Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмедов Ахад Тохировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда туғма юрак нуқсонларининг жарроҳлик коррекцияси оқибатининг клиник-иммунологик предикторлари», 14.00.36 - Аллергология ва иммунология; 14.00.35 – Болалар хирургиси (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Tib1015
Илмий раҳбар: Наврузова Шакар Истамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc/PhD.04/30.12.2019.Tib.93.01
Расмий оппонентлар: Файзуллаева Нигора Яхъяевна: тиббиёт фанлари доктори, профессор; Жиан Париги Баттиста, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: «Доғистон давлат тиббиёт университети»
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади болаларда туғма юрак нуқсонларини хирургик коррекциялаш натижаларининг клиник-иммунологик предикторларини аниқлаш ва баҳолаш ҳамда экспериментда тимусни аутоимплантация қилиш усулини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Кўк” туғма юрак нуқсонлари (Фалло тетрдаси ва магистрал томирлар транспозицияси)га CD4+ лимфоцитларнинг ниҳоят даражадаги етишмаслиги ва CD8+ лимфоцитларнинг кўпайиши хослиги аниқланди. CD8+ лимфоцитларининг концентрацияси болалардаги туғма юрак нуқсонлари тури ва типига боғлиқлиги аниқланди;
тажрибада бажарилган тимэктомия экспериментал ҳайвонлар (қуёнлар) организмининг иммунологик предикторлари ўзгаришидаги сезиларли мувозанат бузилишини келтириб чиқаргани, бу эса экспериментдаги операция натижаларининг салбий прогнозига олиб келганлиги исботланди;
лаборатория ҳайвонлари (қуёнлар) устида ўтказилган тажрибада биринчи марта тимус аутоимплантацияси усули ишлаб чиқилди ва унинг клиник-иммунологик самарадорлиги исботланди. Ҳайвонларда аутотоимплантация қилинган тимуснинг улар ҳаётининг 5,5 ойи давомида фаолияти аниқланди;
Тимуснинг аутоимплантациясидан кейинги дастлабки 9 ҳафтаси давомида CD3+, CD4+ - ва CD8+ лимфоцитларининг ишончли даражада тикланиши кузатилди. Ҳужайравий иммунитетининг параметрлари билан қуёнларнинг жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик аниқланди, бу ҳайвонларда ҳаракат фаоллиги ва озуқа истеъмолининг пасайиши, тимус аутоим¬плантациясининг салбий натижа билан тугашини тасдиқлайди;
Тимэктомия операциясидан кейинги даврда CD3+ -, CD4+ -, CD+ 8- ҳужайралар миқдори ва ҳафталик вазн ортиши кўрсаткичлари, ҳайвон жун қопламасининг қалинлиги орасида кучли, тўғридан-тўғри ижобий боғлиқлик аниқланди, тимуснинг аутоимплантациясида CD16 + лимфоцитлар миқдори ва ҳафталик вазн ортиши, жун қалинлиги орасида кучли, тўғридан-тўғри ижобий боғлиқлик, шунингдек, вазн, жисмоний фаоллик ва озуқа истеъмол қилиш ўртасидаги кучли, тескари салбий боғлиқлик аниқланди, бу эса трансплантантнинг яшаб кетишини олдиндан башорат киллиш имконини беради. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Болаларда туғма юрак нуқсонларини хирургик коррекциялаш натижаларининг клиник-иммунологик предикторларини аниқлаш бўйича олинган натижалар ҳамда экспериментда тимусни аутотоимплантация қилиш усули ишлаб чикилганларга асосланиб:
туғма юрак нуқсонларини хирургик коррекциялаш бўйича олинган илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган "Туғма юрак нуқсонларини хирургик коррекциялашда тимусни аутоимплантация қилиш усули" номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 5 мартдаги 8 н-р/182-сон маълумотномаси). Ушбу методик тавсиялар экспериментда аутоимплантация усулининг иммунологик самарадорлигини баҳолашга имкон берди;
туғма юрак нуқсонларини хирургик коррекциялшда тимусни унинг жисмоний ривожланиш билан боғлиқлиги бўйича олинган илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган "Туғма юрак нуқсонларини хирургик коррекциялшда тимусни унинг жисмоний ривожланиш билан боғлиқлигини ҳисобга олиш билан аутоимплантация қилиш усулларини жорий этиш" методик тавсиялари тасдиқланди (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 11 мартдаги 8 н-р/205-сонли хулосаси). Ушбу тавсиялар мазкур усулни самарали татбиқ этишга, шунингдек унинг экспериментал ҳайвонларнинг жисмоний ривожланиши билан боғлиқлигини баҳолашга имкон берди.
илмий тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан РШТЁИМнинг Бухоро филиали, Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Самарқанд вилоят болалар жарроҳлик маркази (СамДавТИ 2-клиникаси) амалий фаолиятига жорий қилинди. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 31 мартдаги 8Н-д/119-сон маълумотномаси). Натижада, лаборатория ҳайвонларида ўтказилган тажрибада тимусни аутоимплантация қилиш усули ишлаб чиқилган ва унинг клиник-иммунологик самарадорлиги исботланган бўлиб, у туғма юрак нуқсонларини коррекциялашни такомиллаштириш учун диссертацияда олинган илмий натижалар қўлланилган бу эса ўз навбатида болаларни иммунитети тикланиши ва хаёт сифатини оширишига эришилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish