Sayt test rejimida ishlamoqda

Шермухамедов Улугбек Забихуллаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Обоснование эффективности и подбор параметров сейсмозащитных опорных частей железнодорожных мостов и эстакад с учетом многоуровневого проектирования в условиях Республики Узбекистан», 05.09.02 – Асослар, пойдеворлар ва ер ости иншоотлари. Кўприклар ва транспорт тоннеллари. Йўллар, метрополитенлар (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.DSc/T381.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.18/30.12.2019.T.09.01 рақамли Илмий кенгаш.
Илмий раҳбар: Рашидов Турсунбай, техника фанлари доктори, профессор, академик.
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор Ишанходжаев Абдурахман Асимович (Тошкент давлат транспорт университети), техника фанлари доктори, профессор Юлдашев Шарафитдин Сайфитдинович (Наманган муҳандислик-қурилиш институти), техника фанлари доктори, профессор Смирнов Владимир Николаевич (Петербург давлат темир йўллар университети, Россия Федерацияси).
Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси шароитларида темир йўл кўприкларининг сейсмик таъсирларга ҳисоблаш усулларини ривожлантириш учун кўп поғонали лойиҳалашни ҳисобга олган ҳолда уларнинг зилзилабардош таянч қисмлари оптимал параметрларини танлаш ва сейсмоизоляцияни қўллаш имкониятларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
темир йўл кўприк ва эстакадалари таянчлар тебранишлари динамик сўндиришнинг истиқболли конструкциясини қўллаш мақсадга мувофиқлиги кўп поғонали лойиҳалаш усулини қўллаган ҳолда асосланган;
темир йўл кўприк ва эстакадалари таянчлари тебранишларнинг динамик сўндиргичлари кўринишида оралиқ қурилма массасидан фойдаланишнинг сейсмоҳимоявий таянч қисмларининг оптимал қурилиш-технологик параметрларини танлаш усули ишлаб чиқилган;
Ўзбекистон Республикасининг сейсмик шароитларини ҳисобга олган ҳолда, энг катта ноқулай тезланишлар ҳамда лойиҳавий ва максимал ҳисобий зилзилалар учун уларнинг ошиб кетиш эҳтимолини баҳолаш усули ишлаб чиқилган;
сўндирувчи масса (оралиқ қурилма) бир неча бор (2 ва ундан ортиқ) сейсмик таъсирга учраётган конструкциялар (таянчлар) массасидан ошганда унинг тебранишлари динамик сўндиргичларнинг созлаш аниқлиги таъсирини баҳолаш усули ишлаб чиқилган;
кучсиз таъсирларда кўприк ва эстакадалар сейсмоизоляциясини қўллаш самарадорлиги, кучли таъсирларда эса сейсмоҳимоявий қурилмаларнинг оптимал қурилиш-технологик параметрларини танлаш темир йўл кўприкларининг зилзилалар акселерограммалари бўйича ҳисоблаш усули ёрдамида асосланган;
кўприк таянчларини бўйлама йўналиш бўйича зилзилалар таъсирига ҳисоблаш ҳамда ҳар хил таъсирларда сейсмоҳимоявий қурилмаларнинг овалсимон тешиклари ва овал бўйича силжишини ночизиқли ҳисоблаш усуллари ишлаб чиқилган;
Ўзбекистон Республикасининг сейсмик шароитларини ҳисобга олган ҳолда зилзилаларнинг ҳар хил (лойиҳавий ва максимал ҳисобий) таъсирларида сейсмоизоляцияланган темир йўл кўприкларининг эксплуатацион ишончлилиги ҳамда эксплуатацион юкларда кўприк полотноси элементларининг ишлаш қобилияти реал ва синтетик акселерограммалардан фойдаланиб баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Диссертация тадқиқоти жараёнида олинган илмий натижалар қуйидаги йўналишларда амалиётга жорий қилинган:
таянч тебранишларининг динамик сўндиргичлари самарадорлигини автоматлаштирилган ҳисоблаш усули “Ўзбекистон темир йўллари“ АЖ таркибидаги “Тоштемирйўллойиҳа” МЧЖ корхонасига жорий этилган (“Ўзбекистон темир йўллари“ АЖнинг 2021 йил 20 майдаги 01/2136-21-сон маълумотнома). Тадқиқот натижаларининг қўлланилиши, лойиҳалаш жараёнида темир йўл кўприкларининг сейсмоҳимоявий қурилмаларининг лойиҳаланаётган элементлари ўлчамлари ва бикирлигини танлаш имконияти яратилади;
тўсинли кўприкларнинг сейсмик хавфдан ҳимояловчи таянч қисмларининг оптимал қурилиш-технологик параметрларини танлаш усули “Ўзбекистон темир йўллари“ АЖ таркибидаги “Тоштемирйўллойиҳа” МЧЖ корхонасида массаларнинг турли хил ўзаро нисбатларида сейсмик жиҳатдан ҳимояланган таянч қисмларнинг бикирлик ва демпферланиш параметрларини олиш учун жорий этилган (“Ўзбекистон темир йўллари“ АЖнинг 2021 йил 20 майдаги 01/2136-21-сон маълумотнома). Натижада, танлаб олинган оптимал параметрларга эга стерженли амортизаторлардан иборат сейсмоҳимоявий воситаларидан фойдаланган ҳолда, сейсмик юкламаларни камайтириш ҳисобига, темир йўл кўприги зилзилабардошлигини 48% ошириш имконини берган; 
темир йўл кўприкларининг сейсмик жиҳатдан ҳимояланган таянч қисмларининг оптимал қурилиш-технологик параметрларини танлаш бўйича кўп поғонали лойиҳалашни ҳисобга олиб ишлаб чиқилган усули “Стройкомплекс–5” томонидан яратилган сейсмоҳимоявий тизимига эга “Сочи–Адлер” линиясидаги кўприкларни лойиҳалашга жорий этилган (Россия Федерацияси, «Стройкомплекс–5» МЧЖнинг 2021 йил 25 майдаги 078/21-91-М/01-сон маълумотнома). Натижада сейсмоизоляцияловчи таянч қисмларининг қўлланиши кўприк таянчига тушадиган сейсмик юкланишларни камайтиришга ва таянч тебранишлари динамик сўндиргичларининг самарадорлини оширилишига, асосий қурилиш материаллари сарфини 1,2 маротаба қисқартириш имконини яратган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish