Sayt test rejimida ishlamoqda

Толипов Абдуғаффор Абдунаби ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ёшлар орасида жиноятчиликни олдини олишнинг ижтимоий механизмлари»): 22.00.02 – Ижтимоий тузилиш, ижтимоий институтлар ва турмуш тарзи (социология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/S20. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Dsc.20/30.12.2019.S.23.04.
Илмий раҳбар: Алиқориев Нуриддин Сапаевич, иқтисод фанлари доктори, профессор. 
Расмий оппонентлар: Холбеков Абдуғани Жуманазарович, социология фанлари доктори, профессор; Саифназаров Исмоил фалсафа фанлари доктори, профессор; 
Етакчи ташкилот: “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон шароитида ёшлар орасидаги жиноятчиликни олдини олишнинг ижтимоий механизмларини тизимли такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёшлар орасида девиант хулқ-атвор ва криминал субмаданиятнинг намоён бўлиши орқали унинг динамик ўзгаришларига импульс берувчи (ёшлар ўртасида девиантлик кўламининг ўсишини белгилайдиган макро ва микро муҳитни ривожланиши) омиллар аниқланган;
ёшларнинг жамиятдаги меъёрлардан оғиш ҳолатларини бартараф этишда социостазис воситаси (авлодлараро ўзаро таъсирчан муносабатга киришиш) асосида шаклланувчи жамоавийлик, ворисийлик, ҳамжиҳатлик каби миллий ментал хусусиятларнинг регуляцион таъсири асосланган;
жиноятчиликни таснифлашда бирламчи социологик маълумотларни қайта ишлаш усуллардан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятларини эътиборга олиб, ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликнинг ижтимоий илдизлари очиб берилган.
жамиятдаги позитив ўзгаришларнинг ҳаракатлантирувчи кучи бўлган ёшларнинг қадриятли мўлжалларини шакллантирувчи ижтимоий-ҳуқуқий компетентлик, маънавий-ахлоқий масъулиятни мустаҳкамлаш асосида уларнинг ижтимоий мақомини (даромади, таълим, турмуш тарзи, оила даромади, касби, маданий дунёқараши) ошириш мезонлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Ўзбекистон шароитида ёшлар орасида жиноятчиликнинг олдини олишни ижтимоий механизмлари бўйича олинган натижалар асосида:
ёшлар орасида девиант хулқ-атвор ва криминал субмаданиятнинг намоён бўлиши, унинг динамик ўзгаришларига импульс берувчи (ёшлар ўртасида девиантлик кўламининг ўсишини белгилайдиган макро ва микро муҳитни ривожланиши) омиллар аниқланганлиги борасидаги хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтидаги 5710100 – Махсус вазифаларни бажариш қўшинларнинг тактик қўмондонлиги, 5710200 – Хизмат фаолиятини психологик таъминлаш, 5710300 – Аниқловчи ва қўриқловчи электрон тизимларни ташкил этиш ва фойдаланиш бўйича қўмондонлик-муҳандислиги, 5740100 – Ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш ва бошқаришнинг қўмондонлиги-муҳандислиги таълим йўналишларида ўқитиладиган «Фуқаролик жамияти» ўқув қўлланмасининг «Коррупцияга қарши кураш фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг устувор шарти» номли VIII боби ҳамда «Фаол фуқаролик позициясига эга бўлган ёш авлод тарбиялашнинг асосий йўналишлари» номли XIII бобларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 08 январдаги 89-03-98-сон маълумотномаси).  Мазкур таклифлар «Фуқаролик жамияти» фани мазмунини такомиллаштириш ва ўқитиш сифатини ошириш имконини берган;
ёшларнинг жамиятдаги меъёрлардан оғиш ҳолатларини бартараф этишда социостазис воситаси (авлодлараро ўзаро таъсирчан муносабатга киришиш) асосида шаклланувчи жамоавийлик, ворисийлик, ҳамжиҳатлик каби миллий ментал хусусиятларнинг регуляцион таъсирига оид таклифлардан Республика маънавият ва маърифат маркази томонидан тайёрланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги «Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори дастурининг V боб «Маънавий-маърифий тарғибот ишлари самарадорлигини оширишга қаратилган илмий-тадқиқот тадбирлари» 20-бандини «Жамиятда экстремизм ва терроризмга қарши ижтимоий профилактика механизмларини такомиллаштириш» тайёрлашда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2020 йил 01 январдаги 03/07-25-сон, 2021 йил 04 январдаги 03/07-25-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар жамиятда экстремизм ва терроризмга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш имконини берган;
жиноятчиликни таснифлашда бирламчи социологик маълумотларни қайта ишлаш усуллардан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятларини эътиборга олиб, ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликнинг ижтимоий илдизлари очиб берилгангигига оид таклифлардан «Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан 2018 йилда «Ўзбекистон ёшлари: ҳаётий қадриятлар, ахлоқ, ижтимоий йўналишлар» мавзусида ўтказилган социологик тадқиқотлардаги анкетада «А» блокида 4 та, «В» блокида 4 та, «С» блокида 3 та саволларни тузишда фойдаланилган («Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг 2020 йил 21 майдаги 01-16/147-2-сон маълумотномаси).  Бу мамлакатимизда ёшлар фаолиятига ижтимоий-ҳуқуқий, психологик, тиббий ва педагогик ёрдам кўрсатишга доир жамоатчилик фикрини ўрганиш механизмларини такомиллаштириш имконини берган;
жамиятдаги позитив ўзгаришларнинг ҳаракатлантирувчи кучи бўлган ёшларнинг қадриятли мўлжалларини шакллантирувчи ижтимоий-ҳуқуқий компетентлик, маънавий-ахлоқий масъулиятни мустаҳкамлаш асосида уларнинг ижтимоий мақомини (даромади, таълим, турмуш тарзи, оила даромади, касби, маданий дунёқараши) ошириш мезонлари асосланганлигига оид таклифларидан «Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг «2018-2020 йиллар давомида Ёшларга оид давлат сиёсати ва баркамол ривожланган  авлодни шакллантириш» мавзусида 2018 йил 4 январдаги 3-сонли буйруғига асосан амалга оширилган социологик тадқиқот ишларида фойдаланилган («Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг 2020 йил 21 майдаги 01-16/147-2-сон маълумотномаси). Бу ёшлар тарбиясида замонавий таснифини белгиловчи социал муаммолар таҳлилининг устувор йўналишларини белгилашда, шунингдек, ёшларнинг бўш вақтларини тўғри ташкил этишда методологик манба сифатида хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish