Sayt test rejimida ishlamoqda

Тагаев Беҳзод Эргашевичнинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):   «Рақамли иқтисодиёт шароитида  норасмий меҳнат билан бандлик  даражасини камайтиришнинг методологик асосларини такомиллаштириш», 08.00.10 – Демография. Меҳнат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.DSc/Iqt262.
Илмий маслаҳатчи: Умурзаков Баходир Хамидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Г.В.Плеханов номли Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали, DSc.22/30.12.2019.I.100.01.
Расмий оппонентлар: Исламов Бахтиёр Анварович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Назаров Шарофиддин Хакимович, иқтисодиёт фанлари доктори; Мамадалиева Хафизахон Холдаровна  иқтисодиёт фанлари доктори. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади  рақамли иқтисодиёт шароитида норасмий меҳнат билан бандлик даражасини камайтиришнинг методологик-услубий асосларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
норасмий  меҳнат билан бандлик даражасини аниқлашда меҳнатга лаёқатли ёшдан кичик ва катта ёшдаги меҳнат билан банд бўлганларни ҳисобга олиш  ҳамда меҳнат ресурслари, бандлик, ишга жойлаштиришга муҳтож, меҳнат билан банд бўлмаган аҳолини ҳисоблаш методологиясини аҳолининг асосий ижтимоий-демографик кўрсаткичларини киритиш асосида такомиллаштирилган;
норасмий  меҳнат билан бандлик даражасини камайтириш механизми сифатида меҳнат ресурсларининг ҳудудлар (вилоят, шаҳар ва туманлар) кесимида онлайн харитасини яратиш, иш билан бандликни лойиҳавий бошқарув асосида ва зарур ахборот базасининг онлайн мониторингини ташкил қилиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган;
ўзини ўзи банд қилишнинг норасмий  меҳнат билан бандлик даражаси, камбағаллик ва ишсизликни қисқартириш ҳамда инсон ресурсларини бошқаришнинг устувор усули сифатида уни ривожлантириш ва унда банд бўлганларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирлар механизмлари такомиллаштирилган; 
ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг истиқбол мақсадлари ва меҳнат бозорининг ривожланиш тенденцияларидан келиб чиққан ҳолда норасмий меҳнат билан бандлик даражасини камайтиришнинг 2030 йилгача бўлган даврдаги прогноз параметрлари ишлаб чиқилган;
мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда аниқланган норасмий меҳнат билан бандликни шаклланшининг асосий мезонлари ва омиллари, унинг даражасини белгиловчи кўрсаткичлардан фойдаланиш зарурияти асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши
Рақамли иқтисодиёт шароитида норасмий меҳнат билан бандлик даражаси ва ижтимоий-демографик кўрсаткчиларини аниқлашнинг методологик-услубий асосларини такомиллаштириш ҳамда унинг даражасини камайтириш бўйича ишлаб чиқилган илмий натижалар асосида:
ўзини ўзи банд қилишнинг норасмий  меҳнат билан бандлик даражаси, камбағаллик ва ишсизликни қисқартириш ҳамда инсон ресурсларини бошқаришнинг устувор усули сифатида уни ривожлантириш ва унда банд бўлганларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирлар механизмларини ривожлантиришга қаратилган тавсиялар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2020 йил 31 декабрдаги 309-ИЧ-сон буйруғи асосида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2021 йил 29 январдаги 01/00-03/21-1019-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши бандликнинг ностандарт шакли бўлган ўзи ўзи банд қилиш орқали меҳнат бозорида норасмий меҳнат муносабатларни расмийлаштириш, ишсизлик ва камбағаллик даражасини камайтиришга оид чора-тадбирлар, дастурларни ишлаб чиқиш ва меҳнат ресурсларининг бандлигига кўмаклашиш имконини берган;
норасмий меҳнат билан бандлар даражасини аниқлаш ҳамда меҳнат ресурсларини ҳисоблашда ижтимоий-демографик кўрсаткичлар киритилган ҳолда такомиллаштирилган методик ёндашув Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2020 йил 31 декабрдаги 309-ИЧ-сон буйруғи асосида амалиётга жорий қилинган (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2021 йил 29 январдаги 01/00-03/21-1019-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлардан фойдаланиш меҳнат бозорига оид статистик маълумотларни халқаро стандарларга мослаштирш, хусусан ёш ва жинс гуруҳлари кўрсаткичларини аниқлаш, меҳнат бозорига кириб келаётган ёшлар ва аёлларнинг ҳудудлар кесимида бандлигини ташкил қилиш имкониятини берган;
норасмий  меҳнат билан бандлик даражасини қисқартириш механизми сифатида ҳудудлар (вилоят, шаҳар ва туманлар) кесимида меҳнат ресурсларининг онлайн харитасини яратиш, иш билан бандликни лойиҳавий бошқарув асосида ташкил қилиш ва зарур ахборот базанинг онлайн мониторингини амалга ошириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2020 йил 31 декабрдаги 309-ИЧ-сон буйруғи асосида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2021 йил 29 январдаги 01/00-03/21-1019-сон маълумотномаси) ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлаш, мақсадли дастурлар ижроси ва мониторингини олиб боришда фойдаланилган. Ушбу илмий таклиф ва амалий тавсияларнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида ҳудудларда меҳнат ресурслари харитасини яратиш, меҳнат бозорида инсон салоҳияти, малакаси ва  рақобатдошлигини ошириш, иш билан бандликни лойиҳавий бошқарув асосида ташкил қилиш ва зарур ахборот базанинг онлайн мониторингини амалга оширишга эришилган;
Ўзбекистонда 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги Миллий мақсад ва вазифалар, соҳада амалга оширилаётган ислоҳот ва тенденциялар асосида норасмий меҳнат билан бандликни қисқартиришнинг устувор йўналишлари ва механизмлари натижасида уни 2030 йилгача икки марта қисқартириш, ушбу кўрсаткични 20 фоизга туширишнинг асосланган мақсадли прогноз параметрлари Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2020 йил 31 декабрдаги 309-ИЧ-сон буйруғи асосида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2021 йил 29 январдаги 01/00-03/21-1019-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиялар асосида ҳудудларнинг бандлик дастурларида жорий этилиши натижасида норасмий меҳнат билан бандлик даражасини қисқартириш ва камида уларнинг 50 фоизини легаллаштириш ҳисобига ушбу кўрсаткични 20 фоизга тушиши асосланган;
мамлакатнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда аниқланган норасмий меҳнат билан бандликни шаклланишининг асосий мезонлари ва омиллари, унинг даражасини белгиловчи кўрсаткичлардан фойдаланиш зарурияти 5231600-Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси бакалавриат таълим йўналиши талабаларига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 20 ноябрь  89-03-4858-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши мамлакатнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда норасмий меҳнат билан бандликни шаклланишининг асосий мезонлари ва омиллари, унинг даражасини белгиловчи кўрсаткичлардан фойдаланиш зарурлиги тўғрисидаги таъриф ва хулосалар талабаларда мазкур соҳада яширин иқтисодиёт ва норасмий бандликнинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини кенгроқ тушунишга ҳамда кенг қамровли билим ва кўникмаларни шакллантиришга имкон беради. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish