Sayt test rejimida ishlamoqda

Байқабилов Хуснудин Мардановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жаҳон мамлакатлари номларининг табиий географик жиҳатлари ва топонимик таҳлили», 11.00.01 – Табиий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Gr45.
Илмий раҳбар: Нигматов Асқар Нигматуллаевич, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Қарши давлат университети, Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Gr.02.07.
Расмий оппонентлар: Абдулқосимов Али Абдулқосимович, география фанлари доктори, профессор; Хакимов Қўчқор Махкамович, география фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: жаҳон мамлакатлари номларининг табиий географик жиҳатларини асослаш ва уларнинг номланишида эҳтиёжини юзага келтирган омил ва усуллар ролини аниқлаш, мамлакатларнинг номланишига оид илмий-амалий асосланган топонимик тавсифини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор жаҳон мамлакатлари табиий географик жойлашувига мувофиқ номланишида теллурократия (қуруқлик) ва талассократия (денгиз) гуруҳларидан ташқари мутлақо янги гуруҳ-инсулократия (орол) мавжудлиги асосланган;
жаҳон мамлакатлари номларининг бир маъноли-моносемантик ва кўп маъноли-полисемантик хусусиятлари топонимик жиҳатдан аниқланган;
жаҳон мамлакатлари номларининг топонимик таснифи ҳудуд билан боғлиқ гуруҳлар, халқ билан боғлиқ гуруҳлар ва қисқартмали гуруҳлар асосида ишлаб чиқилган;
«Жаҳон мамлакатларининг қитъалар бўйича табиий географик ҳудудий тизими ва топонимик таснифи»ни даврий жадвали асосида таҳлилий-тизимли электрон каталоги яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жаҳон мамлакатлари номларининг табиий географик жиҳатларини топонимик таҳлил қилиш бўйича олинган натижалари асосида:
жаҳон мамлакатлари табиий географик жойлашувига мувофиқ даврий тизимларидан Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси амалиётида инсулократик гуруҳга кирувчи мамлакатлар билан яқин муносабатлар ўрнатишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2020 йил 24 февралдаги 01-07-369-сон маълумотномаси). Натижада, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш имконини берган.
жаҳон мамлакатлари номларининг топонимик жиҳатлари илмий китобхонлар учун Ўзбекистон Республикаси Фанлар aкадемиясининг Фундаментал кутубхонаси ахборот-кутубхона хизматида фойдаланиш учун жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Фундаментал кутубхонасининг 2020 йил 13 мартдаги 42-сон маълумотномаси). Натижада, электрон каталог кутубхонанинг илмий ишлар ва электрон ресурслар фондини бойитиш ва топонимика билан шуғулланувчи илмий тадқиқотчиларга фойдали манба бўлиб хизмат қилган;
жаҳон мамлакатлари номларининг ҳудуд билан боғлиқ, халқ билан боғлиқ ва қисқартмали гуруҳларининг топонимик таснифидан «O’zbekiston tarixi» телеканалида жой номларини келиб чиқиши билан боғлиқ кўрсатувлар яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон телерадиокомпанияси «O’zbekiston tarixi» телеканалининг 2020 йил 13 мартдаги 02-40-595-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакат номларининг келиб чиқиши билан боғлиқ кўрсатувларни яратиш ва сценарийларда фойдаланиш имконини берган;
«Жаҳон мамлакатларининг қитъалар бўйича табиий географик ҳудудий тизими ва топонимик таснифи» электрон каталоги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2020 йил 26 февралдаги 01-07-391-сон маълумотномаси). Натижада, миллатлараро муносабатлар соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишларини амалга оширишни янада кучайтириш, илмий ёндашувни такомиллаштириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish