Sayt test rejimida ishlamoqda

Раимкулова Дилноза Фархаддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Спорт билан шуғулланадиган ўсмирларнинг ҳолати ва ўқув жараёнини бошқаришда комплекс ёндашувни ривожлантириш хусусиятлари (клиник ва ижтимоий тадқиқотлар)», 14.00.38 – Спорт тиббиёти, 14.00.33 – Жамият саломатлиги. Соғлиқни сақлашда менежмент.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Tib1025.
Илмий раҳбарлар: Садиков Абдушукур Абдужамилевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Ризаев Жасур Алимджанович тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази, Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази, PhD.10/30.12.2019.Tib.69.01.
Расмий оппонентлар: Акилов Хабибулла Атауллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Махмудов Дилшод Эргашбекович, тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: клиник ва ижтимоий тадқиқотлар асосида спорт билан шуғулланаётган ўсмирларнинг саломатлиги ва турмуш тарзи ҳолатини таҳлил қилиш, аниқланган ўзгаришларни коррекциялаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор қонда L-карнитин ва унинг метаболик ажралмалари нисбати (АК/С0 индекси, каталаза, VEGF) ёш спортчилар организмида жисмоний фаолият жараёнида катаболик ва анаболик алмашинуви номутаносиблигига сабаб бўлувчи, жисмоний зўриқиш ва асосланмаган жисмоний юкламалар ҳақида ахборот берувчи кўрсаткичлар эканлиги аниқланган;
илк бор динамикада карнитин ва унинг метаболик парчаланиш маҳсулотлари миқдори организм хужайраларининг энергетик потенциал кўрсаткичини баҳоловчи маркёр бўлганлиги сабабли, улар жисмоний юкламаларни мутаносиб бошқаришда прогностик омил бўла олиши исботланган;
спорт билан шуғулланувчи ўсмирларни жисмоний ва функционал тайёргарлиги, жисмоний зўриқишни эрта аниқлашга имкон берадиган биокимёвий маркерларни, ҳамда ижтимоий статусини баҳоловчи интеграл ва самарали ноинвазив усулларни ўз ичига олган саломатлик мониторинги тизими такомиллаштирилган;
спортчилар организм энергетик потенциали кўрсаткичлари мос равишда тиббий-биологик қўллаб-қувватлаш, уларни турмуш тарзи хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда комплекс қўллаш асосида машқ жараёнларини натижадорлигини яхшилаш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Спорт билан шуғулланадиган ўсмирларнинг ҳолати ва ўқув жараёнини бошқаришда комплекс ёндашувни ривожлантириш хусусиятлари (клиник ва ижтимоий тадқиқотлар) бўйича олинган илмий натижалар асосида:
болалар ва ўсмирларнинг саломатлиги ва функционал ҳолатини баҳолаш, уларнинг организмидаги зўриқиш белгиларини камайтириш бўйича олинган илмий натижалар асосида спорт шифокорлари ва мураббийлар ҳамда спортга жалб этилган болалар ва ўсмирлар учун ишлаб чиқилган “Спорт билан шуғулланувчи ўсмирлар саломатлигини асраш ва мустаҳкамлашга қаратилган комплекс ёндашув” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 30 ноябрдаги 8н-д/225-сон маълумотномаси). Натижада спорт билан шуғулланаётган ўсмирларнинг жисмоний ҳолати даражасини яхшилаш, уларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатувчи муассасалар ишини такомиллаштириш имконини берган;
спорт билан шуғулланувчи болалар ва ўсмирларнинг саломатлиги ва улар организмининг функционал хусусиятларини баҳолаш мақсадида олинган илмий натижалар асосида спорт шифокорлари ва мураббийлар учун ишлаб чиқилган дастур Ўзбекистон футбол ассоциациясининг U-16 терма жамоаси, шунингдек, Ўзбекистон гимнастика федерациясида амалиётга тадбиқ этилган (Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2020 йил 15 декабрдаги 02-07-08-3582-сон маълумотномаси). Натижада мазкур спорт турлари билан шуғулланувчи ўсмир спортчиларда индивидуал машқ дастурларини шакллантириш орқали улардаги чарчаш ва зўриқиш синдромлари ривожланишининг профилактикасига бўлган ёндашувларни шакллантириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish