Sayt test rejimida ishlamoqda

Имомқулов Тўлқин Бурхоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Инвестицион фаолиятни молиявий қўллаб-қувватлаш йўналишлари», 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари).  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Iqt955.
Илмий раҳбар: Зайналов Жаҳонгир Расулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жўраев Абдуғаффор Сафарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хайдаров Низомиддин Хамраевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.  
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инвестицион фаолиятни молиявий қўллаб-қувватлаш йўналишлари бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ички молиявий ресурс манбаи сифатида Экспортни рағбатлантириш агентлиги молиявий ресусларидан тижорат банклари орқали экспортолди молиялаштириш таклиф этилган;  
маҳаллий экспортчи корхоналарнинг савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, реклама компанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларининг 50 фоизини Экспортни рағбатлантириш агентлиги қоплаб бериши таклиф этилган; 
экспорт қилувчи корхоналарнинг инвестицион фаолиятини молиялаштириш мақсадида автомобил, темир йўл ва ҳаво транспортида ташиш бўйича транспорт харажатларининг 50 фоизигача миқдорда Давлат бюджетидан компенсация қилиш асосланган;
бюджет параметрларини шакллантиришда инвестиция лойиҳаларни маблағ билан таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағларини ҳар йиллик ўртача миқдорда 1,1 баробар ошириб бориш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Инвестицион фаолиятни молиявий қўллаб-қувватлаш йўналишлари бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:  
ички молиявий ресурс манбаи сифатида Экспортни рағбатлантириш агентлиги молиявий ресусларидан тижорат банклари орқали экспортолди молиялаштириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси ҳукумат комиссиясининг 2020 йил 13 ноябрдаги 23-сон баённомасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг 2020 йил 1 декабрдаги 32-12/1667-сон маълумотномаси). Натижада, Экспортни рағбатлантириш агентлигидан тижорат банкларига 100 млн.доллар ажратиш орқали банклар томонидан тадбиркорлик субъектларининг инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришида комплекс ёндашув тадбиқ этилиши ҳамда банк хизматлари такомиллаштирилишига замин яратилган;
маҳаллий экспортчи корхоналарнинг савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, реклама компанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларининг 50 фоизини Экспортни рағбатлантириш агентлиги қоплаб бериши бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 октябрдаги ПҚ-4707-сон қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлигининг 2021 йил 23-февралдаги 39-01-02/472-сон маълумотномаси). Натижада, экспорт корхоналарига молиявий маблағлари сезиларли даражада ўсиши таъминланади, мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ривожлантиришга имкон яратган;
экспорт қилувчи корхоналарнинг инвестицион фаолиятини молиялаштириш мақсадида автомобил, темир йўл ва ҳаво транспортида ташиш бўйича транспорт харажатларининг 50 фоизигача миқдорда Давлат бюджетидан компенсация қилиш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 январдаги «Экспорт салоҳиятини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4949-сон қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлигининг 2021 йил 23 февралдаги 39-01-02/472-сон маълумотномаси). Натижада, маҳаллий экспортчи корхоналарда 2021 йилда экспорт шартномаларининг 30 фоизга ошишига ҳамда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтиришга имкон берган, ҳамда 200 мингдан ортиқ хорижий харидор жалб қилиш имконини яратган;
бюджет параметрларини шакллантиришда инвестиция лойиҳаларни маблағ билан таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағларини ҳар йиллик ўртача миқдорда 1,1 баробар ошириб бориш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2021-2023 йилларда капитал қўйилмаларни ўзлаштириш бўйича параметрларида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 10 февралдаги 06/06-02-32/135-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган инвестиция лойиҳалари ҳажмини 2020 йилда 1,1 баробар ошириш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish