Sayt test rejimida ishlamoqda

Туропова Мохидил Турдиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон жанубий ҳудудларида демографик жараёнлар (ХIХ асрнинг II ярмидан – хх асрнинг I ярмигача)», 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Tar245.
Илмий раҳбар: Турсунов Сайпулла Нарзуллаевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Tar.78.02.
Расмий оппонентлар: Аллаева Нигора Ашировна, тарих фанлари доктори; Мухиддинов Суннатулло Иноятович, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХIХ асрнинг II ярмидан – ХХ асрнинг I ярмигача Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида юз берган демографик жараёнларни очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
империя ҳукумати Бухоро амирлигининг жанубий ҳудудларига кўчиб келган русийзабон аҳолини ер-сув, иш ва турли имтиёзлар бериш йўли билан қўллаб-қувватлаганлиги, айни пайтда маҳаллий аҳолининг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари сабабли ҳимоя қилинмаганлиги ва фуқаролик ҳуқуқларининг камситилганлиги тарихий далиллар асосида исботланган;
собиқ совет давлатининг ижтимоий-иқтисодий соҳаларда олиб борган ихтиёрий-мажбурий сиёсати (саноатлаштириш, шаҳарсозлик, бошқа ҳудудлардан аҳолини мажбуран кўчириб келтириш) бевосита воҳадаги шаҳар ва қишлоқ аҳолиси сонининг ўсишига олиб келганлиги, мазкур ҳолат ижтимоий ҳаётда соғлиқни сақлаш, ишсизлик, камбағаллик каби қатор муаммоларни янада кучайтирганлиги далилланган;
тарихан таркиб топган анъанавий турмуш тарзи ва серфарзандлик хусусиятлари каби омиллар воҳада аҳолининг ўсишига асосий сабаб бўлганлиги ва бу воҳа аҳолисининг демографик ўсишига ўз таъсирини ўтказганлиги асослаб берилган; 
совет ҳокимиятининг дастлабки йилларидаги демографик инқироз ва унинг сабаблари, ижтимоий-демографик аҳволни барқарорлаштириш учун қўлланилган чора-тадбирлар, маҳаллий аҳоли ўртасида саводхонлик даражасининг ошиши ва соғлиқни сақлаш ишларининг яхшиланиш сабаблари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистоннинг жанубий вилоятларидаги демографик жараёнларни тадқиқ этиш натижасида олинган илмий хулоса ва ишлаб чиқилган таклифлар асосида:  
жанубий шаҳарларнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти, саноат корхоналарининг вужудга келиши, совет ҳокимияти йилларида миграция жараёнларининг кучайиши, шунингдек, бошқа миллат ва элат вакилларининг ўлкага мажбуран кўчирилиш сабаблари, совет ҳокимиятининг дастлабки йилларидаги демографик инқироз ва унинг сабаблари, ижтимоий-демографик аҳволни барқарорлаштириш учун қўлланилган чора-тадбирлар, маҳаллий аҳоли ўртасида саводхонлик даражасининг ошиши ва соғлиқни сақлаш ишларининг яхшиланиш сабаблари ҳақидаги маълумотлардан Сурхондарё вилояти тарихи маданияти давлат музейининг Бухоро амирлиги, Совет ҳокимияти даврида Сурхондарё округи бўлими залларини ёритишда кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2021 йилдаги 15 июндаги 04-12-04-2937-сон маълумотномаси). Натижада музейнинг жанубий ҳудудлар аҳолиси хўжалик ҳаёти ва маиший турмуш тарзига оид мустамлака ва совет даври материалларини илмий жиҳатдан бойитишга хизмат қилган; 
чор Россияси ва советлар даврида минтақага русийзабон аҳолининг кўчириб келтирилиши сабабли воҳа аҳолисининг миллий таркибида катта ўзгаришлар содир бўлганлиги, ижтимоий-иқтисодий вазиятнинг яхшиланиши демографик ўсишга ҳам ўз таъсирини ўтказганлиги кўрсатиб берилган,жанубий ҳудудларида аҳолининг демографик ҳолати, ўлкада рус манзилгоҳларининг пайдо бўлиши ва улардаги ижтимоий-иқтисодий аҳвол, Россиядан аҳолининг кўчириб келтирилиши, рус мустамлакачиларининг туб аҳолига нисбатан зўравонлик сиёсатига оид маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалидаги “Тақдимот” кўрсатувининг сценарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий  телерадиокомпаниясининг 2020 йил 20 мартдаги 02-90-624-сон маълумотномаси). Натижалар томошабинларда республиканинг жанубий ҳудудларидаги демографик жараёнлар тарихига оид билим ва тасаввурларнинг кенгайишига имкон берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish