Sayt test rejimida ishlamoqda

Лигай Руслан Ефимовичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қизилўнгач реконструтив хирургиясида гастроэзофагопластиканинг замонавий принциплари», 14.00.27–Хирургия (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/Tib105.

Илмий маслаҳатчи: Низамходжаев Зайниддин Махаматович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия маркази ва Тошкент тиббиёт академияси қошидаги DSc.27.06.2017.Tib.49.01.

Расмий оппонентлар: Черноусов Александр Федорович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Жураев Миржалол Дехканович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хакимов Мурод Шовкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Н.Н.Петров номидаги Миллий тиббий тадқиқот онкология маркази (Россия Федерацияси).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: қизилўнгач касаллиги билан оғриган беморларни операция олди олиб бориш йўлларини такомиллаштириш, гастротрансплантантни шакллантиришнинг янги усулларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш орқали хирургик даволаш натижаларини яхшилашдан  иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

қизилўнгач пластикасидан кейин трансплантант некрози ва қизилўнгач анастомоз етишмовчилигига олиб келувчи асосий сабабларнинг ўзаро бир-бирига мураккаб боғлиқлиги аниқланган ва гастроэзофагопластиканинг асосий замонавий принциплари шакллантирилган;

қизилўнгачда реконструктив-тикловчи операциялардан кейинги асоратлар системалаштирилган ва ушбу касалликнинг мажмуавий профилактикаси ишлаб чиқилган;

эзофагопластика билан бир вақтда ошқозон катта эгрилигидан гастротрансплантантни шакллантиришнинг янги усули ишлаб чиқилган;

гастротрансплантантнинг ошқозон антрал қисмини сақлаган ҳолда резервуар-эвакуаторлик функцияси баҳоланган;

операциядан олдин беморларни олиб бориш, операциядан кейинги асоратлар ва ўлим ҳолатини камайтиришга йўналтирилган даволаш-профилактика чора-тадбирлар мажмуаси ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Қизилўнгач эктирпацияси техникасини такомиллаштиришга йўналтирилган илмий изланишларга асосан «Эзофагопластикада гастротрансплантатни шакллантириш усуллари» бўйича патент олинган (Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги №IAP 03872). Қизилўнгач касалликлари билан оғриган беморларга гастротрансплантатни шакллантиришнинг такомиллаштирилган усулларининг қўлланиши операциядан кейинги специфик асоратларни 43% дан 11,6% гача камайтириш имконини берди;

ишлаб чиқилган гастротрансплантатни шакллантириш ва операциядан кейинги асоратларни профилактика қилиш дастури амалий соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хурургия маркази, Андижон ва Хоразм вилоятлари онкология диспансерларининг торако-абдоминал бўлимлари фаолиятига кенг татбиқ этилди (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 14 декабрдаги 8н-д/79-сон маълумотномаси). Бу қизилўнгачда реконструктив-тикловчи операциялардан кейинги ўлим ҳолатини 17,7% дан 7,7% гача камайтириш имконини берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish