Кенжаев Икром Эргашбоевичнинг
фалсафа доктори (РhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кичик бизнесда хорижий инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш (Наманган вилояти мисолида)», 08.00.15 – «Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2020.4.PhD/Iqt858
Илмий раҳбар: Байхонов Баҳодиржон Турсунбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/27.05.2020.I.66.03.
Расмий оппонентлар: Муфтайдинов Қиёмиддин Хамдамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Арипов Ойбек Абдуллаевич иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Кичик бизнесга хорижий инвестицияларни жалб этишнинг ўзига хос жиҳатлари ва устувор йўналишларини аниқлаш ҳамда уни амалга оширишнинг ижтимоий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
иқтисодиётга пандемия таъсири ва уни бартараф этиш чора-тадбирлари тизимида кичик бизнес субъектларига хорижий инвестицияларни жалб этишда молиялаштиришнинг янги усулларини қўллаш, хорижий инфратузилмавий институтлар фаолиятини эркинлаштириш ва давлатнинг рағбатлантирувчи чора-тадбирлари кўламини кенгайтириш йўналишларида янги механизмлар ишлаб чиқилган;
Наманган вилояти кичик бизнес секторининг инвестицион жозибадорлиги омиллари тизимлаштирилиб, бу борадаги вужудга келиши мумкин бўлган хавф-хатар даражалари SWOT-таҳлил методи орқали баҳоланган;
ҳудуддаги хорижий инвестициялар иштирокидаги кичик бизнес корхоналари кўп омилли эконометрик таҳлил қилинди ва уларнинг инвестицион фаолиятига таъсир этувчи омиллар самарадорлиги аниқланган;
Наманган вилоятида кичик бизнес секторининг инвестицион жозибадорлиги омилларини эътиборга олган ҳолда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликда хорижий инвестициялардан фойдаланишнинг 2021-2026 йиллар бўйича икки хил сценарийда кўп омилли прогнози ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Наманган вилояти кичик бизнесида хорижий инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар қуйидаги йўналишларда жорий этилди:
иқтисодиётга пандемия таъсири ва уни бартараф этиш чора-тадбирлари тизимида кичик бизнес субъектларига хорижий инвестицияларни жалб этишда молиялаштиришнинг янги усулларини қўллаш, хорижий инфратузилмавий институтлар фаолиятини эркинлаштириш ва давлатнинг рағбатлантирувчи чора-тадбирлари кўламини кенгайтириш йўналишларида янги механизмлари бўйича ишлаб чиқилган таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2021 йил 16 июндаги №11/04-20-5037-сон маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида хорижий инвестицияли корхоналар фаолиятига бевосита таъсир этувчи ишлаб чиқариш инфратузилмаси ҳамда бошқа институтционал тузилмалар фаолияти баҳоланган ва 2020 йилда хорижий инвестицияларни кириб келишини ўтган йилга нисбатан 12 фоизга айниқса, кичик бизнесга хорижий инвестицияларни кириб келишини 22 фоизга ошириш имкониятини берган.
Наманган вилояти кичик бизнес секторининг инвестицион жозибадорлиги омиллари тизимлаштирилиб, бу борадаги вужудга келиши мумкин бўлган хавф-хатар даражалари SWOT-таҳлил методи орқали баҳолаш натижалари бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2021 йил 16 июндаги №11/04-20-5037-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий қилиниши Наманган вилояти шаҳар ва туманларидаги хорижий инвестицияли корхоналарда инвестициялардан фойдаланиш самарадорлиги ортишига олиб келган. Жумладан: «Намимпекс текстил» қўшма корхонасининг 2020 йилдаги рентабеллик кўрсаткичи 2019 йилга нисбатан 15% дан 35 % ошди ҳамда 2954,0 минг АҚШ доллари миқдорида маҳсулот экспорт қилинишига эришилди. Тошбулоқ текс қўшма корхонасининг 2020 йилдаги рентабеллик кўрсаткичи 2019 йилга нисбатан 12% дан 32% ошди, қўшма корхона фаолият самарадорлиги кўрсаткичи сифатида 136 минг АҚШ доллари миқдорида қўшимча маҳсулот экспорт қилинишига эришилди.
ҳудуддаги хорижий инвестициялар иштирокидаги кичик бизнес корхоналари кўп омилли эконометрик таҳлил қилинди ва уларнинг инвестицион фаолиятига таъсир этувчи омиллар самарадорлиги аниқлаш бўйича берилган илмий таклифлари Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси фаолиятига жорий қилинган. (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2021 йил 16 июндаги №11/04-20-5037-сон маълумотномаси). Ушбу илмий таклиф «Тошбулоқ текс» корхонаси маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ўзгаришига таъсир этувчи омилларнинг ҳар бирини алоҳида тарзда 1 фоизга оширилиши, корхона маҳсулот ҳажмининг қўшимча мос равишда экспорт ҳажми орқали 0,94 фоизга, жами ишлаб чиқариш харажатлари асосида 0,95 фоизга ва асосий капиталга инвестиция ҳажми хисобидан 0,41 фоизга ва «Намимпекс текстил» корхонасида ишлаб чиқариш қуввати ва асосий капиталга инвестиция ҳажмини 1 фоизга ошириш орқали корхона маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини қўшимча 182,5 млн. сўмга ва 62,9 млн. сўмга ошириш учун қўшимча имконият яратган.
Наманган вилоятида кичик бизнес секторининг инвестицион жозибадорлиги омилларини эътиборга олган ҳолда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликда хорижий инвестициялардан фойдаланишнинг 2021-2026 йиллар бўйича икки хил сценарийда кўп омилли прогнози бўйича таклиф ва тавсиялари Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси амалитига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2021 йил 16 июндаги №11/04-20-5037-сон маълумотномаси). Бу илмий таклиф асосида «Ўзбекистон Республикасининг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини 2025 йилгача янада ривожлантириш» бўйича мақсадли дастурини айрим бандларини тайёрлашда фойдаланилган.