Тошов Жавохир Буриевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Очиқ кончилик ишларида портлатиш қудуқларини бурғилашда тоғ жинсларини парчаловчи асбоблар динамикасини оптималлаштириш», 04.00.10–Геотехнология (очиқ, ер ости ва қурилиш), 04.00.11–Қудуқларни бурғилаш ва ўзлаштириш технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/T24.
Илмий маслаҳатчилар: Норов Юнус Джумаевич, техника фанлари доктори, профессор; Стеклянов Борис Леонтьевич, техника фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети ва Навоий давлат кончилик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик институти ва Тошкент давлат техника университети, DSc.27.06.2017.T.06.01.
Расмий оппонентлар: Рахимов Акбархужа Комилович, техника фанлари доктори, профессор; Галиев Сейтгали Жолдасович, техника фанлари доктори, профессор; Акилов Жахон Акилович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: детерминантланган асосда тоғ жинсларини парчаловчи бурғилаш асбобларининг динамик таркибий қисмларини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
техник ва технологик жиҳатлардаги оптималлашган масалани ҳал қилиш методологияси ишлаб чиқилган;
жинсларни парчаловчи бурғилаш асбобларининг геометрик ўлчамларига боғлиқ бўлган тоғ жинсларини парчалаш жараёнида бурғилаш асбобларининг иш қобилиятини баҳолаш мезонлари аниқланиб, қудуқ ковжойи сиртида бурғилаш долотосининг ҳаракатланишини детерминантланган асосда динамик модели ишлаб чиқилган;
сальник ҳосил бўлишига олиб келадиган жараёнга олиб келадиган минимал энергия сарфланадиган соҳа ушбу жараёндан пастда турадиган бўшлиқда гиперболоид юзада ва гиперболик эгриларда координатли тизимдаги вақтнинг ҳар бир лаҳзасида динамик тизимнинг энергия сарфлаш режими исботланган;
бурғилаш долотолари парраклари сонининг ортиб бориши билан айланаларнинг ички ва ташқи радиуслари конструктив катталикларга интилади, қудуқлар ковжойи сиртини қоплаш майдонлари эса кичраяди, натижада айланиш жуфтлиги режимида ишлайдиган бурғилаш долотоларини унинг ўқлараро эксцентриситетининг камайиши ҳисобига қуроллантириш контакт йўллари аниқланган;
шарошкаларнинг қуролланиш динамикасини, қаршилик кучларидан ҳаракатланишга динамик тизимлар энергиясини сарфлаш асосида шарошкалар таянчлари герметизациясини, ювиш суюқликларини ҳисобга олган ҳолда бурғилаш долотолари яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Очиқ кон ишларида портлатиш қудуқларини бурғилашда тоғ жинсларини парчаловчи асбоблар динамикасини оптималлаштириш асосида:
бурғилаш долоталарининг янги конструкциясига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IAP 05118, 2015). Натижада бурғилаш техникасининг иқтисодий самарадорлигини ошириш имконини берган;
ишлаб чиқилган бурғилаш долоталарининг конструкциялари Навоий кон-металлургия комбинатининг Марказий кон бошқармаси, Тошқура карьерида жорий қилинган (Навоий кон-металлургия комбинатининг 2016 йил 22 ноябрдаги 01.01-07/12405-сон маълумотномаси). Илмий натижаларни амалиётга жорий қилиш натижасида бурғилаш шарошкали долоталарни четдан олиб келинадиган долоталар ўрнида ишлатиш ва ишлаб чиқариш унумдорлигини ва бурғилаш техникасининг иқтисодий самарадорлигини ошириш имконини берган.