Облоқулова Мастура Мизробовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Инглиз тили гап структурасида феълнинг шахссиз шаклларининг функционал таҳлили», 10.00.04–Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2017.1.PhD/Fil.50.
Илмий раҳбар: Сирожиддинов Шухрат Самариддинович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик институти, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.Fil.21.01.
Расмий оппонентлар: Сиддикова Ирода Абдузухуровна, филология фанлари доктори, профессор; Хошимов Ғанижон Мирзааҳмедович, филология фанлари доктори, профессор;
Етакчи ташкилот номи: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: гап структурасида феълнинг шахссиз шаклларининг формал (синтактик позициялари ва алоқалари) хусусиятларини ва мазмун-мундарижавий (синтактик-семантик) хусусиятларини ҳамда синтаксемалар ўзаро алоқасини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз тилининг микроконтекстидаги синтактик семантиканинг янги йўналишлари асосида феълнинг шахссиз шакллари комплексли ва тизимли равишда ишлаб чиқилган;
феълнинг шахссиз шаклларининг дистрибутив имкониятлари ва уларнинг инглиз тили гап структурасидаги синтактик алоқалари аниқланган;
синтагматик ва парадигматик қаторда ва қонуниятларда синтактик алоқаларни аниқлаш ҳамда дифференциал синтактик-семантик хусусиятлар (синтаксемалар)ни ва шу асосда синтактик шаклларнинг конкрет моделлар базасида морфологик ифодаланишини юзага чиқариш усуллари асослаб берилган;
синтаксемалар ва уларнинг вариантлари гапдаги бошқа компонентлар билан бирика олиши қонуниятлари далилланган;
гап структурасида гап бўлаклари ва уларнинг семантикасини яққол акс эттириш учун компонент ва юнкцион моделлардан фойдаланиш зарурати исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Гап структурасидаги феълнинг шахссиз шаклларининг функционал таҳлилини тадқиқ этиш асосида:
феълнинг шахссиз шаклларининг функционал таҳлили бўйича олиб борилган тадқиқот материалларидан ФА-Ф8-034 рақамли «Ўзбек тили лексикаси ва терминологиясининг ривожланиш тамойиллари» мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 2016 йил 2 ноябрдаги ФТК-03-13/ 739-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари синтагматик ва парадигматик қаторда синтактик алоқаларни тавсифлаш ҳамда дифференциал синтактик-семантик хусусиятларни ва шунга боғлиқ ҳолда конкрет моделлар базасида уларнинг морфологик ифодаланишининг қонуниятлари асосида синтаксемаларни аниқлаш усулларини кўрсатишда асос бўлган;
тадқиқотдаги феълнинг шахссиз шакллари тўғрисидаги натижалар Халқаро Бурч университети инглиз тили амалиёти йўналишида фойдаланилган (Халқаро Бурч университетининг 2016 йил 14 октябрдаги 02-176/16-сон маълумотномаси). Феълнинг шахссиз шаклларининг ҳар хил вариантдаги синтаксемаларнинг кенг спектри ва уларнинг бошқа синтаксемалар билан ўзига хос боғлана оладиган синтактик семантикани ўрганишда ёрдам берган;
инглиз тили ўқитишнинг замонавий технологияларини кенг тарғиб этиш мақсадида Самарқанд телерадиокомпаниясининг «Инглиз тилини ўрганамиз», «Хорижий тилларни биламизми?», «Инглиз тилида сўзлашамиз» номли телекўрсатув ва радиоэшиттиришларда тадқиқот асосида ишлаб чиқилган усуллар қўлланилмоқда (СТР телерадиокомпаниясининг 2016 йил 8 сентябрдаги 09.02/272-сон маълумотномаси). Гап структурасидаги феълнинг шахссиз шаклларини татбиқ этиш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар феълнинг шахссиз шаклларини ва уларнинг синтактик-семантик белгиларининг дистрибуциясини ўқитишда инобатга олиш зарурлигини кўрсатиб берган.