Sayt test rejimida ishlamoqda

Искандаров Марат Мухтаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болалар ва ўсмирларда идиопатик сколиозни ташхислаш ва даволашни оптималлаштириш», 14.00.22 - Травматология ва ортопедия, 14.00.09 - Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Tib540
Илмий раҳбарлар: Зуфаров Азиз Алимджанович, тиббиёт фанлари доктори; Умарходжаев Фатхулла Рихсиходжаевич, тиббиёт фанлари номзоди.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти ҳузуридаги DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Шатурсунов Шахайдар Шаалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Алиева Нигора Рустамовна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: болалар ва ўсмирларда идиопатик сколиозни ташхислаш ва даволашни оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор идиопатик сколиозни етакчи сабаблари тузилмаси ва даражаси 4 та мухим (F-2: умуртқа поғонаси деформацияси бўйича наслий ўзгаришлар, F-3: 10 ёшдан кейин деформация аниқлангани, F-6: скелетнинг бошқа дефектлари билан бирга кузатилиши, F-10: суяк тўқимасининг минерал зичлигининг пасайганлиги) омиллар кўрсаткичлари ортишига тўғри пропорционал боғлиқлиги исботланган;
болалар ва ўсмирларда идиопатик сколиоз умуртқа поғонаси функциясининг бузилиши суякли ўсиқларнинг ўрта чизиқдан четга оғиши, куракларнинг асимметрик жойлашиши, елка усти баландлигининг турлича эканлиги, қовурға букрилиги ва Нэш-Мое бўйича торсия мавжудлиги билан узвий боғлиқлиги аниқланган;
илк бор идиопатик сколиоз бўлган болалар ва ўсмирларда Z-мезони бўйича суяк тўқимаси минерал зичлиги кўрсаткичларининг пастлиги суякнинг остеосинтетик фаоллиги пасайиши ва умуртқа поғонаси конфигурацияси ўзгарганлиги билан пропорционал боғлиқлиги исботланган;
идиопатик сколиозли болалар жисмоний статусидаги функционал характерга эга бўлган ўзгаришлар кейинчалик полиорган патология билан оғирлашуви хамда пастбўйлик ва оқсил–энергетик етишмовчилиги ривожланиши билан боғлиқлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Болалар ва ўсмирларда идиопатик сколиозни ташхислаш ва даволашни оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:  
болалар ва ўсмирларда идиопатик сколиозни эрта ташхислаш ва даволаш чора-тадбирларини такомиллаштириш асосида ишлаб чиқилган «Болаларда идиопатик сколиозни башоратлаш ва даволаш алгоритми» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 12 мартдаги 8н-д/50-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши идиопатик сколиозни эрта аниқлаш, кечишини башоратлаш ва ўз вақтида даволашнинг оптимал усулларини танлашга хизмат қилган;
болалар ва ўсмирларда идиопатик сколиозни пайдо бўлиши ва ривожланиши  асосида ишлаб чиқилган «Болаларда идиопатик сколиознинг ривожланиш хавфини башоратлаш усули» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 12 мартдаги 8н-д/50-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши идиопатик сколиоз шубха қилинган болаларни эрта ташхислаш, ўз вақтида даволаш усулини қўллаш орқали касаллик ривожланиши ва келиб чиқадиган асоратларини олдини олишга  хизмат қилган;
болалар ва ўсмирларда идиопатик сколиозни ташхислаш ва даволашни оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан, Андижон вилояти Жалолқудук тумани тиббиёт бирмашмаси, Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий - амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали, “Азимед-шифо” хусусий клиникаси ва Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникаси амалиётларига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 11 декабрдаги №8н-з/188-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг клиник амалиётга жорий этилиши идиопатик сколиоз билан касалланган болаларда ташхислаш ва янги такомиллаштирилган даволаш услубини қўллаш орқали болаларда касаллик асоратларини олдини олишга, беморларнинг ташқи кўриниши ва қоматини тикланишига хамда хаёт сифатини яхшиланишига имкон яратган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish