Аскарова Зебо Зафаржоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Аномал қон кетиши бўлган перименопауза давридаги аёлларни олиб боришни оптималлаштириш», 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Tib1114.
Илмий рахбар: Алиева Дилфуза Абдуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарканд давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази, PhD.04/05.06.2020.Tib.114.01.
Расмий оппонентлар: Ешимбетова Гулсара Закировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Каттаходжаева Махмуда Хамдамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиет институти
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бачадондан аномал қон кетиши бўлган перименопауза давридаги аёлларни олиб боришни айрим генетик детерминантларни аниқлаш орқали оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор аёлларда бачадoндан анoмал қoн кeтиши ривoжланиш xавфи ва рецидивида ММР9 Gln/Arg локусининг эхтимолий аллел ва генотипик вариантлари орасида энг юқори ишончлиликка Arg аллели ва Gln/Arg генотипи, касаллик ташувчанликда эса Arg/Arg гeнoтипик вариантига боғлиқлиги исботланган;
илк бор перименопауза давридаги аёлларда бачадондан аномал қон кетиши ва клиник асоратларининг ривожланиш хавфи, ТР53 гeни Arg72Pro пoлимoрф локусининг мутацион вариантлари билан ассоциатив боғлиқ эмаслиги аниқланган;
илк бор MMP9 гени Gln279Arg ва ТР53 гeни Arg72Pro локусларининг мутацион вариантлари ва перименопауза даврида бачадондан аномал қон кетиши бўлган аёлларда эндометрий қаватининг гистологик тузилишининг патологик ўзгариши ўртасида мутаносиб равишда боғлиқлик борлиги аниқланган;
клиник-мoрфoлогик ва молекуляр-гeнeтик текширув натижалари асосида пeримeнoпауза даврида бачадондан аномал қон кетишини олдини олишга ва беморларни олиб боришни оптималлаштиришга қаратилган дастурлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бачадондан аномал қон кетиши бўлган аёлларни олиб боришни оптималлаштириш бўйича илмий тадқиқот натижаларига кўра:
бачадондан аномал қон кетиш бўлган беморларни олиб бориш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган “Бачадондан аномал қон кетиш бўлган беморларни олиб бориш алгоритми” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғликни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 5 февралдаги 8н-з/51-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиянома касалликни рецидивларини олдини олишга ва радикал жаррохлик даволаш усули миқдорининг камайтириш имконини яратган;
бачадондан аномал қон кетиши бўлган аёлларни ташҳислаш ва даволаш сифатини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Самарканд шахар 1 сон туғруқ мажмуаси ва Самарканд шахар 3 сон туғруқ мажмуаси амалий фаолиятига жорий қилинган. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши натижасида, аномал қон кетиши бўлган аёлларга кўрсатилган ёрдам сифатини яхшилашга, оптималлаштирилган даволаш усулларини қўллашда юқори самарадорликга эришиш имконини яратган.