Sayt test rejimida ishlamoqda

Қарахонова Сарвиноз Алишеровнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Неврозда хавотирли-фобик синдромнинг психологик структураси ва тиббий- психологик ёрдамни такомиллаштириш», 19.00.04 – Тиббий ва махсус психология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Psi64.
Илмий раҳбар: Ибодуллаев Зарифбой Раджабович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази, PhD.10/30.12.2019.Tib.69.01.
Расмий оппонентлар: Алимов Улуғбек Худаярович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Велиляева Алия Сабриевна, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга эга.
II. Тадқиқотнинг мақсади: неврозда хавотирли-фобик синдромнинг психологик структураси ва тиббий - психологик ёрдамни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор психоэмоционал бузилишлар негизида бемор учун аслида хавфли бўлмаган вазиятлар ва объектлар сабабли пайдо бўладиган хавотир ва фобия, бошқа психоэмоционал бузилишларга қараганда яққол намоён бўлиши, сурункали тус олиши ва турғунлиги билан хавотирли-фобик синдром шаклланишида ва клиник кечишида муҳим аҳамият касб этиши клиник-психологик текширувлар, вегетатив статусни аниқлаш ва психологик тестлар ёрдамида илмий асосланган;
хавотирли-фобик бузилишларнинг клиник структураси илк бор шахс типларига узвий боғлиқлиги (меланхоликларда хотира пасайиши, фикрлар инертлиги, йиғлоқилик, ўзига ишончсизлик, брадикардия, артериал гипотония, брадипноэ, гипогидроз, холерикларда шошқалоқлик, тахикардия, кардиалгия, цефалгия, тахипноэ, артериал гипертония, гипергидроз билан яққол ифодаланган бўлса, хавотир ва фобия аниқланган сангвиник ва флегматикларда эса ушбу психоэмоционал бузилишлар суст ифодаланиши) ўтказилган психометрик тадқиқотлар натижалари асосида исботланган. 
илк бор хавотирли-фобик бузилишлар шахс типларига боғлиқ бўлган ҳолда когнитив функцияларга турлича таъсир қилиши, хусусан диққат тарқоқлиги ва хотира пасайиши кортикал функцияларнинг бевосита издан чиқиши билан эмас, балки хавотир ва фобиянинг диққат концентрацияси ва эслаб қолиш даражасига салбий таъсири туфайли юзага келиши корреляцион тадқиқот натижалари асосида илмий асосланган. 
хавотирли-фобик бузилишларни коррекция қилишда илк бор такомиллаштирилган рационал эмотив ҳулқ-атвор психотерапияси асосидаги алгоритми шахс типи, психовегетатив бузилишлар даражаси ва когнитив функцияларга асосланган ҳолда (меланхоликлар учун шахс хусусиятларини фаоллаштирувчи, холериклар учун мўътадиллаштирувчи тизим) ишлаб чиқилди ва психометрик корреляцион тадқиқот натижалари асосида юқори даражадаги самарадорлиги исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Неврозда хавотирли-фобик синдромнинг психологик структураси ва тиббий-психологик ёрдамни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
хавотирли-фобик бузилишлар меланхолик ва холерик типдаги шахсларда яққол симптомлар билан намоён бўлиши ва ушбу бузилишлар беморларнинг когнитив сферасида ҳам акс этишининг психометрик таҳлили бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси амалиётига жорий этилган (Соғликни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 январдаги 8н-д/266-сон маълумотномаси). Натижада кўрсаткичлардан тиббий психология амалиётида беморларнинг нафақат субъектив шикоятларини, балки уларнинг шахс хусусиятларини ҳам инобатга олган ҳолатда бажарилиши асосида тиббий-психологик даво самардорлигини кучайтириш имконини берган;
хавотирли-фобик синдромда когнитив ўзгаришлар касалликнинг клиник структурасига, хавотир ва фобия даражалари кўрсаткичлари юқорилигига тўғри пропорционал равишда пасайиб боришининг корреляцион таҳлили бўйича олинган илмий натижалар асосида тиббиёт ходимлари учун ишлаб чиқилган «Хавотирли-фобик бузилишларнинг эрта диагностикаси ва психотерапияси» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 17 декабрдаги 8н-д/580-сон маълумотномаси). Натижада ҳар бир беморни психологик жиҳатдан ўрганиш, унинг когнитив тизимидаги бузилишларни илмий баҳолаш, объектив тавсифлашни ошириш имконини берган;
хавотирли-фобик синдромда психотерапевтик ёрдамни психоэмоционал ва когнитив сферасидаги бузилишларни эътиборга олган ҳолда ўтказиш зарурлиги, унинг самарадорлиги, хавотирли-фобик синдромнинг психологик структурасига боғлиқ ҳолда турлича намоён бўлиши асосида олинган илмий натижалар Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси амалиётига жорий этилган (Интеллектуал мулк консултатив марказининг 2020 йил 21 февралдаги №002029 гувоҳномаси). Натижада хавотирли-фобик синдром билан оғриган беморларда ушбу синдромни эрта муддатларда ташҳислаш, психотерапевтик ёрдамни такомиллаштириш орқали беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш ва меҳнатга лаёқатлиликни қисқа фурсатларда тиклаш учун зарур бўлган илмий-амалий ҳамда услубий тайёргарлигини такомиллаштириш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish