Sayt test rejimida ishlamoqda

Разиков Акмал Эргашевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Хориж бозорлари талабларига мос экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси мисолида)», 08.00.13 – Менежмент (иқтисодиёт фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Iqt70.
Илмий раҳбар: Йўлдошев Нуритдин Қурбонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2020.I.16.02 .
Расмий оппонентлар: Хошимов Акрам Абдиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Гайипназарова Зумрат Талатовна,иқтисодиёт фанлари доктори, доцент;
Етакчи ташкилот номи: Фарғона политехника институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади экспортбоп тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
мослашувчан тикувчилик ишлаб чиқаришини рағбатлантириш, кичик тикувчилик корхоналарини барпо этиш, бўяш-пардозлаш ишлаб чиқаришини модернизациялаб бориш ҳамда экспортбоп юқори қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва хомашё ўртасидаги оптимал нисбатни таъминлашнинг иқтисодий бошқарув жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги асосланган;
Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси тизими корхоналарининг ишлаб чиқариш жараёнлари, жумладан “тўқиш”, “буяш-пардозлаш” ва “охирги ишлов бериш” жараёнларини самарали бошқаришда “рентабеллик” ва “халқаро стандарт талаблари”га устворлик беришнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
тўқимачилик саноат корхоналарининг тўловга қодирлигини баҳолашда чет эл валютасидаги узоқ муддатли кредитлар 7%, қисқа муддатли кредитлар 12%дан юқори бўлмаган фоизларда олишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси корхоналари ишлаб чиқариши ва “Пахта-тўқимачилик” кластерлари экспорти таркибий ўзгаришининг 2030 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари халқаро сифат стандартларига мувофиқ маҳаллий стандартлаштириш ва сертификациялаш тизимини қайта ташкил этишни эътиборга олган ҳолда ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Хориж бозорлари талабларига мос экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мослашувчан тикувчилик ишлаб чиқаришини рағбатлантириш, кичик  тикувчилик корхоналарини яратиш, бўяш-пардозлаш ишлаб чиқаришини модернизациялаб бориш ҳамда юқори қийматли экспортбоп тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва хомашё ўртасидаги оптимал нисбатни таъминлашнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги бўйича таклифлар “Ўзтўқимачи-ликсаноат” уюшмаси тизимига, жумладан “PLASTEX” MChJ фаолиятига жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2021 йил 15 феврал-даги 03/18-646-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “PLASTEX” MChJ маҳсулоти экспорти ҳажми 5,2 млн. долларга ортган;
ишлаб чиқариш, жараёнлари, жумладан “тўқиш”, “буяш-пардозлаш” ва “охирги ишлов бериш” жараёнларини бошқаришда “рентабеллик” ва халқаро стандарт талабларига устворлик бериш бўйича таклифлар Ўзтўқимачилик-саноат” уюшмаси тизимидаги ишлаб чиқариш корхоналарига, жумладан  “NIL-GRANIT” MChJ ва “NIL-GRANIT” MChJ фаолиятига жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2021 йил 15 февралдаги 03/18-646-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “NIL-GRANIT” MChJ ишлаб чиқариш харажатларини 10 фоизга қисқартиришга эришилган ҳамда “CRYSTAL COLOR TEXTILE” MChJда кўйлакбоп газлама ишлаб чиқаришни ташкил этишда маҳсулот рентабеллиги 22 %га ва корхона рентабеллиги  18,9 %га тенг бўлишига имкон яратилган;
тўқимачилик саноат корхоналарининг тўловга қодирлигини баҳолашда чет эл валютасидаги узоқ муддатли кредитлар 7%, қисқа муддатли кредитлар 12%дан юқори бўлмаган фоизларда олишнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича берилган таклифлар “CRYSTAL COLOR TEXTILE” MChJ фаолиятига жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2021 йил 15 февралдаги 03/18-646-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий этилиши натижасида корхонанинг йиллик соф фойдаси 1754,4 млн. сўмга ортган;
“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси корхоналари ишлаб чиқариши ва “Пахта-тўқимачилик” кластерлари экспорти таркибий ўзгаришининг 2030 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари халқаро сифат стандартларига мувофиқ маҳаллий стандартлаштириш ва сертификациялаш тизимини қайта ташкил этишни эътиборга олган ҳолда ишлаб чиқиш бўйича берилган таклифлар “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасини ривожлантириш стратегияларини ишлаб чиқиш фаолиятига жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2021 йил 15 февралдаги 03/18-646-сон маълумотномаси).  Натижада 2030 йил  пахта калава ипи экспортини 61,0%дан 26,75гача камайтириш, шунингдек ип газлама экспорти улушини  7%дан 12,9%га, трикотаж матоси экспортини 6%дан 23%га, тикувчилик- трикотаж буюмлари экспортини 11,7%дан 33,8%га, пайпоқ маҳсулотлари экспортини эса 1,8%дан 4,5%га ошириш имкони яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish