Бабаджанов Ойбек Абдужаббаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Розацеа билан оғриган беморларда клиник-микробиологик параллеллар ва комплекс даволаш усулини такомиллаштириш», 14.00.11–Дерматология ва венерология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В.2017.1.DSc.Tib64.
Илмий раҳбар: Арифов Саидкасим Сайдазимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.27.06.2017.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Собиров Улуғбек Юсупхонович, тиббиёт фанлари доктори; Порсонханова Деля Фозиловна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: розацеанинг патогенези ва клиник кечишида микробиологик кўрсаткичларнинг аҳамияти ва даволаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
розацеа касаллиги билан хасталанган беморлар терисининг юз соҳасида Demodex folliculorum (71,3%) ва Staphylococcus aureus (41,6%) юқори даражада қайд қилиниши ва тилла ранг стафилакоккларнинг эритромицинга юқори сузувчанлиги аниқланган;
розацеа касаллиги билан оғриган беморларнинг ошқозон ичак тизимида Helicobacter pylori 66,3% учраганлиги аниқланиб, у ошқозон ва ичак касалликлари билан кўп ассоцирланганлиги исботланган;
розацеа касаллигининг клиник кечиши оғирлиги Demodex folliculorum ва Helicobacter pylori биргаликда таъсир кўрсатилган шароитда касалликнинг оғир кечиши исботланган;
розацеа билан касалланган беморларда аниқланган хеликобактерияли инфекциялар ва тери микрофлораларини инобатга олиб, клиник ва микробиологик самарадорлиги юқори бўлган комплекс даволаш тизими такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Розацеа билан оғриган беморларда клиник-микробиологик параллеллар ва комплекс даволаш усулини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
розацеанинг келиб чиқиши, клиник кечишини аниқлаш ва патогенетик даволаш тизмини татбиқ қилиш мақсадида «Розовые угри» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 13 августдаги 8Н-3/18-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма розацеа билан хасталанган беморларни даволаш мақсадида ишлаб чиқилган усул анъанавий даволаш усулига нисбатан ижобий клиник самарани 62% дан 84%гача оширган;
розацеанинг такомиллаштирилган даволаш усули соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-амалий тиббиёт маркази клиникаси, Тошкент шаҳар тери-таносил касалликлари диспансери, Тошкент вилояти тери-таносил касалликлари диспансери, Республика тери-таносил касалликлари шифохонасида жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 13 августдаги 8Н-3/18-сон маълумотномаси);
Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши розацеа билан оғриган беморларда танланган клиник-микробиологик параллеллар ва комплекс даволаш усули касалликни даволашда фойдаланилган анъанавий даволаш усулга нисбатан 1,3 мартага яхшилаш, Helicobacter pylori инфекциясини 100%, Demodex folliculorum канасини 97,3% беморларда бартараф этиш ва тери микрофлорасини меъёрий даражасини таъминлаш имконини берган.