Sayt test rejimida ishlamoqda

Умарова Муқаддас Аббасовнанинг
фан доктори (DSс) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон Республикаси меҳнат бозорини статистик баҳолашнинг услубий жиҳатлари», 08.00.06 – Эконометрика ва статистика (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.DSc/Iqt113.
Илмий раҳбар: Шадиев Хамид Азимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти, DSc 29/30.12.2019.I.92.01.
Расмий оппонентлар: Гаибназаров Баходир Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Мирзаев Имомназар Қаландарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Мухитдинов Худаяр Суюнович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади  инновацион ва рақамли иқтисодиёт шароитида меҳнат бозорини баҳолашнинг услубий жиҳатларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аҳолини иш билан бандлик ҳолати ва унга таъсир қилувчи омилларни илк бор маҳалла фуқаролар йиғини кесимида микро даражада ифодаловчи 12 та кўрсаткичдан иборат (жумладан, аҳоли бандлигини таъминлашга ва расмийлаштиришга кўмаклашиш натижадорлиги, эҳтиёжманд ва камбағал оилаларни аниқлаш каби) статистик кўрсаткичлар тизимидан фойдаланиш зарурияти асосланган;
2023 йилда ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олиш варақасига миграция ҳолатларини қайд қилиш бўйича ижтимоий жараёнларни ифодаловчи маълумотларни киритиш орқали мамлакатдаги миграция жараёнларининг самарадорлигини ҳисоблаш усулининг қамров доираси ва аниқлик даражаси оширилган;
ишчи кучи миграциясининг мамлакат иқтисодиётига таъсирини баҳолаш методологияси «иммиграциядан фойда олиш» ва «эмиграциядан зарар кўриш» кўрсаткичларини киритиш асосида такомиллаштирилган;
меҳнат бозорини иқтисодий-статистик таҳлил методологияси таклиф этилган. Экстенсив, интенсив ва моддий харажатлар тежами кўрсаткичлари асосида мамлакат ялпи ички маҳсулотининг қўшимча ўсишига таъсир қилувчи омиллар таҳлили услубиёти такомиллаштирилган; 
меҳнат бозоридаги иш билан бандликка бевосита таъсир қилувчи ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръатлари, миллий иқтисодиётга киритилаётган инвестициялар ҳажмининг ўсиш суръатлари, меҳнатга лаёқатли аҳоли сонининг ўсиш суръатлари ҳамда 2020 йилда бошланган коронавирус пандемияси каби асосий омилларни ҳисобга олган ҳолда регрессион тенгламалар тузилиб, аҳолини иш билан бандлигининг 2025 йилга қадар статистик прогнозлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Меҳнат бозорини статистик баҳолашнинг услубий жиҳатлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
республикада фаолият юритаётган барча маҳаллалар фуқаролар йиғинлари фаолиятини рейтинг баҳолаш тизими ва унинг доирасида аҳолини иш билан бандлигини статистик баҳолаш методологияси Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш Республика кенгаши амалиётига жорий қилинган (Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашининг 2019 йил 12 мартдаги 02-01/124-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 485-сон “Фуқаролар йиғинлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори). Ушбу методологиянинг амалиётга жорий қилиниши натижасида республикада фаолият юритаётган барча маҳаллалар фуқаролар йиғинлари фаолиятини рейтинг баҳолаш учун илмий асос яратилган;
Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олиш жараёнида ташқи меҳнат миграцияси фаолиятини тавсифлашга қаратилган сўров варақасига қўшимча саволлар киритилиши тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2019 йил 20 майдаги №63-сонли буйруғи билан амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2019 йил 2 августдаги 01/1-12-17/1-256-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 710-сон “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори). Мазкур таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида меҳнат мигрантлари тўғрисида аниқ ва сифатли маълумотлар олиш ҳамда уларни таҳлил қилиш имконияти яратилган;
ишчи кучи миграциясининг мамлакат иқтисодиётига таъсирини ифодаловчи ишчи кучининг иммиграциясидан фойда олиш ва ишчи кучининг экспортидан зарар кўриш кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2019 йил 19 июлдаги №89-сонли буйруғи билан амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2019 йил 2 августдаги 01/1-12-17/1-256-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар чет эл ишчи кучидан фойдаланиш ҳисобига яратилган хорижий фуқароларни қабул қиладиган давлатнинг иқтисодий жараёнида қатнашиш даражасини баҳолаш ҳамда турли мамлакатларнинг миграция қилувчи юқори малакага эга бўлган ишчи кучини таққослаш ва баҳолаш учун халқаро жиҳатдан «ақлларнинг оқиб кетиши» жараёнини тавсифлаш имкониятини берган;
ялпи ички маҳсулотнинг қўшимча ўсишига интенсив, экстенсив ва моддий харажатларни тежаш каби омиллар таъсирини статистик баҳолаш усулларининг қўлланилиши бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2019 йил 19 июлдаги №89-сонли буйруғи билан амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2019 йил 2 августдаги 01/1-12-17/1-256-сон маълумотномаси). Ушбу омиллар ҳисобига ЯИМнинг қўшимча ўсишига таъсир қилувчи омилларни ҳисоблаш методологиясининг амалиётга жорий қилиниши статистик таҳлил имкониятларини янада кенгайтирган;
иш билан банд аҳоли сонининг ўсиш суръатларига таъсир этувчи омилларнинг (ялпи ички маҳсулот, миллий иқтисодиётга киритилаётган инвестициялар ҳажми, меҳнатга лаёқатли аҳоли сонининг ўсиш суръатлари ва 2020 йилда бошланган коронавирус пандемияси) корреляцион-регрессион боғлиқлиги ҳамда ўрта муддатга иш билан бандлар сонининг прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019 йил 17 ноябрдаги №13-01/37-сонли буйруғи билан амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019 йил 26 ноябрдаги 6-1/20-67–сон маълумотномаси). Ушбу такомиллаштирилган эконометрик модел асосида ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари аҳолини иш билан бандлигини таъминланиши, даромад манбаига эга бўлиши, турмуш фаровонлигини ортиши каби бир қатор стратегик, шу жумладан макроиқтисодий муаммоларни ҳал қилишга имкон берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish