Sayt test rejimida ishlamoqda

АбдусаматовБобирЗакировичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумиймаълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  «Болаларда қорин бўшлиғи аъзолари эхинококкозида даволаш ва ташхислашни такомилллаштириш», 14.00.35–Болалар хирургияси (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.DSc/Tib136.

Илмий маслаҳатчи: Салимов Шавкат Тешаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.27.06.2017.Tib.29.01

Расмий оппонентлар: Поддубный Игорь Витальевич тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шамсиев Жамшид Азаматович тиббиёт фанлари доктори; Эргашев Насриддин Шамсиддинович тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Н.И. Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети Федерал олий касбий таълим давлат бюджет таълим муассасаси (Россия Федерацияси).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: эндохирургик операция усуллари кўрсатмаларини асосли тарзда кенгайтириш орқали болаларда жигар ҳамда қорин бўшлиғи бошқа аъзоларининг эхинококкозини даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

жигар эхинококкози, жигар ҳамда қорин бўшлиғидаги бошқа аъзоларнинг қўшма зарарланишлари, жигар – ўпкалар зарарланишида ҳамда эхинококк кистаси йиринглаши, перфорацияси каби асоратли ҳолатларида беморларни оператив даволаш усули такомиллаштирилган;

илк маротаба болаларда жигарнинг VII–VIII сегментларидан эндовизуал лапароскопик эхинококкэктомияси ўтказилиши ишлаб чиқилган;

болаларда жигар ҳамда қорин бўшлиғидаги бошқа аъзоларнинг қўшма зарарланишларида бир босқичли эндовизуал лапароскопик эхинококкэктомия асослаб берилган;

болаларда жигар ҳамда ўпкаларнинг қўшма зарарланишларида симультан эндовизуал - торако ва - лапароскопик эхинококкэктомия ўтказилиши асослаб берилган;

ташхисловчи лапароскопия жараён тарқалишининг анатомик хусусиятларини аниқлаш ва оператив эхинококкэктомия тактикасини режалаштириш, қўшимча троакарларни киритишнинг қулай нуқталарини коррекциялаш имконини бериши исботланган;

жигардаги эхинококк кистасининг жойлашган ўрни, сони, ҳажми ва асоратларидан қатъий назар лапароскопик эхинококкэктомиянинг ўтказилиши эндовизуал эхинококкэктомияга кўрсатмаларни 87,5%га қадар кенгайтириш, операциядан кейинги нохуш асоратлар ҳолатларини қисқартириш ва энг асосийси, боланинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини бериши исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Болаларда жигар ва қорин бўшлиғи бошқа аъзолари, ўпкаларнинг эхинококкозида даволаш ва ташхислашни такомиллаштиришга доир тадқиқотлар натижалар асосида:

болалар жарроҳлари, педиатрлар, клиник ординаторлар, магистрлар, поликлиника врачлари учун «Болаларда жигар эхинококкозини ташхислаш ва даволашнинг замонавий усуллари» ва «Болаларда ўпка эхинококкозини ташхислаш ва даволашнинг замонавий усуллари» услубий қўлланмалар ишлаб чиқилган ва соғлиқни сақлаш амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 24 августдаги 8д-3/71 сонли хулосаси). Мазкур қўлланмалар болаларда жигар ва ўпка эхинококкозини замонавий ташхислаш ва кам инвазив, эндовизуал жарроҳлик йўли билан бартараф қилиш имконини берган;

«Болаларда каминвазив эндовизуал хирургия» АТЛАСи, «Қорин бўшлиғи аъзоларининг эхинококкоз касаллиги», «Болаларда ўпка эхинококкози» ўқув-услубий қўлланмаси ишлаб чиқилган ва тасдиқланган («Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг» 2013 йил 20 декабрдаги қайд этиш рақами №484/094-сон маълумотномаси);

Болалардда қорин бўшлиғи аъзолари эхинококкозида даволаш ва ташхислашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси ва марказий касалхонаси, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиалининг болалар хирургияси бўлими жарроҳларининг клиник амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 24 августдаги 8д-3/71-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларини амалиётга татбиқ этилиши операциядан кейинги асоратлар сонини 19,6% дан 9,4% гача камайтириш ва даволаниш муддатини ўртача 5,6 кунга қисқартириш, жигар ва қорин бўшлиғи аъзолари эхинококкозида 87,5% беморларда лапароскопик эхинококкэктомияни муваффақиятли амалга ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish