Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдусалямов Фахриддин Миркамаловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектлари рақобатбардошлигини бошқаришни такомиллаштириш”, 08.00.13 – “Менежмент”  (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Iqt180.
Илмий раҳбар: Суюнов Дилмурод Холмуродович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисолиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSC. 03/30.12.2020.I.16.02.
Расмий оппонентлар: Йўлдашев Нуриддин Қурбонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Холов Актам Хатамович, иқтисодиёт фанлари номзоди (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектлари рақобатбардошлигини бошқаришни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тадбиркорлик субъектлари  фаолиятига рақамли экотизимни жорий қилиш тадбиркорлик субъектларининг рақобатбардошлигини бошқариш самарадорлигини ошириш билан бирга мазкур субъектлар бошқарув  жараёнида маъмурий харажатларни қисқартириш имконияти асослаб берилган;
тадбиркорлик субъектлари рақобатбардошлигини таъминлашнинг мақбул бошқарув ечими тартибига “қарорлар вариантини ишлаб чиқиш” комплекс параметрини киритиш негизида бошқариш самарадорлигини ошириш асосланган; 
рақамлаштиришнинг технологик трендлари, жумладан хавфсизлик архитектурасининг белгиланган параметрига мос равишда тадбиркорлик субъектларининг қиймат занжири моделини трансформациялаш такомиллаштирилган;
тадбиркорлик субъектлари рақобатбардошдигини оширишнинг муҳим нуқтаси бўлган “экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш”ни прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқишнинг асосий базавий миқдорий кўрсаткичи сифатида белгилашнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тадбиркорлик субъектлари рақобатбардошлигини бошқариш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
тадбиркорлик субъектлари фаолиятига рақамли экотизимни жорий қилиш тадбиркорлик субъектларининг рақобатбардошлигини бошқариш самарадорлигини ошириш билан бирга субъектларини қўллаб-қувватлашга доир бошқарув қарорларини қабул қилиш жараёнида маъмурий харажат-ларни қисқартириш имкониятлари бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноати палатаси фаолиятида жорий қилинган (Савдо-саноати палатасининг 2021 йил 13 апрелдаги 11/03-15-2899-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши маҳаллий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир бошқарув қарорлари қабул қилиш жараёнида маъмурий харажатларни 15 фоиз қисқартиришга эришилган;
рақобатбардошликни таъминлашнинг мақсади ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда мақбул бошқарув ечимини топиш тартибига “қарорлар вариан-тини ишлаб чиқиш” амалиётини киритиш негизида корхонани бошқариш самарадорлигини оширишга доир таклифлари Савдо-саноат палатаси, Rosti Rasti Baraka” МЧЖ фаолиятига жорий қилинган (Савдо-саноат палатасининг 2021 йил 13 апрелдаги 11/03-15-2899-сон ва “Rosti Rasti Baraka” МЧЖнинг 2021 йил 6 февралдаги 4-сон маълумотномалари). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши корхонанинг бошқарув қарорларини қабул қилиш самарадорлигини оширишга ва ҳудудлар иқтисодиётининг рақобатбардошлигини баҳолаш ва прогнозлаштириш даражаси аниқлигини оширишга хизмат қилган;
рақамлаштиришнинг технологик трендларига мос равишда тадбиркор-лик субъектларининг қиймат занжири бўйича таклифлари Савдо-саноат палатаси фаолиятида жорий қилинган (Савдо-саноати палатасининг 2021 йил 13 апрелдаги 11/03-15-2899-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши натижасида ҳудудлар иқтисодиётини прогнозлаштириш бўйича чора-тадбирлар (йўл хариталари)нинг аниқлилик даражасини ортишига ҳамда маҳаллий корхоналар ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги 2019 йилга нисбатан 3,5 фоизга ёки 2,5 млрд сўмга ошириш таъминланган;
тадбиркорлик субъектлари рақобатбардошдигини оширишнинг муҳим нуқтаси бўлган “экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш”ни прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқишнинг асосий миқдорий кўрсаткичи сифатда белгилаш бўйича таклифи Савдо-саноати палатаси фаолиятида ҳудудлар иқтисодиётининг рақобатбардошлигини таҳлил қилиш, миқдорий баҳолаш, прогнозлаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқишда қўлланилган (Савдо-саноат палатасининг 2021 йил 13 апрелдаги 11/03-15-2899-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф асосида ҳудудлар бўйича инвестиция дастурларини тузиш натижасида миллий тадбиркорларнинг ташқи бозордаги экспорт ҳажми 10 фоизда ошишига олиб келган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish