Ташмухамедов Азиз Азадиллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Асоратланган витреоретинал патологияли беморларда силиконли тампонадани якунлашни яхшилаш», 14.00.08–Офтальмология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Tib895.
Илмий раҳбар: Бузруков Батир Тулкунович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.04/30.01.2020.Tib.105.01.
Расмий оппонентлар: Кожухов Арсений Александрович (Россия), тиббиёт фанлари доктори; Юсупов Аминжон Азизович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қирғизистон давлат қайта тайёрлаш ва малака ошириш тиббиёт институти (Қирғизистон).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: асоратланган витреоретинал патологияларда силиконли тампонадани якунлаш самарасини силикон индуцирланган глаукомани олдини олиш ва даволаш орқали яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рангдор парда - гавхар диафрагмаси бутунлиги бузилган кўзларда силикон мойини витреал бўшлиққа юборишдан олдин, вискоэластик препаратларни олдинги камерага юбориш силикон мойини олдинги камерага чиқишини бартараф этиши аниқланган;
илк бор кўз олдинги камерасида вискот вискоэластик препарати қолдирилганда, «классик» вискоэластик - 2% гидроксипропилметилцел-люлозадан фарқли ўлароқ, вискот вискоэластик препарати кўз дренаж системасидан осон чиқиб кетиши туфайли иккилачи глаукома ва кўрув нерви атрофияси каби асоратларни олдини олиши аниқланган;
илк бор вискот вискоэластик препаратини кўз олдинги камерасида қолдирилганда шох парда эндотелий қавати хужайралари сони камаймаганлиги туфайли, эпителио-эндотелиал дистрофия каби асорат юзага келмайди ва бу воситани кўз олдинги камерасида қолдириш хавфсизлиги исботланган;
силикон эмульгацияси туфайли келиб чиққан иккиламчи глаукомада дозаланган транссклерал циклофотолазеркоагуляция усули бажарилгандан сўнг, барча беморларда (100%) кўз ички босими кўрсаткичлари меъёрлашганлиги туфайли, бу усулни самарадорлиги исботланган;
илк бор дозаланган транссклерал циклофотолазеркоагуляция усули бажарилгандан сўнг, барча беморларда (100%) кўзни аксиал ўлчамлари ўзгармаганлиги туфайли, бу усулни хавфсизлиги, яъни кўз олмасини субатрофиясига сабаб бўлмаслиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Асоратланган витреоретинал патологияли беморларда силиконли тампонадада олинган натижалар асосида:
силикон мойи эмульгацияси туфайли келиб чиққан иккиламчи офтальмогипертензияни даволаш бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Силикон мойи эмульгацияси туфайли келиб чиққан иккиламчи офтальмогипертензияни даволаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш Вазирлигининг 2020 йил 9 октябрдаги 8н-р/411 сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома Силикон мойи эмульгацияси туфайли келиб чиққан иккиламчи офтальмогипертензияни даволаш сифатини ва даво эффективлигини оширишга хизмат килган;
рангдор парда-гавхар диафрагмаси бутунлиги бузилиши билан асоратланган витреоретинал жаррохлиги бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Рангдор парда-гавхар диафрагмаси бутунлиги бузилиши билан асоратланган витреоретинал жаррохликда узгача ёндашув» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш Вазирлигининг 2020 йил 23 ноябрдаги 8н-р/485 сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома Рангдор парда-гавхар диафрагмаси бутунлиги бузилиши билан асоратланган витреоретинал жаррохлик сифатини оширишга хизмат килган;
асоратланган витреоретинал патологияли беморларда силиконли тампонадани яхшилаш буйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Республика клиник офтальмологик шифохонаси ва Бухоро вилоят офтальмологик шифохонаси амалиётларига жорий килинган (Соғлиқни сақлаш Вазирлигининг 2021 йил 11 августдаги 08-09/9996 сонли маълумотнамаси). Олинган тадқиқот натижаларининг клиник амалиётга жорий қилиниши асоратланган витреоретинал патологияларда силиконли тампонадалаш усулини такомиллаштириш орқали беморларда кўзи ожизлик даражаси пасайишига сабаб бўлган. Олинган натижалар асосида ушбу патология билан касалланган беморларда келиб чиқадиган асоратлар миқдори камайиши ва вақтинчалик ишга лаёқатсизлик давомийлигини қисқаришига имкон берган.