Sayt test rejimida ishlamoqda

Собирова Гузал Наимовнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисолик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Жигар ноалкогол ёғ хасталигини даволашда метаболик, генетик ва функционал хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда такомиллаштириш», 14.00.05–Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).

Диссератция мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.DSc/Tib2.

Илмий маслаҳатчи: Аляви Анис Лютфуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муасасса номи: Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc 27.06.2017.Tib.30.02.

Расмий оппонентлар: Хамраев Аброр Асрорович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Плотникова Екатерина Юрьевна,  тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мухамедов Рустам Султанович, биология фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Индже университети (Жанубий Корея).

Диссертация йўналиши: амалий  аҳамиятга  молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ЖНЁХга чалинган ўзбек миллатига мансуб беморларда PNPLA3 генининг  патологик аллели такрорланишига қараб лигнинли энтеросорбент ва пентоксифиллиндан фойдаланган ҳолда  даволашни оптималлаштириш.

Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор PNPLA3 генининг патологик гомозигот GG полиморфизми ўзбек миллатига мансуб ЖНЁХга чалинган беморлар  ўртасида боғлиқлиги аниқланган;

ЖНЁХга чалинган ва PNPLA3 гени G/С полиморф маркёрларининг турли генотиплари тарқатувчиси бўлган беморлардаги клиник аломатлар ва метаболизм бузилишлари аниқланган;

ЖНЁХга чалинган ўзбек миллатига мансуб шахсларда сафро ҳосил бўлиши жараёнлари кўрсаткичлари, сафронинг колоид-солюбизацион хусусиятлари, сафронинг энтерогепатик рециркуляцияси ва СКнинг нажас билан экскрециясининг PNPLA3 гени G/С полиморф маркёрларининг турли генотиплари тарқатувчиси бўлиш билан корреляцион боғлиқлиги  исботланган;

ЖНЁХга чалинган беморларда PNPLA3 генининг полиморфлигига  қараб йўғон ичак микрофлораси ўзгаришининг дисбиотик ўзгариши намоён бўлиши билан гепатоцитлардаги цитолитик холестатик жараёнлар даражаси ўртасида ижобий корреляцион боғлиқликлар аниқланган;

PNPLA3 генининг  G аллели тарқатувчиси бўлган ва НАСГга чалинган беморларда дисбиоз синдромини, эндотоксемия ва яллиғланиш жараёнларини коррекция қилиш учун лигнинли энтеросорбент ва пентоксифиллинни комплекс қўллаш усуллари ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

«ЖНЁХга чалинган беморларда замонавий текшириш ва даволаш принциплари» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 1 апрелдаги 8н-g/24-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома  ЖНЁХга чалинган беморларда хавф гуруҳини аниқлаш ва PNPLA3 генининг патологик мутацияси  бўлган беморларда эрта профилактика чора-тадбирларни такомиллаштириш имконини беради.

ЖНЁХ беморларда эрта ташхислаш омилларини такомиллаштириш ва терапевтик таҳлил қилиш усулларини мақбуллаштириш соғлиқни сақлаш амалиётида, жумладан Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази ва Тошкент вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, Абу Али Ибн Сино номли 1-сон шаҳар касалхонаси амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 25 ноябрдаги 8н3/18-сон маълумотномаси). Олинган натижалар асосида PNPLA3 гени полиморфизми мавжудлиги ўз вақтида ташхислаш, комплекс даволашнинг аниқ усулларини танлаш натижасида беморларнинг дори-дармонлар билан даволаш нархини 24 фоизга камайтириш, соғломлаштириш чора-тадбирлари самарадорлигини 2 баробарга ошириш, беморлар ҳаёт сифатига ижобий таъсир этиш имкониятлари яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish