Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамазиятов Дониёрбек Бахтиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни тайёрлаш тизимида олимпия билимларининг илмий-услубий асослари”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Ped446.
Илмий раҳбар: Акрамов Жасур Анварович, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Керимов Фикрат Азизович, педагогика фанлари доктори, профессор; Азизов Носиржон Нематиллаевич, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ургенч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларини тайёрлашда олимпия билимларини шакллантиришни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотларнинг илмий янгилиги:
илк бора Олимпия билимларини шакллантиришда муаммолар ечимини топишнинг таълим мазмунидан келиб чиқиб Олимпия таълимининг уч босқичли миллий модули ишлаб чиқилган; 
жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни тайёрлаш тизимида Олимпия билимларини шакллантиришнинг асосий иш шакллари  ва усуллари, рақиб даражаси ва мусобақалашиш ҳусусиятидан келиб чиқиб машғулотларни ташкил қилиш бўйича Олимпия таълим тизими такомиллаштирилган; 
жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни тайёрлашда танланган спорт туридаги машғулотларнинг амалий тажрибасидан келиб чиқиб қобилиятларни ривожлантириш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда олимпия таълимини баҳолаш тизими такомиллаштирилган;
олимпия таълими бўйича ўтказиладиган мунтазам машғулотлар бўлажак жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларининг жисмоний ривожланиши ва жисмоний тайёргарлиги даражасига таъсир этиш ҳусусиятларидан келиб чиқиб тўрт босқичли олимпия билимларини шакллантириш дастури ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. Жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларни тайёрлаш бўйича ўтказилган тажрибалар асосида:  
олимпия билимларини шакллантиришнинг асосий иш шакллари  ва усуллари, рақиб даражаси ва мусобақалашиш ҳусусиятидан келиб чиқиб машғулотларни ташкил қилиш бўйича Олимпия таълим тизими «Жисмоний тарбия ва Олимпия харакати тарихи» фани мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2019 йил 17 декабрдаги 03-07-10-5348-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг ўзлаштириш кўрсаткичлари 13,4% га ва давомати 14,3% га ошган;
жисмоний тарбия ва спорт бўйича бўлажак мутахассисларда олимпия билимларини шакллантириш бўйича ишлаб чиқилган машғулотларни ташкил қилиш бўйича Олимпия билимларини баҳолаш тизими жисмоний тарбия ва спорт соҳасида мутахассисларни тайёрлашда ўқув жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2019 йил 17 декабрдаги 03-07-10-5348-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларни олимпизм қадриятлари ва олимпия ўйинларини ўсиб келаётган авлодни жисмоний тарбиялашдаги аҳамияти тўғрисидаги билимлари 13,8% га ошган;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасида мутахассисларни тайёрлаш тизимида олимпия билимларини шакллантириш дастури ишлаб чиқилиши ҳамда  семинар-тренингларни ташкил қилиш ва ўтказиш услубиятлари жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2019 йил 17 декабрдаги 03-07-10-5348-сон маълумотномаси) натижасида “Олимпия ўйинлари тарихи” (13,8%), «Халқаро Олимпия Қўмитасини допингга қарши сиёсати» (14,5%), “Замонавий Олимпия ўйинлари” (12,8%) мавзулари бўйича ўзлаштириш кўрсаткичлари ошган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish