Sayt test rejimida ishlamoqda

Хидиров Холмамат Джўраевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда транспорт соҳаси: натижалар ва муаммолар (ХХ асрда Cурхон воҳаси мисолида)», 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Tar 344.
Илмий раҳбар: Турсунов Сайпулла Нарзуллаевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Tar.78.02.
Расмий оппонентлар:  Саидов  Илҳом Мухиддинович, тарих фанлари доктори, профессор; Раҳмонов Камол Жамолович, тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХХ асрда Сурхон воҳасидаги транспорт тизимининг шаклланиши ва ривожланиш тарихини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Сурхон воҳасида транспорт тизими асосан йирик пахтакор районлари учун ички ва магистрал йўлларни қуришга жалб этилганлиги, тоғ ва тоғ олди ҳудуд йўлларига аҳамият берилмаганлиги, пахта ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини марказий саноат корхоналарига тез ва арзон етказиш учун автомобиль воситаларидан фойдаланилганлиги, лекин соҳани модернизация қилиш талаб даражасида бўлмаганлиги сабабли иш унумдорлиги паст даражада қолганлиги исботланган;
замонавий транспорт тизимининг воҳага кириб келиши ва ривожланишига Россия-Англия, Совет-Афғонистон ўртасидаги минтақавий кураш шароити сабаб бўлганлиги, маблағлар ажратилиб темир йўл, дарё ва ҳаво транспорти ривожлантирилганлиги, бу эса ички ва ташқи савдони ривожлантиришда транспорт тизими иштирокини таъминлаш учун имконият яратганлиги далилланган;
мустақиллик йилларида воҳада транспорт тизимининг тубдан ўзгариши натижасида жаҳон андозаларига жавоб берувчи замонавий транспорт воситалари олиб келинганлиги, тизимда чет эл инвестициялари асосида қўшма корхоналарнинг очилиши мазкур ҳудудда йўл қурилиши ва транспорт хизмати сифатининг яхшиланишига туртки бўлганлиги аниқланган;
соҳада малакали мутахассисларни тайёрлаш, муҳандис-техник ходимларнинг касбий тажрибасини ошириш, замонавий транспорт-коммуникация лойиҳаларини амалиётга жорий этиш, аҳолини иш билан таъминлаш, моддий ва маънавий турмушини юксалтириш, транспорт ишчи-ходимларини малакали мутахассис сифатида қайта тайёрлаш ишлари мустақиллик йилларида амалга оширилганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  Сурхон воҳасида транспорт соҳаси тарихини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
совет ҳокимияти йилларида Сурхон воҳасида ички йўллар қурилиши учун зарур бўлган маблағлар етарлича ажратилган бўлса-да, магистраль йўллар асосан пахта етиштириладиган ҳудуларда қурилиб, тоғ ва тоғ олди қишлоқларига аҳамият берилмаганлиги туфайли уларни муҳим транспорт коридоридан узилиб қолганлигига оид манбалардан Термиз давлат музей-қўриқхонасининг чор Россияси, совет даври ва мустақиллик йилларига оид кўргазмалар заллари фондларини бойитишда кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2021 йил 15 июндаги 04-12-04-2939-сон маълумотномаси). Натижалар музей экспозицияларини илмий ва амалий жиҳатдан бойитилиши ҳамда Сурхон воҳасида транспорт тизимининг пайдо бўлиши ва ривожланишига ҳақида янги маълумотлар олишга имкон берган;
Россия империясининг Сурхон воҳаси транспорт тизимини ривожлантириш асосида Афғонистон, Эрон ва Ҳиндистонни босиб олиш, Ҳинд океанига чиқиш, воҳа табиий бойликларини кўпроқ ташиб кетишга интилганлиги, воҳа транспорт тизимининг ўзига хос ривожланиши бўйича тўпланган маълумотлардан «Ўзбекистон тарихи» телеканалининг «Тақдимот» кўрсатувида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2020 йил 20 мартдаги 02-10-622-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари асосида телетомошабинларга транспорт соҳаси фаолияти бўйича объектив маълумотлар етказилиб, аҳоли, айниқса, ёшларда тарихий онг ва дунёқарашни оширишга имкон берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish