Самадов Алишер Усмановичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кон-металлургия саноатида ҳосил бўлган техноген маҳсулотларни қайта ишлашга комплекс ёндашишнинг ўзига хос хусусиятлари», 04.00.14–Фойдали қазилмаларни бойитиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/Т3.
Илмий маслаҳатчи: Санакулов Қувандиқ, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик институти ва Тошкент давлат техника университети, DSc.27.06.2017.T.06.01.
Расмий оппонентлар: Абдурахмонов Сойиб Абдурахмонович, техника фанлари доктори, профессор; Тусупбеков Несипбай Куандекович, техника фанлари доктори, профессор; Эргашев Улугбек Абдурасулович, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: «Минерал ресурслар институти» ДК.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: олтин, кумуш, темир ва кремний икки оксидини ажратиб олиш усулларини ишлаб чиқиш орқали, металлургия соҳасида рангли, қимматбаҳо ва қора металл ишлаб чиқаришни кўпайтиришни таъминловчи кон-металлургия корхоналари техноген маҳсулотларини қайта ишлаш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
техноген маҳсулотлардан олинган намунани фторидлаш жараёнини ўрганиш натижасида кремний диоксид ҳосил бўлиш даражасининг ҳароратга боғлиқлиги аниқланган ҳолда, намуна 120 дақ. давомида турли ҳароратларда 90, 115 ва 1350С қиздирилганда диоксид кремний ҳосил бўлишининг ортиб бориши аниқланган;
қиздириш вақти 120 дақ., ҳарорат 900С бўлганда кремний диоксид ҳосил бўлиш даражаси 58% га, ҳарорат 1150С га кўтарилганда кремний диоксид ҳосил бўлиш даражаси 78% га, ҳарорат 1350С га кўтарилганда кремний диоксид ҳосил бўлиш даражаси 98% га кўтарилиши аниқланган;
гексафторсиликат аммоний ҳосил бўлиш жараёнида кремний диоксидни фторидлаш қиздириш ҳароратига боғлиқлиги, ҳарорат 1300С дан 2000С га кўтарилганда шиддатли равишда аммиак ажралиши, ҳароратнинг бундан юқори бўлиши аммиак ажралишига пассив таъсир кўрсатиши, ҳарорат 1500С дан 3200С га кўтарилганда аммоний гексафторсиликат газ фазасига ўтиши; газ ҳолатга ўтган аммоний гексафторсиликатни 2000С гача совутилганда кукун ҳолатига ўтиши аниқланган;
аммоний гексафторсиликатнинг аммоний гидрооксид билан таъсирлашуви вақтга ва ҳароратга боғлиқлиги тадқиқотлар асосида аммоний гексафторсиликат аммоний гидрооксиднинг 10% эритмасида 90 с давомида ва 20, 30, 40 ва 500С да, тегишлича 0,76; 0,80; 0,84 ва 0,90 г эриши ва турли ҳароратларда эритиш вақтини 90 с дан ошириш эрувчанликни оширмаслиги исботланган;
техноген маҳсулотлар оғирлигининг камайиши натижасига кўра аммоний гексафторсиликат сублимацияланишининг кинетик катталиги ва аммоний гексафторсиликатнинг газ фазасига ўтиши, ҳарорат 3500 С га кўтарилганда 60 дақ. оралиғида 70% га, 4000С га кўтарилганда 30 дақ. оралиғида 90% га, 4500 С га кўтарилганда 100% га етганлиги аниқланган;
олтин саралаш фабрикалари чиқиндилари таркибидан кумушни ажратиб олишнинг оптимал кўрсаткичлари сульфат кислотасининг концентрациясига боғлиқлиги аниқланган, концентрация 5 мл/л дан 15 мл/л га оширилганда реакция шиддатли равишда боради, сульфат кислотасининг концентрациясини 15 мл/л дан оширилганда кумушни ажратиб олиш сезиларли ўзгармаслиги исботланган;
олтин саралаш фабрикалари чиқиндилари таркибидан кумушни ажратиб олишнинг оптимал кўрсаткичлари нитрат кислотасининг 5 мл/л дан 45 мл/л оралиқдаги концентрациясига боғлиқлиги аниқланган, кислота концентрацияси 5 мл/л дан 45 мл/л га оширилганда ажралиш реакцияси шиддатли равишда бориши, нитрат кислотасининг концентрациясини 45 мл/л дан оширилганда кумушни ажратиб олиш сезиларли даражада ўзгармаслиги исботланган;
олтин саралаш фабрикалари чиқиндилари таркибидан олтин ва кумушни ажратиб олишда сульфат ва нитрат кислоталари аралашмасининг концентрацияси 25 мл/л га тенг бўлганда ва калий нитрат тузининг турли концентрацияси (1 г/л дан 8 г/л гача) оксидловчи сифатида қўшилгандаги оптимал кўрсаткичлари аниқланган;
калий нитрат тузининг концентрацияси 1 г/л дан 3 г/л гача бўлган оралиқда ажралиш реакцияси шиддатли равишда бориши, калий нитрат тузининг концентрациясини 3 г/л дан ошириш олтин ва кумушни ажратиб олишда сезиларли натижа бермаслиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Кон-металлургия саноатида ҳосил бўлган техноген маҳсулотларни қайта ишлашга комплекс ёндашиш асосида:
мис ишлаб чиқариш саноатида ҳосил бўладиган шлаклардан темирни ажратиб олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IAP 04650, 2013). Натижада мураккаб таркибли силикатли бирикмаларни алоҳида оксидларга ажратиш имконини берган;
таркибида олтин бўлган хомашёни қайта ишлаш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IAP 05376, 2017). Натижада олтин сақловчи хомашёларнинг таркибидаги қийин ажралувчи минералларни қайта ишлаш имконини берган;
ишлаб чиқилган ташландиқ шлакларни қайта ишлаш технологияси Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг Мис эритиш заводида жорий қилинган (Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг 2016 йил 19 ноябрдаги 01-07/2076-сон маълумотномаси). Илмий натижаларни амалиётга жорий қилиш натижасида қўшимча равишда темир, кремний икки оксиди, қимматбаҳо ва рангли металларни ажратиб олиш имконини берган.