Sayt test rejimida ishlamoqda

Ширинбоев Дилмуҳаммад Нуролиевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Зарафшон дарёси сув режимининг антропоген омиллар таъсирида ўзгариши», 11.00.03 – Қуруқлик гидрологияси. Сув ресурслари. Гидрокимё (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Gr106.
Илмий раҳбар: Ҳикматов Фазлиддин Ҳикматович, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Гидрометеорология илмий-текшириш институти, DSc.27/30.12.2019.Gr.47.01. 
Расмий оппонентлар: Мурадов Шухрат Одилович, техника фанлари доктори, профессор; Хожамуратова Роза Тожимуратовна, география фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: трансчегаравий ҳисобланган Зарафшон дарёсининг ўрта ва қуйи оқимлари гидрологик режимига антропоген омилларнинг таъсирини баҳолаш ҳамда дарё сув ресурсларидан келажакда самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Зарафшон дарёсининг Ўзбекистон ҳудудига кириб келадиган оқими кўрсаткичларининг статистик параметрлари (Q,  , Cv) табиий (1931-1960 йй.), биринчи базавий (1961-1990 йй.) ҳамда жорий (1991-2018 йй.) иқлимий даврлар учун аниқланган; 
Зарафшон дарёси ўрта ва қуйи оқимлари гидрологик режими элементларининг, жумладан, сув сарфи (Q), оқим ҳажми (W) ҳамда улардан шаклланган статистик қаторларнинг ўзгарувчанлик коэффициенти (Cv), ўртача квадратли четлашиши (σQ) каби параметрлари турли ҳисоб даврлари учун аниқланган; 
Зарафшон дарёси ўртача ойлик, мавсумий ва сув режимининг турли фазалари, яъни тўлинсув ва кам сувли даврлардаги ҳамда йиллик оқим кўрсаткичларининг антропоген омиллар таъсиридаги ўзгаришлари баҳоланган; 
дарё оқимининг йил давомида ойлар, сув режими фазалари ва мавсумлар бўйича тақсимланиши ҳамда йиллараро тебранишларидаги ўзгаришлар аниқланган; 
Зарафшон дарёси сув ресурсларининг мавжуд ирригация тизимлари орқали вилоятлар бўйича тақсимоти динамикаси аниқланган ва шу асосда уни бошқаришнинг мақбул вариантлари тавсия этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Зарафшон дарёси сув режимининг антропоген омиллар таъсирида ўзгаришини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Зарафшон дарёсининг Ўзбекистонга кириб келадиган ўртача ойлик, мавсумий ва йиллик оқим кўрсаткичлари, яъни сув сарфлари ва оқим ҳажмларининг антропоген омиллар таъсирида миқдорий ўзгаришларини баҳолаш бўйича олинган натижалари Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида Зарафшон дарёси оқими миқдорий камайишларининг атроф муҳит ҳолатига салбий таъсирини баҳолашда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2021 йил 11 мартдаги 04-02/8-980-сон маълумотномаси). Натижада, Зарафшон дарёсининг ўрта оқимида юзага келган гидроэкологик вазиятни барқарорлаштиришнинг қўшимча имкониятлари яратилган;
Зарафшон дарёси юқори ва ўрта оқими гидрологик режимининг асосий элементлари – сув сарфи, оқим ҳажми ва бошқаларнинг охирги ўн йилликларда олинган янги гидрологик маълумотлар асосида, турли ҳисоб даврлари учун аниқланган миқдорий кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида Ўрта Зарафшон ҳавзасида сув таъминоти билан боғлиқ бўлган экологик вазиятни баҳолаш масалаларини ҳал этишда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2021 йил 11 мартдаги 04-02/8-980-сон маълумотномаси). Натижада, ҳудудда юзага келган салбий экологик вазиятни яхшилаш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар режасига аниқлик киритиш имконини берган;
Зарафшон дарёсининг ўрта ва қуйи қисмларида оқим миқдорининг дарё узунлиги ва ҳисоб даврлари бўйича ўзгаришларини аниқлаш натижалари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигида Ўзбекистон Миллий атласи карталарини тайёрлашда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2021 йил 19 февралдаги 02-10-759-сон маълумотномаси). Натижада, йилнинг сувлилик даражасини ҳисобга олган ҳолда, ҳудудларда сувдан фойдаланишнинг белгиланган лимитларига тезкор тузатмалар киритиш имконини берган;
дарё оқимининг антропоген омил таъсирида йил давомида ойлар, сув режими фазалари ва мавсумлар бўйича тақсимланишидаги миқдорий ўзгаришларини баҳолаш натижалари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигида Ўзбекистон Миллий атласи карталарини тайёрлашда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2021 йил 19 февралдаги 02-10-759-сон маълумотномаси). Натижада, Зарафшон дарёси сувидан ичимлик, маиший-коммунал ва бошқа мақсадларда фойдаланишни тўғри ташкил этишнинг қўшимча имкониятлари яратилган;
Зарафшон дарёси сув ресурсларининг ирригация тизимлари орқали вилоятлар бўйича тақсимотининг миқдорий қийматлари ва уларнинг динамикасига оид маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигида Ўзбекистон Миллий атласи карталарини тайёрлашда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2021 йил 19 февралдаги 02-10-759-сон маълумотномаси). Натижада, сув ресурсларини самарали бошқариш ва улардан тежамкорлик билан фойдаланишни таъминлаш бўйича қисқа, ўрта ва узоқ муддатларга мўлжалланган режаларга аниқлик киритиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish