Sayt test rejimida ishlamoqda

Набиев Абдимиталнинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Янги авлод ўқув адабиётларини яратиш технологиялари ва таълим-тарбия амалиётида фойдаланиш методикаси (“Материаллар қаршилиги” ва “Техник механика”  фанлари мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси” (техника фанлари) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.DSc/Ped135.
Илмий маслаҳатчи: Каримов Камолхон Аббасович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.Т.03.04.
Расмий оппонентлар: Қурбонов Мирзаахмад, педагогика фанлари доктори, профессор; Норхуджаев Файзулла Рамазанович, техника фанлари доктори, профессор; Карлыбаева Гулжахан Ермекбаевна, педагогика фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади янги авлод ўқув адабиётларини яратишда техникавий, касбий-техникавий ва олий таълим тизимида дидактик ва компетенциявий ёндашувлар негизида таълим технологияларини такомиллаштириш ва илмий-педагогик асослаш, хамда таълим-тарбия амалиётида фойдаланиш методикасини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таълим-тарбия жараёнларида замонавий инновацион технологиялардан фойдаланишнинг дидактик ва компетенциявий ёндашув талаблари асосида янги авлод дарсликларини яратишнинг дидактик тамойиллари такомиллаштирилган; 
техникавий ва касбий-техникавий таълимни компетенциявий ёндашув негизида такомиллаштириш орқали касбий-педагогик маҳорат аниқлаштирилган ҳамда касбий компетенция компонентларга ажратилиб, мазмун-моҳияти илмий-педагогик жиҳатдан ишлаб чиқилган; 
таълим берувчилар фаолияти компетентлиги муҳандислик конструкцияси қисмларини иқтисодиёт талабларига мос ҳолда мустаҳкамлик, бикрлик, устуворлик ва материалларни толиқиш мустаҳкамлигига ҳисоблашга йўналтирилган илмий-педагогик вазифа-муаммоларни ҳал этишга қаратилиши зарурлиги илмий-методик жиҳатдан асосланган;
таълим-тарбия жараёнларини ташкил этишнинг шакл, методлари таҳлили асосида куч ва деформация омилларини биргаликда аниқлаш муаммоларини ҳал этиш учун Mathcad ҳисоблаш дастуридан фойдаланишнинг афзаллиги, муаммоли-изланишли мураккаб вазиятларда анъанавий ва ноанъанавий таълим моделларини уйғунлаштириш тамойилига таянган ҳолда, дарслик материалларини шакллантириш зарурлиги, муҳандислик амалиёти масалаларини шакллантириш ва танлаш жараёнларида уларни оддийдан мураккабликка йўналган 5 та гуруҳда таснифлаш лозимлиги илмий-педагогик ва дидактик нуқтаи назардан асосланган; 
таълим-тарбия олувчилар фаолиятига дахлдор компетенциявий ёндашув моделининг шакл ва мазмунини таснифловчи узвийликдаги 4 та компетенциянинг компонентлари илмий асосланган; 
янги авлод ўқув адабиётлари сифати ва самарадорлигини баҳолашга йўналтирилган “Дарслик яратишда назарий экспертиза” ва “Дарсликдан таълим-тарбия жараёнларида фойдаланишнинг амалий экспертизаси” механизмлари ишлаб чиқилган ва уларнинг илмий-амалий жиҳатлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Янги авлод ўқув адабиётларини яратиш технологиялари ва таълим-тарбия амалиётида фойдаланиш методикаси бўйича амалга оширилган тадқиқотлар асосида:
мазмун-моҳиятан узвийликдаги “Жараён ва ҳодисаларни моделлаштириш”, “Фундаментал, политехник, иқтисодий ва экологик таълимларни уйғунлаштириш”, “Таълимда генерализация ва синтез”, “Анъанавий ва ноанъанавий таълим моделларини уйғунлаштириш” номли дидактик тамойиллар илмий-педагогик нуқтаи назардан асосланган ҳамда “Материаллар қаршилиги” ва “Техник механика” фанларидан дарсликлар яратиш учун жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 27 августдаги 89-03-2961-сон маълумотномаси). Натижада дидактик ва компетенциявий ёндашув талаблари такомиллашиб, улар техника таълим йўналишлари учун янги авлод ўқув адабиётлари яратишга асос тарзида қабул қилинди.
умумкасбий ва экстремал, гностик, дидактик, конструктив-технологик ҳамда махсус ва коммуникатив касбий-педагогик маҳоратлар техникавий ва касбий-техникавий таълимни компетенциявий ёндашув негизида такомиллаштириш учун жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 27 августдаги 89-03-2961-сон маълумотномаси). Натижада кафолатланган натижани олдиндан яхлит тасаввур қилган ҳолда таълим-тарбиянинг муайян мақсад-вазифаларини аниқ белгилаш, AutoCAD  ва Mathcad ўқув дастурларини амалда қўллаш имкониятини кенгайтириш, конструкция ва улар қисмларини мустаҳкамлик, бикрлик ва устуворликка ҳисоблаш ва материалларни толиқиш – чарчашга синаш бўйича муҳандислик муаммоларини  иқтисодиёт талабларига мослаштириш, тор касбий ёки турдош касблар бўйича фаолият юритишга эҳтиёжлар сезилганда, таълим олувчиларга амалдаги таълим стандартлари асосида мустақил таълим машғулотларини ташкил эта олиш, инклюзив таълим-тарбиянинг шахсни камситишни истисно этиш бўйича имкониятлар яратилган.
касбий компетенция иқтисодий ва ижтимоий-ҳуқуқий, маънавий-маърифий, махсус, методик-психологик, интеллектуал, илмий-ижодий ва инновацион компетентлик компонентларга ажратилиб, уларнинг мазмун-моҳияти илмий-педагогик жиҳатдан ёритиш учун жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 27 августдаги 89-03-2961-сон маълумотномаси). Натижада замонавий таълим-тарбия жараёнларида юксак компетентли педагог-психолог ва ишлаб чиқариш  таълими устаси фаолият кўрсатишлари талаб этилиши асосланган;
таълим-тарбия олувчилар фаолиятига дахлдор “Фаолиятни амалга ошириш воситалари компетенцияси”, “Таянч касбий компетенция”, “Маҳоратлар шаклланиши компетенцияси” ва “Тизимли амалий-илмий компетенция”лар яратилган янги авлод ўқув адабиётлари мисолида илмий асослаш учун жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 27 августдаги 89-03-2961-сон маълумотномаси). Натижада  “Материаллар қаршилиги” фанини ўзлаштиришда босқичма-босқич таълим олувчиларнинг билими, кўникма, малака ва компетенцияларига қўйиладиган муҳим умумий талаблар дастлаб оддий деформацияланиш: марказий чўзилиш-сиқилиш, силжиш, буралиш, эгилиш  жараёнлари учун, фаннинг ривожида эса мураккаб қаршилик, устуворлик ва динамика муаммоларини ҳал этишга йўналтирилган таълимот ишлаб чиқишга асос яратилган; 
авторитар ва шахсга йўналтирилган таълим технологияларини қиёсий-илмий таҳлили натижасида таълим технологиясининг яхлит тизими модели яратишга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 27 августдаги 89-03-2961-сон маълумотномаси). Натижада “Мақсад – жараён (восита) – натижа” кўринишдаги таълимий-тарбиявий яхлит учлик таъминланиши имконияти кенгайган; 
куч ва деформация омилларининг эпюраларини биргаликда қуришда ижодий, таҳлилий-танқидий ва изчил ёндашувларга йўналтирилган MathCAD ҳисоблаш дастуридан фойдаланишнинг афзаллиги ҳамда аксарият таълим олувчилар мустақил ҳал эта олмайдиган мураккаб муаммоли-изланувчан вазиятларда анъанавий ва ноанъанавий таълим моделларини уйғунлаштириш тамойилига таянган ҳолда дарслик материалларини шакллантириш зарурлиги илмий-педагогик нуқтаи назардан асослаш учун жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 27 августдаги 89-03-2961-сон маълумотномаси). Натижада техникавий таълим йўналишларида таълим мазмуни ва сифатини ошириш имкониятлари кенгайган; 
модулли технологиянинг дидактик ва компетенциявий ёндашув талаблари негизида давлат тилида “Материаллар қаршилиги” (назариялар ва масалалар) дарслиги ва “Техника таълим муассасалари учун янги авлод ўқув адабиётларини яратиш технологиялари ва улардан фойдаланиш методикаси” номли монография яратишга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 27 августдаги 89-03-2961-сон маълумотномаси). Натижада техникавий таълим йўналишларида таълим сифати ва самарадорлигини янада оширишга имкониятлар яратилган;
“Дарслик яратишда назарий экспертиза” ва “Дарсликдан таълим жараёнида фойдаланишнинг амалий экспертизаси” механизмларининг илмий-амалий жиҳатлари асослаш учун жорий қилинган  (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 27 августдаги 89-03-2961-сон маълумотномаси). Натижада  барча мониторинг ва баҳолаш параметрларининг аҳамиятлиги даражасига бир хил муносабатда ёндашган ҳолда уларга чеклов қўйилмасдан статистик таҳлилий баҳолаш ишлари кўлами ҳаққонийлик, адолатлилик, ошкоралик ва илмий асосланганлик тамойилларига кўра амалга оширилиши таъминланган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish