Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳасанова Рисолат Баҳодировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Бошқарув ҳисобида трансферт баҳони шакллантириш ва сегментар ҳисобот тузишни такомиллаштириш», 08.00.08 – «Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит» (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Iqt480.
Илмий раҳбар: Қўзиев Исломжон Неъматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Абдугапур Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Исманов Иброхим Набиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат аграр университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошқарув ҳисобида трансферт баҳони шакллантириш ва сегментар ҳисобот тузиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахта-тўқимачилик кластерларида оралиқ маҳсулотни чуқур қайта ишлаш натижасида юқори қўшилган қиймат занжири ва трансферт баҳони шакллантиришнинг дифференциал усули ишлаб чиқилган;
пахта-тўқимачилик кластерлари операцион сегментлари даражасида трансферт баҳо ва қўшилган қиймат занжири бўйича консолидациялашган ҳисобот шаклларини ҳисоб сиёсатида акс эттиришнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
кластер тизимидаги хўжалик сегментлари ва уларнинг қуйи бўлинмаларида инвестицияланган капитал даромадлилиги(ROE)га даромад рентабеллиги ва активлар айланиши омиллари таъсирини ҳисоблашнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
кластерларда трансферт баҳони шакллантиришда соф фойданинг ўсишига банк кредитлари, маҳсулот ҳажми ва меҳнат ресурслари каби омиллар таъсирининг 2025 йилгача бўлган прогнози ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кластер тизимидаги корхоналарда трансферт баҳони шакллантириш ва сегментар ҳисобот тузиш бўйичa oлингaн илмий нaтижaлaр aсoсидa:
пахта-тўқимачилик кластерларида оралиқ маҳсулотни чуқур қайта ишлаш натижасида юқори қўшилган қиймат занжири ва трансферт баҳони шакллантиришнинг дифференциал усули бўйича таклифи “Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари” уюшмасининг 2021 йил 5 апрелдаги 11-сон баённомаси билан уюшма таркибидаги корхоналар амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмасининг 2021 йил 5 апрелдаги 01/22-66-сон маълумотномаси). Кластер тизимидаги корхоналарда бошқарув ҳисобининг самарали усулларини қўлланилиши натижасида пахтани қайта ишлашда бир бирлик маҳсулот қиймати 1 АҚШ долларидан мато тўқиш жараёнигача 7 АҚШ долларига ўсиши таъминланган;
пахта-тўқимачилик кластерлари операцион сегментлари даражасида трансферт баҳо ва қўшилган қиймат занжири бўйича консолидациялашган ҳисобот шаклларини ҳисоб сиёсатида акс эттиришга оид таклифи Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2021 йил 9 июлдаги 16-сон баённомаси билан уюшма таркибидаги корхоналар фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2021 йил 9 июлдаги 03/20-2109-сон маълумотномаси). Мазкур тавсияни корхонанинг ҳисоб сиёсатига киритилиши натижасида самарали бошқарув қарорлари қабул қилишга имконият яратилган;
кластер тизимидаги хўжалик сегментлари ва уларнинг қуйи бўлинмаларида инвестицияланган капитал даромадлилиги(ROE)га даромад рентабеллиги ва активлар айланиши омиллари таъсирини ҳисоблаш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2021 йил 9 июлдаги 16-сон ва “OQ SAROY KLASTER” МЧЖнинг 2021 йил 26 июлдаги 20-сон баённомалари билан корхоналар фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2021 йил 9 июлдаги 03/20-2109-сон ва “OQ SAROY KLASTER” МЧЖнинг 2021 йил 26 июлдаги 379/01-сон маълумотномалари). Ушбу таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида “OQ SAROY KLASTER” МЧЖда жавобгарлик марказлари бўйича даромад рентабеллиги 1,2% ва активлар айланиши 0,7 коэффициентга, жами активлар рентабеллиги 0,84%га ошишига эришилган;
кластерларда трансферт баҳони шакллантиришда соф фойданинг ўсишига банк кредитлари, маҳсулот ҳажми ва меҳнат ресурслари каби омиллар таъсирининг 2025 йилгача ишлаб чиқилган прогнозига оид таклифи “Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари” уюшмаси 2021 йил 5 апрелдаги 11-сон ва “NAVBAHOR TEKSTIL” МЧЖнинг 2021 йил 13 апрелдаги 5-сон баённомалари билан уюшма таркибидаги корхоналар амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмасининг 2021 йил 5 апрелдаги 01/22-66-сон ва “NAVBAHOR TEKSTIL” МЧЖнинг 2021 йил 13 апрелдаги 285-сон маълумотномалари). Мазкур таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида юқори қўшилган қиймат занжирини яратиш ва соф фойдани 2020 йил бошига 577,8 млн.сўмдан йил охирига 1607,1 млн.сўмга ошишига эришилган. Бу кўрсаткич 2025 йил якунига бориб 8-10 мартагача ошиши прогноз маълумотлари асосида аниқланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish