ҳудудий ёғ-мой кластерининг таркибий-ташкилий тузилмаси таклиф этилган;
Қашқадарё вилoятида ишлаб чиқариш кооперациясини ривожлантириш асосида аҳолини ёғ-мой маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондиришга қаратилган 2025 йилгaчa бўлгaн прoгнoз параметрлари ишлaб чиқилгaн.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Қишлоқ хўжалиги ва саноат корхоналарининг ишлаб чиқариш кооперациясини ривожлантириш бўйичa oлингaн илмий тaклиф вa aмaлий тaвcиялaр acocидa:
мойли экинларни етиштирувчи ва ёғ-мой саноати корхоналари ўртасидаги шартномавий муносабатларни такомиллаштириш бўйича таклифи Қашқадарё вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси, Қашқадарё вилояти “Қарши ёғ-экстракция” АЖ корхоналарига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 19 октябрдаги 02/021-278-сон,  «Ўзпахтаёғ» АЖнинг 2018 йил 16 октябрдаги ГП/3-2398-сон маълумотномалари). Натижада, кооперация доирасидаги тадбиркорларнинг имкониятларини сезиларли даражада кенгайтириш ва уларнинг ҳуқуқларини хўжалик фаолиятига ноқонуний аралашувлардан ҳимоялаш имконияти яратилган;
мойли экинларни парваришловчи ва қайта ишловчи субъектлар фаолиятини интеграциялаш доирасида трансакция харажатларини камай-тириш ва фойда миқдори ошишига қаратилган тавсиялари Қашқадарё вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси, Қашқадарё вилояти “Қарши ёғ-экстракция” АЖ корхоналарига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 19 октябрдаги №02/021-278-сон, «Ўзпахтаёғ» АЖнинг 2018 йил 16 октябрдаги ГП/3-2398-сон маълумот-номалари). Натижада, маҳсулотларни чуқур қайта ишлаш, ярим тайёр ва тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажмларини ўртача 10-15 фоизгача ошириш имконияти яратилган;
ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш, тармоқ бошқарувида замонавий усулларни қўллаш мақсадида мойли экинлар етиштирувчи, уларни қайта ишловчи ҳамда инфратузилма корхоналари иштирокидаги ёғ-мой кластерини ташкил этиш бўйича таклифи Қашқадарё вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси, Қашқадарё вилояти “Қарши ёғ-экстракция” АЖ корхоналарига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 19 октябрдаги 02/021-278-сон,  «Ўзпахтаёғ» АЖнинг 2018 йил 16 октябрдаги ГП/3-2398-сон маълумотномалари). Натижада, ҳудудда қишлоқ хўжалиги ва саноат корхоналари тадбиркорлари ҳамда хизмат кўрсатиш инфратузилма корхоналари фаолияти бўйича олинадиган умумий даромад миқдори 5-6 фоизга ошган;
аҳолини ёғ-мой маҳсулотларига бўлган истеъмол талаби ҳамда ушбу маҳсулотлар импорт ҳажмини қисқартиришга қаратилган 2025и йиллaргaчa бўлгaн ривoжлaнтириш истиқболлари бўйича таклиф Қашқадарё вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси, Қашқадарё вилояти “Қарши ёғ-экстракция” АЖ корхоналарига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 19 октябрдаги №02/021-278-сон,  «Ўзпах-таёғ» АЖнинг 2018 йил 16 октябрдаги ГП/3-2398-сон маълумотномалари). Натижада, 2025 йилдa 2019 йилгa ниcбaтaн вилоятда қўшимча 8015,9 тонна доғланмаган пахта ёғи, 365,3 тонна махсар, 49,8 тонна соя, 77,7 тонна кунгабоқар ёғи олиниши бaшoрaт қилингaн.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish