Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамидова Зулфия Ахмаджоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳунармандчилик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг ретроспектив ва замонавий жиҳатлари (Амир Темур даври мисолида)», 08.00.15 – Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти; 08.00.01 – Иқтисодиёт назарияси (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Iqt558.
Илмий раҳбар: Гафуров Убайдулло Вахабович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети  ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли илмий кенгаш асосида бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Арипов Ойбек Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Абдуллаева Раъно Гафуровна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳунармандчилик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга иқтисодий таълимотлар тарихига оид ёндашувлар асосида ҳозирги даврга йўналтирилган илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Амир Темур иқтисодий сиёсатида асосий ҳунармандчилик турларининг мамлакат иқтисодий қудратини таъминлаш, аҳоли фаровонлигини ошириш ва ташқи иқтисодий алоқаларни йўлга қўйиш каби хусусиятларига устуворлик қаратилганлиги очиб берилган ҳамда бугунги кунда давлат томонидан соҳани қўллаб-қувватлашнинг манзиллилиги механизми қўл меҳнатига асосланган миллий-тарихий ҳунармандчилик фаолиятининг ўн турдаги баҳолаш мезонини жорий қилиш орқали такомиллаштирилган;
ҳунармандчиликнинг ҳудудлар кесимида ижтимоий-демографик ҳамда миллий-тарихий хусусиятлари билан боғлиқ омилларни инобатга олиб, “уй-устахона-дўкон” тизимидаги ҳунармандчилик лойиҳаларини давлат субсидиялари ва узоқ муддатли кредитлар орқали 50/50 нисбатда молиялаштириш таклифи асосланган; 
ҳунармандлар янги авлодини тайёрлашни рағбатлантиришда “устоз-шогирд” анъаналарининг тарихий тенденциялари ҳамда меҳнатни ташкил этишнинг замонавий талабларидан келиб чиққан ҳолда шогирд қабул қилишнинг амалдаги ёш (16 ёшгача) ва сон (10 нафаргача) жиҳатдан чекловларини бекор қилиш асосида миқдорий меъёрлари такомиллаштирилган;
ҳунармандчиликдаги бандликнинг ижтимоий-демографик хусусиятлари, жумладан, ёш ва жинс, моддий таъминланганлик даражаси, фаолият фаоллиги, шогирдлар сони, ҳудудий жойлашув ҳамда молиявий имкониятларининг ҳунармандлар сони билан боғлиқлиги моделлари асосида соҳа фаолиятининг 2025 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ҳунармандчилик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва унинг ретроспектив жиҳатларидан фойдаланиш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида: 
Амир Темур иқтисодий сиёсатидаги асосий ҳунармандчилик турларининг мамлакат иқтисодий қудратини таъминлаш, аҳоли фаровонлигини ошириш ҳамда ташқи иқтисодий алоқаларни йўлга қўйиш каби хусусиятларига устуворлик беришнинг тарихий тажрибасидан келиб чиққан ҳолда бугунги кунда давлат томонидан соҳа фаолиятини қўллаб-қувватлашнинг қўл меҳнатига асосланган миллий-тарихий ҳунармандчилик фаолиятини баҳолаш мезонларини жорий қилишга асосланган манзиллилиги механизмидан фойдаланиш таклифидан Ўзбекистон Республикасининг “Ҳунармандчилик фаолияти тўғрисида” қонун лойиҳасининг 11-модда. Халқ амалий санъати усталарининг Миллий каталоги ва Туризм соҳасида фаолият юритаётган ҳунармандлар Реестри; 15-модда. Ҳунармандчилик фаолияти йўналишлари каби моддаларни ишлаб чиқишда фойдаланилган («Ҳунарманд» уюшмасининг 2020 йил 20 июлдаги 04-17/736-сон-маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши ҳунармандчилик фаолиятини ташкилий-ҳуқуқий асосларининг такомиллашувига ва уларнинг иқтисодий ривожланиши учун қулай шарт-шароитларни таъминлашга имкон яратади;
ҳунармандчиликнинг ҳудудлар кесимида ижтимоий-демографик ҳамда миллий-тарихий хусусиятлари билан боғлиқ омилларни инобатга олиб, “уй-устахона-дўкон” тизимидаги ҳунармандчилик лойиҳаларини давлат субсидиялари ва узоқ муддатли кредитлар орқали 50/50 нисбатда молиялаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси «Ҳунарманд» уюшмасининг фаолиятига жорий этилган («Ҳунарманд» уюшмасининг 2020 йил 20 июлдаги 04-17/736-сон-маълумотномаси). Натижада халқ амалий санъатининг анъанавий турларини тарғиб қилувчи 21 та уй-музей ва музей-устахоналар ташкил этилган;
ҳунармандлар янги авлодини тайёрлашни рағбатлантиришда “устоз-шогирд” анъаналарининг тарихий тенденциялари ҳамда меҳнатни ташкил этишнинг замонавий талабларидан келиб чиққан ҳолда шогирд қабул қилишнинг амалдаги ёш (16 ёшгача) ва сон (10 нафаргача) жиҳатдан чекловларини бекор қилиш асосида такомиллаштирилган миқдорий меъёрларидан фойдаланиш таклифи Ўзбекистон Республикасининг “Ҳунармандчилик фаолияти тўғрисида” қонун лойиҳасининг 2-модда. Асосий тушунчалар; 9-модда. Ҳунармандчилик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг асосий йўналишлари каби моддаларни ишлаб чиқишда қўлланилган («Ҳунарманд» уюшмасининг 2020 йил 20 июлдаги 04-17/736-сон-маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши ҳунармандчилик фаолиятини ташкилий-ҳуқуқий асосларининг такомиллашувига ва уларнинг иқтисодий ривожланиши учун қулай шарт-шароитларни таъминлашга имкон яратади;
ҳунармандчиликдаги бандликнинг ижтимоий-демографик хусусиятлари, жумладан, ёш ва жинс, моддий таъминланганлик даражаси, фаолият фаоллиги, шогирдлар сони, ҳудудий жойлашув ҳамда молиявий имкониятларининг ҳунармандлар сони билан боғлиқлиги моделлари асосида ишлаб чиқилган соҳа фаолиятининг 2025 йилга қадар прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси «Ҳунарманд» уюшмасининг истиқболдаги ривожланиш дастурларини шакллантиришда фойдаланилган («Ҳунарманд» уюшмасининг 2020 йил 20 июлдаги 04-17/736-сон-маълумотномаси). Натижада мамлакатда ҳунармандчилик фаолиятини истиқболда ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлари ҳамда тегишли чора-тадбирларни ўзаро мувофиқлаштириш имконияти яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish