Sayt test rejimida ishlamoqda

Хайдаров Фуркат Ганиевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Типологик хусусиятларга боғлиқ равишда экспериментал бош мия жароҳатларининг морфо-физиологик жиҳатлари ва коррекциялаш йўллари», 14.00.02 – Морфология; 14.00.16 - Нормал ва патологик физиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Tib1207.
Илмий раҳбарлар: Хасанова Дилноза Ахроровна, тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент; Саидов Саидамир Аброрович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc/PhD.04/30.12.2019.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Азизов Ёркин Хусанович, тиббиёт фанлари доктори; Ахмедова Сайёра Мухаммадовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Х.А. Яссавий номидаги халкаро қозоғ-турк университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик
II. Тадқиқотнинг мақсади: типологик хусусиятларига боғлиқ равишда тажрибавий бош мия жароҳатларининг морфофизиологик жиҳатларини ўрганиш ва коррекциялаш йўллари аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
енгил бош-мия жароҳатидан кейин юзага чиққан бош мия тўқималаридаги барча бузилишларнинг тажрибавий модели ишлаб чиқилган; 
тажрибавий ҳайвонлар организмида типологик хусусиятларни тўғри аниқлаш имконини берувчи психоневрологик тестлар белгиланган; 
глицин препаратлари ва куркумин фитопрепаратлари, шунингдек уларнинг комплекси таъсир қилганида мия тўқимасида патоморфологик ва патофизиологик ўзгаришларнинг солиштирма таҳлили ўтказилган;
тажрибавий тадқиқотлардан олинган натижалар асосида жароҳатдан кейинги даврда эрта босқичларда бош мия фаолиятидаги бузилишларни коррекциялаш учун самарали миқдори белгиланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Типологик хусусиятларга боғлиқ равишда тажрибавий бош мия жароҳатларининг морфофизиологик жиҳатлари ва коррекциялаш йўлларини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
лаборатория ҳайвонлари тажрибасида енгил даражадаги бош мия жароҳатлари бузилишлари бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Лаборатория ҳайвонлари тажрибасида енгил даражадаги бош мия жароҳатлари бузилишларини коррекциялаш методлари» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 9 октябрдаги 8н-р/375-сон маълумотномаси). Натижада тажриба ҳайвонлари моделларида бош мия жароҳатларида намоён бўлувчи марказий нерв тизими бузилишларида асосий тузатувчи дори воситасининг ажратиш имконини берган;
бош мия жароҳатининг тажрибавий моделини яратишнинг асосий босқичлари ва мезонлари баҳолаш бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Тажриба ҳайвонларида енгил даражадаги бош мия жароҳатини моделлаштириш бўйича ҳаракатлар алгоритми ва уларнинг фаолликка таъсирини баҳолаш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 9 октябрдаги 8н-р/376-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалаиётга қўўланилиши натижасида бош мия жароҳатининг енгил даражадан сўнг ҳосил бўлган функционал бузилишларни коррекциялашда куркумин билан монотерапияни ўтказиш билан бир қаторда 75 мг/кг миқдорда куркумин+глицин комплексини қўллаш  орқали касалликни самарали даволаш имконини берган;
экспериментал бош мия жароҳатларининг морфо-физиологик жиҳатлари ва коррекциялаш бўйича илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига жумладан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро вилояти филиали, Бухоро вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, Бухоро вилояти Ромитан тумани тиббиёт бирлашмасининг клиник амалий фаолиятига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 3 августдаги 08-09/9495-сон маълумотномаси). Илмий иш натижаларининг амалиётга жорий қилиниши бош-мия енгил шикастланишида асоратлар ривожланишининг хавф омилларини аниқлашга, қиёсий ташхислаш, замонавий даволаш алгоритми ва усулларини ишлаб чиқишга имкон берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish