Sayt test rejimida ishlamoqda

Рузметова Новваль Вахабджановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларни касбий фаолиятга тайёрлашда ўзбек ҳалқ анъаналари асосида ижтимоий-маданий компетенциясини ривожлантириш”, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Ped1707.
Илмий раҳбар: Шарипова Дилара Джуманиязовна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, DSc.03/30.12.2019.Ped 48.01.
Расмий оппонентлар: Туракулов Олим Холбутаевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Куронов Мухаммаджон Куронович,  педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ҳалқ анъаналари асосида талабаларнинг ижтимоий-маданий компетенциясини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ижтимоий-маданий компетенцияни ўзаро боғланган корреляцион компонентларини (ижтимоий-маданий хабардорлик, маънавий-ахлоқий бойитилганлик, ахлоқий етуклик) ривожлантиришнинг аксиологик, педагогик-психологик, дидактик омилларини белгилаш орқали талабаларни касбий фаолиятга тайёрлаш механизми аниқлаштирилган;
ўзбек халқининг миллий анъаналари, ҳалқ-амалий санъати намуналари(миллий матолар, зардўзлик санъати, миллий гобеленлар (сўзана, палак), гиламдўзлик, миллий либос ва заргарлик буюмлари)ни ўрганиш методикаси “Тарбиявий иш методикаси” ўқув фанини ўқитишда “Jigsaw”, “ПОПС формула”, “World cafе”, “Mind map” методларини қўллаш натижасида такомиллаштирилган; 
бўлажак дизайнер-педагогларда ижтимоий-маданий компетенцияни ривожлантиришнинг тузилмавий-фунционал модели таркибий қисмлари (мақсадли, мазмунли, методик, натижавий босқичлар) миллий ғурур, ўзини англаш, ватанпарварлик каби шахсий фазилатларини фаолиятда намоён этиш босқичларини белгилаш асосида такомиллаштирилган;
ўзбек халқининг миллий анъаналари ва ҳалқ-амалий санъатига асосланган ижтимоий-маданий компетенция даражасини аниқлашнинг диагностик аппарати баҳолашнинг кўп босқичли паст (танқидий), ўрта (адаптив), юқори (самарали) даражаларини қўллаш асосида оптималлаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Талабаларни касбий фаолиятга тайёрлашда ўзбек халқ анъаналари асосида талабалар ижтимоий-маданий компетенциясини ривожлантириш юзaсидaн ишлaб чиқилгaн услубий вa aмaлий тaклифлaр aсосидa: 
бўлажак дизайнер-педагогларни касбий фаолиятга тайёрлашда ижтимоий-маданий компетенцияни ўзаро боғланган компонентларини (ижтимоий-маданий хабардорлик, маънавий-ахлоқий бойитилганлик, ахлоқий етуклик) ривожлантиришнинг акциологик, педагогик-психологик, дидактик омилларини белгилашга оид методик тавсиялардан “Олий ўқув юртларида ўқитиш ва ўқув амалиётини такомиллаштириш учун янги илмий-тадқиқот ва ўқув-амалий лабораторияларни яратиш” (2019-2021йй.) академик инновациялар фонди грант лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 8 январдаги  89-03-110-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиялар олий таълим муассасаларида бўлажак мутахассисларни касбий фаолиятга тайёрлаш жараёнини такомиллаштиришга хизмат қилган;
“Тарбиявий иш методикаси” ўқув фанини ўқитишда “Jigsaw”, “ПОПС формула”, “World cafе”, “Mind map” методларини қўллаш технологиялари “Талабаларни касбий фаолиятга тайёрлашда ўзбек халқ анъаналари асосида ижтимоий-маданий компетенциясини ривожлантириш” методик таъминоти мазмунига сингдирилган ҳамда 5111000 – Касбий таълим (5320900 – Енгил саноат буюмларини конструкциялаш ва технологияси (тикув буюмлари) таълим йўналишининг ўқув жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 8 январдаги 89-03-110-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиялар тарбиявий иш методикасини такомиллаштиришга хизмат қилган;
“Талабаларни касбий фаолиятга тайёрлашда ўзбек халқ анъаналари асосида ижтимоий-маданий компетенциясини ривожлантириш” номли тажриба-синов курси бўйича ўқув дастури ҳамда курснинг “Ўзбекистон миллий ҳалқ-амалий санъати асосида талабалар ижтимоий-маданий компетенциясини ривожлантириш” методик таъминоти ишлаб чиқилган ва Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, Термиз давлат университети, Наманган муҳандислик-технология институтларининг педагогик амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 8 январдаги 89-03-110-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиялар ўзбек халқи анъаналари асосида талабалар ижтимоий-маданий компетенциясини ривожлантиришга хизмат қилган;
ёшларда миллий ғурур, ўзини англаш, ватанпарварлик каби шахсий фазилатларини фаолиятда намоён этиш босқичларини белгилашга оид таклифлари Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2020-2021йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида татбиқ этилган (Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг 2021 йил 14 июлдаги 02/02-838-сон маълумотномаси). Натижада ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, жамиятда соғлом дунёқарашни ва ижодий фикрлашни шакллантириш усуллари такомиллаштирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish