Sayt test rejimida ishlamoqda

Гуламов Илхомжон Комилжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ХIХ аср охири – ХХ асрнинг 30-йиллари Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш тадбирлари тарихи”, 07.00.01. – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Tar457.
Илмий раҳбар: Юнусова Хуршида Эркиновна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Шадманова Санавар Базарбаевна, тарих фанлари доктори, профессор; Худаяров Уктам Журакулович, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХIХ аср охири – ХХ асрнинг 30-йиллари Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш тадбирлари тарихини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Россия империяси ҳукмронлиги йилларида ўтказилган аҳолини рўйхатга олиш тадбирларидан давлатнинг даромад манбаи ҳамда товарлар учун янги бозор шакллантириш, турли миллатга мансуб бўлган ортиқча аҳолини ўлканинг аҳолиси сони кам ҳудудларига жойлаштириш ва арзон ишчи кучи эвазига маҳаллий аҳоли меҳнатидан фойдаланиш мақсадлари кўзланганлиги очиб берилган;
совет даврининг дастлабки йилида (1917 йил) аҳолини рўйхатга олиш ишлари фақатгина қишлоқ ҳудудларида ўтказилганлиги, шу орқали аҳоли сонини, кўчириб келтирилиши лозим бўлган аҳолининг истиқомат қилиши учун унумдор ерлар ҳисобини аниқлаш ҳамда аҳоли тўғрисида йиғилган статистик маълумотлар асосида келгуси йиллар учун ғалла йиғими ҳажмини ошириш режалаштирилганлиги исботланган;
аҳолини рўйхатга олиш тадбирлари аҳоли орасида етарли тушунтириш ва тарғибот ишлари амалга оширилмасдан бошланганлиги, мазкур тадбирга нисбатан маҳаллий аҳолининг ишончсизлиги ортиши ва аксарият рўйхатга олувчи ҳисобчиларнинг маҳаллий тилларни билмаганликлари, турли йиғим ва солиқларнинг оширилиши ҳақида миш-мишларнинг кўпайганлиги, ўғил фарзандларни мажбурий ишлаш ёки армия сафига олиб кетилиши мумкинлиги ҳақидаги қўрқув сабабли тўпланган статистик маълумотлар тўлиқ акс этмаганлиги аниқланган; 
1926 йилда ўтказилган аҳолини рўйхатга олиш ишлари илк беш йиллик режаларга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ бўлганлиги, 1937 йилда ўтказилган аҳолини рўйхатга олиш тадбири натижалари тан олинмасдан ҳукумат томонидан қатъиян рад этилиб, жараёнда иштирок этган масъул ходимлар жазоланганлиги, 1939 йилда ўтказилиши белгиланган рўйхатга олишга қаршилик қилган аҳолига нисбатан жазо чоралари қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилиши натижасида ушбу компания бошқаларига нисбатан самарали бўлганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХIХ аср охири – ХХ асрнинг 30-йиллари Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш тадбирлари тарихи масаласига доир олинган илмий натижалар ва амалий таклифлардан:
совет даврининг дастлабки йилида (1917 йил) аҳолини рўйхатга олиш ишлари фақатгина қишлоқ ҳудудларида ўтказилганлиги, шу орқали аҳоли сонини, кўчириб келтирилиши лозим бўлган аҳолининг истиқомат қилиши учун унумдор ерлар ҳисобини аниқлаш ҳамда аҳоли тўғрисида йиғилган статистик маълумотлар асосида келгуси йиллар учун ғалла йиғими ҳажмини ошириш режалаштирилганлиги бўйича натижалардан Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика Қўмитасининг аҳолини рўйхатга олиш тадбирига тайёргарлик кўриш юзасидан тегишли меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2021 йил 15 апрелдаги 01/4-20-13/2-50-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон Республикасида илк маротаба 2023 йилда ўтказилиши белгиланган аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ташкил этишда ва келгусида бу каби жараёнларни ўтказиш учун йўл хариталарини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
Россия империяси ҳукмронлиги йилларида ўтказилган аҳолини рўйхатга олиш тадбирларидан асосан учта: давлатнинг даромад манбаи ва товарлар учун янги бозор сифатида, турли миллатга мансуб бўлган ортиқча аҳолини ўлканинг аҳолиси сони кам ҳудудларига жойлаштириш ва арзон ишчи кучи эвазига маҳаллий аҳоли меҳнатидан фойдаланиш мақсадлари кўзланганлиги ҳамда тадқиқот ишида илгари сурилган илмий-назарий хулосалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг миллатлараро муносабатлар соҳасидаги халқаро илмий-амалий конференциялар ва тадбирларни ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2021 йил 30 мартдаги 14-07-611-сон маълумотномаси). Натижалар ушбу тадбирларни илмий асосда шакллантириш ва ташкил этиш имконини берган;
1926 йилда ўтказилган аҳолини рўйхатга олиш ишлари илк беш йиллик режаларга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ бўлганлиги, 1937 йилда ўтказилган аҳолини рўйхатга олиш тадбири натижалари тан олинмасдан ҳукумат томонидан қатъиян рад этилиб, жараёнда иштирок этган масъул ходимлар жазоланганлиги, 1939 йилда ўтказилиши белгиланган рўйхатга олишга қаршилик қилган аҳолига нисбатан жазо чоралари қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилиши натижасида ушбу кампания бошқаларига нисбатан самарали бўлганлиги ва улар асосида олинган илмий натижалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи экспонатларини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги қатағон қурбонлари хотираси давлат музейининг 2021 йил 29 мартдаги 78-сон маълумотномаси). Натижаларининг қўлланилиши музейга ташриф буюрувчиларнинг совет ҳокимияти йилларида Ўзбекистон ССРда аҳолини рўйхатга олиш тадбирларининг ўтказилиши ва унинг оқибатлари тўғрисидаги тасаввурлари ҳамда тарихий билимларини бойитишга хизмат килган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish