Sayt test rejimida ishlamoqda

Холиқова Шахноза Абдугафаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Давлат ҳокимияти фаолияти устидан жамоатчилик назоратини такомиллаштириш масалалари», 12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи (юридик фанлар). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Yu108.
Илмий раҳбар: Маликова Гульчехра Рихсиходжаевна, юридик фанлар доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, DSc.32/30.12.2019.Yu.74.01.
Расмий оппонентлар: Жалилов Шухрат Илхамович, юридик фанлар доктори, профессор; Тургунов Ойбек Каримович, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасининг Божхона институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади давлат ҳокимияти фаолияти устидан жамоатчилик назоратининг самарадорлигини ошириш ва қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жамоатчилик назоратининг объектларига давлат органлари мансабдор шахсларининг ижтимоий манфаатларга дахлдор вазифалари ва функцияларни бажаришга доир фаолиятини киритиш зарурлиги асосланган;
жамоатчилик назорати субъектлари томонидан юборилган таклифлар ва тавсияларни, шунингдек якуний ҳужжатлар ва материалларни давлат органлари кўриб чиқиши шартлиги асослантирилган;
жамоатчилик назоратини амалга ошираётган жамоат кенгашларининг фуқаролар ва фуқаролик жамияти институтларининг миллатлараро тотувлик ҳамда бағрикенгликни таъминлашга оид мурожаатларни кўриб чиқишда иштирок этиши ва уларни кўриб чиқиш натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар тайёрлаш функциясини белгилаш зарурати асослаб берилган;
жамоатчилик кенгашининг хотин-қизлар айниқса ёрдамга муҳтож ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар, шу жумладан ногиронлиги бўлган аёллар учун назарда тутилган имтиёзлар ҳақидаги қонун ҳужжатларининг ижроси устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш ваколатини белгилаш асослантирилган;
давлат бошқаруви органлари, уларнинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ўз фаолиятининг ярим йиллик ва йил якунлари бўйича жамоатчилик олдида электрон ҳисобот бериш тартибини жорий этиш зарурати асосланган;
жамоатчилик назорати маскани фаолиятини ташкил этиш, масканда фаолият олиб бориш муддатини аниқ белгилаш, уларнинг вазифа ва ваколатларини тартибга солиш зарурияти асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Давлат ҳокимияти фаолияти устидан жамоатчилик назоратини такомиллаштириш масалалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
жамоатчилик назоратининг объектига давлат органларининг ва улар мансабдор шахсларининг ўз зиммасига юклатилган, ижтимоий ва жамоатчилик манфаатларига дахлдор бўлган вазифалар ва функцияларни бажаришга доир фаолиятини ҳам киритиш тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 12 апрелдаги “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Қонунининг 4-моддасини шакллантиришда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг 2020 йил 18 февралдаги 2-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши жамоатчилик назоратининг объектлари доирасини янада кенгайтиришга ва унинг самарадорлигини оширилишига хизмат қилган;
давлат органларининг жамоатчилик назорати субъектлари томонидан юборилган таклифлар ва тавсияларни, шунингдек якуний ҳужжатлар ва материалларни кўриб чиқиши шартлиги тўғрисидаги таклифдан “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Қонуннинг 16-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг 2020 йил 18 февралдаги 2-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши жамоатчилик назорати таъсирчанлигини оширишга хизмат қилган; 
миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича жамоатчилик кенгашларининг фуқаролар ва фуқаролик жамияти институтларининг миллатлараро тотувлик ҳамда бағрикенгликни таъминлашга оид мурожаатларни кўриб чиқишда иштирок этиши ва уларни кўриб чиқиш натижалари бўйича Вазирлар Махкамасига таклифлар тайёрлаш функцияси белгилаш тўғрисидаги таклифдан Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 ноябардаги 723-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган намунавий низомнинг 4-банди иккинчи хатбошисини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2020 йил 1 декабрдаги 12/20-26-сон маълумотномаси). Натижада мазкур соҳадаги мурожаатларни кўриб чиқишда очиқлик ва демократизм таъминланишига хизмат қилган;
хотин-қизлар жамоатчилик кенгашининг хотин-қизларга, айниқса ёрдамга муҳтож ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар, шу жумладан ногиронлиги бўлган аёллар учун назарда тутилган имтиёзлар ҳақидаги қонун ҳужжатларининг ижроси устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш ваколати белгилаш тўғрисидаги таклифидан Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 486-сон қарори билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳамда туман(шаҳар)лардаги хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари тўғрисида намунавий низомнинг  7-банди еттинчи хатбошисини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2020 йил 1 декабрдаги 12/20-26-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий қилиниши хотин-қизлар, шу жумладан ногиронлиги бўлган аёллар учун янада қулай шароитлар яратилиши ва уларни қўллаб-қувватлаш механизмининг самарали фаолият юритишига хизмат қилган;
давлат бошқаруви органлари, уларнинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ўз фаолияти бўйича жамоатчилик олдида электрон ҳисобот бериш тартибини жорий этиш ҳамда шу мақсадда ярим йиллик ва йил якуни бўйича ўз фаолияти юзасидан жамоатчилик олдида электрон ҳисобот тақдим этишини белгилаш тўғрисидаги таклифидан Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июлдаги 444-сон қарорининг 4-банди ҳамда ушбу қарорига 3-илова билан тасдиқланган низомнинг 1-бандини тайёрлашда эътиборга олинган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2020 йил 1 декабрдаги 12/20-26-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши давлат бошқаруви органлари ва жамоатчилик ўртасидаги муносабатларнинг очиқ-ойдинлигини таъминлаш ва улар фаолиятидан хабардор бўлиш тартибини такомиллаштиришга хизмат қилган;
жамоатчилик назорати маскани фаолиятини ташкил этиш, масканда фаолият олиб бориш муддатини аниқ белгилаш, уларнинг вазифа ва ваколатларини тартибга солиш тўғрисидаги таклифидан  Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 июлдаги 497-сон қарори билан тасдиқланган “Жамоатчилик назорати маскани фаолиятини ташкил этиш тартиби” тўғрисдаги низомнинг 11-бандини тайёрлашда эътиборга олинган (Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашининг 2019 йил 22 июлдаги 02-05/467-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий қилиниши жамоатчилик назорати маскани фаолиятини ташкил этилишини ҳуқуқий тартибга солинишига ва унинг самарадорлигини оширилишига хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish