Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирхамидов Мирзиёд Василджановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ревматоид артрит ривожланиши ва персонификацияланган даволашда яллиғланиш олди цитокин генлари полиморфизмининг ўрни», 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Tib.1353.
Илмий раҳбар: Набиева Дилдора Абдумаликовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Шодикулова Гуландом Зикрияевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Алиахунова Мавжуда Юсупахуновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқоднинг мақсади: Ревматоид артрит ривожланиши ва персонификацияланган даволашда IL6 (C-174G), IL 1ß (Т31C) ва TNF-α (G308A) цитокинлари генлари полиморфизмини ўрнини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ревматоид артрит касаллиги клиник, лаборатор ва инструментал кўрсаткичларининг  IL6 (C-174G), IL 1ß (Т31C), TNF-α (G308A) генлари генетик полиморфизми билан узвий боғлиқлиги исботланган;
илк марта Il1ß  (Т31C) ва IL6-174 (G→C) генларининг бирикмалари ревматоид артрит клиник кечиши ва ривожланишининг прогностик мезонлари сифатида диагностик аҳамиятга эга эканлиги асосланган;
Il1ß генининг Т31C полиморфизми  ревматоид артрит касаллиги ривожланишида мустақил генетик маркёр сифатида хизмат қилиши исботланган;
IL6 (C-174G), IL1ß (Т31C), TNF-α (G308A) генлари полиморфизмини ҳисобга олган ҳолда ревматоид артрит билан оғриган беморларни олиб бориш учун индивидуал тамойиллар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
IL6 (С-174G), IL1β (Т31C), TNF-α (G308A)  генлари полиморфизмига боғлиқ ҳолда ревматоид артритга чалинган беморлар клиник кечишининг ўзига хосликлари ва даволаш самарадорлигини аниқлаш бўйича олинган натижалар асосида:
Интерлейкин-1β ген полиморфизмини ўрганиш орқали ревматоид артритнинг фармакотерапиясида асоратлар хавфини прогноз қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган “Интерлейкин-1β ген полиморфизмини ўрганиш орқали ревматоид артритнинг фармакотерапиясида асоратлар хавфини прогноз қилиш усули” номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 8 январдаги 8 н-д/3-сонли маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш, эрта ногиронликнинг олдини олиш, РАнинг қайталаниш муддатини қисқартириш имконини берган;
РА билан оғриган беморларни даволаш самарадорлигини оширишга қаратилган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси ва Бухоро вилояти, Шофиркон туман тиббиёт бирлашмаси клиник амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 4 августдаги 08-09/9566-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши ревматоид артритга чалинган беморларни даволаш самарадорлигини ошириш, уларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, эрта ногиронликнинг олдини олиш ҳамда шифохонада даволаниш такрорийлиги ва муддатини қисқартириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish