Sayt test rejimida ishlamoqda

Чориев Исроил Хамзаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Аудиторлик фаолиятида таҳлилий амалларни такомиллаштириш», 08.00.08 – Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Iqt1017.
Илмий раҳбар: Каримов Акром Аббосович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01
Расмий оппонентлар: Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Уразов Комил Бахрамович, иқтисод фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади аудиторлик фаолиятида таҳлилий амалларни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аудитда қўлланиладиган таҳлилий амаллар таркибига корхона фаолияти узлуксизлиги ва самарадорлигини комплекс баҳолашни киритиш орқали молиявий ҳисоботдаги хатоликларни 27 фоизгача аниқлаш имконияти асосланган;
корхона ҳисоб сиёсатига молиявий ҳамда номолиявий кўрсаткичлар мажмуи бўйича тартиблаш ва гуруҳлаш тахлили усулини киритиш асосида ички аудитнинг ахборот таъминотини 30 фоизга ошириш имконияти асосланган;
аудиторлик текширувларида молиявий ҳисоботдаги сохталаштириш ва фирибгарлик ҳолатларини аниқлаш асосида аниқланмаслик рискини икки баробар пасайтириш асосланган;
аудиторлик текширувида меҳнат сарфини 50 фоизгача қисқартириш мақсадида молиявий ҳисоботдаги хатолар эҳтимоллиги мавжуд моддаларни аниқлашда прогнозлаш усулларидан фойдаланиш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Аудиторлик фаолиятида таҳлилий амалларни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
аудитда қўлланиладиган таҳлилий амаллар таркибига корхона фаолияти узлуксизлиги ва самарадорлигини комплекс баҳолашни киритиш орқали молиявий ҳисоботдаги хатоликларни 27 фоизгача аниқлаш бўйича таклифи Ўзбекистон Аудиторлар Палатаси томонидан аудиторлик текширувини ўтказиш бўйича услубий тавсиялар ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Аудиторлар Палатасининг 2020 йил 14 декабрдаги 10 – сон маълумотномаси). Таклифни қўллаш натижасида мижоз бизнеси билан танишиш, молиявий ҳисоботдаги хатоларни аниқлаш, корхона фаолияти узлуксизлигини баҳолаш, фаолият самарадорлиги ва иқтисодий барқарорликни баҳолаш ҳамда корхона раҳбарияти учун аудитор маълумотларини тайёрлашда таҳлилий амаллардан кенг фойдаланиш асосида аудитни режалаштиришда мижозни яхшироқ тушуниш, молиявий ҳисоботни текширишда аудит риски даражасини белгилаш, молиявий ҳисоботдаги ноодатий оғишишларни аниқлаш ҳамда бошқа аудиторлик амаллари сони ва ҳажмини қисқартириш орқали аудиторлик текширувлари самарадорлигининг ошишига эришилган;
корхона ҳисоб сиёсатига молиявий ҳамда номолиявий кўрсаткичлар мажмуи бўйича тартиблаш ва гуруҳлаш таҳлили усулини киритиш асосида ички аудитнинг ахборот таъминотини 30 фоизга ошириш бўйича таклифи «Ўзбеккўмир», «Uzbek Leasing International А.О.» акциядорлик жамиятлари ҳисоб сиёсатининг ички назорат тизимини ташкил этиш бўлимида акс эттирилган («Ўзбеккўмир» АЖнинг 2021 йил 5 мартдаги 1-сон, «Uzbek Leasing International А.О.» АЖнинг 2021 йил 26 февралдаги 236-сон маълумотномалари). Натижада, корхоналар молиявий ҳолати ва инвестицион жозибадорлигини комплекс баҳолашда молиявий ҳамда номолиявий кўрсаткичлар мажмуи бўйича тартиблаш ва гуруҳлаш таҳлили усулини киритиш асосида бошқарув қарорларининг самарадорлиги ортишига, молиявий ресурслардан самарали фойдаланишга ҳамда ички аудитнинг ахборот таъминотини 30 фоизга оширишга эришилган;
аудиторлик текширувларида молиявий ҳисоботдаги сохталаштириш ва фирибгарлик ҳолатларини аниқлаш асосида аниқланмаслик рискини икки баробар пасайтириш бўйича таклифи Ўзбекистон Аудиторлар Палатаси томонидан аудиторлик текширувини ўтказиш бўйича услубий тавсиялар ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Аудиторлар Палатасининг 2020 йил 14 декабрдаги 10 – сон маълумотномаси). Натижада, М.Бениш (саккизта индексга асосланган) ҳамда Мария М.Роксаснинг (бешта индексга асосланган) M-Score моделларидан фойдаланиш асосида M-score умумий индекси ҳисобланиб, унинг чегара қийматидан ошишига мувофиқ, молиявий ҳисоботни сохталаштириш ва фирибгарлик фактлари мавжудлиги аниқланган, ҳамда аудитда аниқланмаслик рискини икки баробар пасайтиришга имкон берган;
аудиторлик текширувида меҳнат сарфини 50 фоизгача қисқартириш мақсадида молиявий ҳисоботдаги хатолар эҳтимоллиги мавжуд моддаларни аниқлашда прогнозлаш усулларидан фойдаланиш бўйича таклифи Ўзбекистон Аудиторлар Палатаси томонидан аудиторлик текширувини ўтказиш бўйича услубий тавсиялар ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Аудиторлар Палатасининг 2020 йил 14 декабрдаги 10 – сон маълумотномаси). Натижада, аудитор томонидан аниқланган прогноз кўрсаткичларини ҳақиқий кўрсаткичлар билан таққослаб, энг катта фарқланиш мавжуд қаторлар («риск зоналари»)ни аниқлаш орқали аудитор асосий эътибор қаратиши лозим бўлган моддаларни аниқлаш асосида аудиторлик текшируви иш ҳажми ва вақтини қисқартиришга ҳамда аудиторлик рискини пасайтиришга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish