Sayt test rejimida ishlamoqda

Асатов Сайиткул Раҳимбердиевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сув танқислигида Бухоро воҳаси суғориладиган тупроқларининг мелиоратив-экологик ҳолатини яхшилаш йўллари”, 03.00.13 – Тупроқшунослик (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.PhD/В253.
Илмий раҳбар: Рамазонов Абит, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиали
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти, DSc.25/30.12.2019.Qx/B.43.01.
Расмий оппонентлар: Жаббаров Зафар Абдукаримович, биология фанлари доктори, профессор; Ахмедов Алмон Усмонович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сув танқислиги шароитида Бухоро воҳаси суғориладиган тупроқларининг мелиоратив-экологик ҳолатида содир бўлаётган жараёнларни аниқлаш ва уларни яхшилашга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳудуд тупроқларидаги ҳамда суғориш ва коллектор-зовур сувларидаги ифлослантирувчи пестицидлар, оғир металлар ва биоген моддаларнинг трансформацияланиш кўрсаткичлари аниқланган;
ҳудуд суғориладиган тупроқлари таркибидаги оғир металларнинг миқдори бўйича энг юқори кўрсаткич Cr→Fe→Zn→Cu кетма-кетлигида эканлиги аниқланган;
сизот сувлари сатҳини кўтарилиши ва минераллашганлик даражаси ҳудуднинг шарқий қисмидан ғарбига қараб ортиб бориши иккиламчи шўрланишга сабаб бўлаётганлиги исботланган;
ҳудуднинг суғориш ва зовур сувлари оқими таъсирида тупроқларга кириб келадиган ва улардан чиқиб кетадиган сув-туз мувозанати ишлаб чиқилган;
ўсимликларга салбий таъсир кўрсатадиган заҳарли тузларнинг (Na2CO3, NaHCO3, NaCl, CaCl2, Na2SO4, MgCl2, MgSO4) ҳудудлардаги тупроқларда тўпланиш жараёнининг вақт (муддат), макон (жой) ва коллектор-зовурларнинг зичлигига боғлиқлиги илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сув танқислигида Бухоро воҳаси суғориладиган тупроқларининг мелиоратив-экологик ҳолатини яхшилаш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Сув танқислигида Бухоро воҳаси суғориладиган тупроқларининг мелиоратив-экологик ҳолатини яхшилаш бўйича амалий тавсиялар» Бухоро вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2020 йил 21 июлдаги 03-05-6742-сон маълумотномаси). Натижада, воҳа суғориладиган тупроқларининг мелиоратив-экологик ҳолатини яхшилаш, тупроқлар унумдорлигини тиклаш ва муҳофазалаш бўйича қўлланма сифатида хизмат қилган; 
1:10000 масштабдаги «Тупроқ шўрланиши картограммалари» Қоракўл тумани «Ўзбекистон» ва Ромитан тумани «Халқобод» массивларининг 3889,3 гектар суғориладиган ер майдонларида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2020 йил 21 июлдаги 03-05-6742-сон маълумотномаси). Натижада, шўрланиш даражасини ҳисобга олган ҳолда шўр ювиш меъёрлари, муддатлари ва сонини тўғри белгилаш ҳисобига сифатли шўр ювиш орқали тупроқларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланган, пахта ҳосилдорлигини гектарига 3–7 центнерга, рентабеллик даражасини 8 фоизга ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish