Рустамов Фаррух Холмуминовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сил коксити билан оғриган беморларда чаноқ-сон бўғимини тотал эндопротезлашнинг самарадорлиги», 14.00.26 - Фтизиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Tib1447.
Илмий раҳбар: Назиров Примкул Хужамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.01.
Расмий оппонентлар: Мухтаров Давронбек Зухурович, тиббиёт фанлари доктори; Ханапияев Умарали Баратович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сил коксити билан оғриган беморларда чаноқ-сон бўғимини тотал эндопротезлаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
титан-керамикали эндопротезларни қўллаган холда асоратланган сил кокситини жаррохлик усулида даволаш, классик усулда суяк аутотрансплантатлардан фойдаланилган жаррохлик амалиётидан кейинги сақланиб қолган анатомо-функционал бузулишларнинг тўлиқ тикланишига имкон бериши исботланган;
сил кокситини комплекс даволашда радикал жаррохлик амалиётларининг – тотал эндопротезлашнинг зарурлиги, бўғимдаги клиник-функционал ва рентгенологик текширувлар натижаларга кўра исботланган;
илк бор сил коксити билан оғриган беморларда, зарарланган бўғимлардаги анатомо-функционал бузилишлар сабабли юзага келувчи Shoemaker чизиқларининг бир бирига ноъмутаносиблиги, касалликнинг кечки босқичларида яққол юзага чиқиши исботланган.
сил коксити билан оғриган беморларда касалликнинг эрта босқичларида чаноқ-сон бўғимини ZIMMER, DePuy хамда IRENE протезлари билан тотал эндопротезлаш, бўғим букилишини 88,3±8,6° гача, бўғим ёзилиш кўламини 176,2±6,2 гача яхшиланишига имкон бериши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сил коксити билан оғриган беморларда чаноқ сон бўғимини тотал эндопротезлашнинг самарадорлигини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
сил касаллигидан кейинги коксартроз билан хасталанган беморларда чаноқ сон бўғимини тотал эндопротезлашда юқумли асоратларни олдини олиш бўйича олинган илмий натижалар асосида «Сил касаллигидан кейинги коксартроз билан хасталанган беморларда чаноқ сон бўғимини тотал эндопротезлашда юқумли асоратларни олдини олиш усуллари» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 23 декабрдаги 8н-з/599-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома антибактериал дори воситаларини жарроҳлик амалиёти ичида қўллаш орқали сил коксити оқибатлари бўлган беморларда чаноқ-сон бўғимини эндопротезлашда жарроҳлик йўли билан даволаш самарадорлигини яхшилаш имконини берган;
сил коксити билан оғриган беморларда чаноқ сон бўғимини тотал эндопротезлашнинг самарадорлиги аниқлаш ва даволаш тартибини такомиллаштириш асосида олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Фтизиатрия ва пульмонология ихтисослаштирилган илмий амалий тиббий маркази, Жиззах ва Сирдарё вилоятларини сил касалликлари диспансерларининг клиник амалиётига тадбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 15 июлдаги 08-09/8326-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши натижада чаноқ-сон бўғимини тотал эндопротезлашни қўллаш билан беморларни даволашни жорий қилиш имконини берган.