Sayt test rejimida ishlamoqda

Гиясидинов Абдуазиз Лутфидиновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Қизилқум фосфоритларини нитрат кислота асосида фосфорли ва аралаш ўғитларга қайта ишлаш технологияси», 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Т1054.
Илмий раҳбар: Султонов Боходир Элбекович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Наманган муҳандислик-технология институти, Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/30.12.2019.К/Т.66.02.
Расмий оппонентлар: Шамшидинов Исраилжон Тургунович, техника фанлари доктори, профессор; Эркаев Актам Улашевич, техника фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: паст навли МҚ фосфорит уни (ФУ) ва фосфат чиқиндиси бўлган ММ ни нитрат кислотаси билан қайта ишлаб сифатли фосфорли ўғитлар ва улар асосида NP-, PK- ва NPK-туридаги аралаш ўғитлар олишнинг рационал технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ФУ ва ММ ларни нитрат кислотаси билан дикальций фосфат ҳосил бўлиши учун ҳар хил меъёрларда парчаланиш жараёнлари асосланган;
турли ҳароратларда кальцийнитратфосфат кислотали бўтқа ва фосфорли ўғит суспензияларининг реологик хоссалари аниқланган;
турли омилларни (сувнинг миқдори ва ҳарорати, кальций нитрат концентрацияси ва миқдори) фосфорли ўғит сифат кўрсаткичларига таъсири исботланган;
ФУ ва ММ лардан олинган фосфорли ўғитларнинг физик-кимёвий ва товар хоссалари аниқланган;
фосфорли ўғит, аммоний нитрат ва калий хлориддан фойдаланиб NP-, PK- ва NPK-туридаги аралаш ўғитларни олиш жараёнлари, уларнинг физик-кимёвий ва товар хоссалари ҳамда туз таркиблари аниқланган;
фосфорли ўғитлар, NP-, PK- ва NPK-туридаги аралаш ўғитлар замонавий таҳлил усулларидан фойдаланиб уларнинг элемент таркиблари аниқланган; 
ФУ ва ММ фосфат хом ашёларидан фосфорли ўғит, NP-, PK- ва NPK-туридаги аралаш ўғитлар олишнинг материал оқими, иқтисодий кўрсаткичлари ҳисобланган ва технологик схемаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Маҳаллий МҚ фосфат хомашёларидан тўғридан-тўғри оддий фосфорли ўғит ҳамда ушбу фосфорли ўғит, азот ва калийли компонентлар асосида сифатли аралаш ўғитлар олиш технологиясини ишлаб чиқишнинг илмий натижалари асосида:
фосфат хом ашёлар (ММ ва ФУ) ва нитрат кислота асосида тўғридан-тўғри фосфорли ўғит-олиш технологияси “Elektrokimyozavod” ҚК АЖнинг «aмалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган (“Elektrokimyozavod” ҚК АЖнинг 2021 йил 14 июндаги 115-сон маълумотномаси). Натижада, таркибида Р2О5 миқдори анча катта бўлган ҳамда қишлоқ хўжалиги талабларига мос келадиган фосфорли ўғитлар олиш имконини беради;
ММ асосида олинган фосфорли ўғит, аммоний нитрат ва калий хлориди асосида NP-, PK- ва NPK-туридаги аралаш ўғитлар олиш технологияси “Elektrokimyozavod” ҚК АЖнинг «aмалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган (“Elektrokimyozavod” ҚК АЖ нинг 2021 йил 14 июндаги 115-сон маълумотномаси). Натижада, қишлоқ хўжалиги талабларига мос келадиган сифатли ва самарадор бўлган NP-, PK- ва NPK-туридаги аралаш ўғитлар олиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish